Андижон Давлат Университети, Физика –математика факультети ўқитувчилари А. Абдурахимов, Х. Мадаминов лар томонидан ёзилган “Физика астрономия тарихи” фанидан маъруза матнларига


- маърузанинг такомиллаштириш учун саволлар


Download 415 Kb.
bet24/27
Sana29.12.2022
Hajmi415 Kb.
#1071706
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Физика хам астрономия тарийхы материаллары

9- маърузанинг такомиллаштириш учун саволлар.

  1. Магнит сўзининг маъноси нима ?

  2. Уйингиздаги разеткада нима бор?

  3. Телевизор қандай токда ишлайди ?

  4. Ампер кучидан фойдаланган холда техникада қаерларда фойдаланамиз ?

10 – маъруза

XIX –асрнинг ва XX асрнинг бошларидаги илмий революция




Режа:
1. XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида физикани холати .

  1. XIX асрнинг охиридаги экспрементал янгиликлар; рентген нурлари, радиоактивлик, электрон, атом тузилишини ўрганиш, эфир муаммоси, хамда нисбийлик назариясининг яратилиш тарихи.

Адабиётлар:
1. П.С.Кудравцев “Курс истори физики” 316-350 бетлар.
2. Б.И.Спасский “История физики” 207-226 бетлар.
3. Б.И.Спасский «Вопросы методологии и историзма в курсе физики средней школы» 71-78 бетлар.

XIX асрнинг иккинчи ярмида Европада ва Америкада капитализмнинг ривожланиб, ўзининг юқори фазаси империализмга ўтиш пайтига тўғри келади .


Ўша пайтларда энг ривожланган капиталистик мамлакатлардан бири Англия бўлиб, унга иқтисодий жиҳатдан Германия қўшилди. Германия ва АҚШ иқтисодий ривожланишдан XIX асрнинг охирида Англияни қувиб ўтиб, АҚШ жаҳонда иқтисодий ривожланишда биринчи ўринга чиқиб олди. 1861 йилда Россияда ўтказилган реформа уни ҳам капитализмга йўл тутишига олиб келди, жамият формацияларини бундай ўзгариши, иқтисоди ривожланишда фанни роли катта бўлди.
XIX асрнинг иккинчи ярмида физиканинг энг ривожланган соҳаларидан бири бу теплотехника ва электротехника соҳасига тўғри келади. Буғ машиналари саноатнинг асосий двигателларидан бири бўлиб келди. Буғнинг 1, 2, 3 марта кенгайтириш йўллари излана бошланди. Порохнинг портлашидан двигател яратиш нияти, XIX асрнинг биринчи ярмида ички ёнар двигатели ихтиро қилинди.
1890 йиллари немис инженери Дизель томонидан газнинг юқори босқичда қизитиш натижасида ўз-ўзидан ёнадиган дизель двигателини яратди. 1880 йиллари 3-давр двигателлар буғ трубиналари ихтиро қилинди. Биринчи буғ трубиналарини швейцариялик инженер Лавал ва англиялик ихтирочи Парсонс бир пайтда ихтиро қилиб ишлаб чиқаришга тақдим этишди.
Физикада, термодинамикада янги қонуниятларини очилиши теплотехникани ривожланишига олиб келиб, энди фанда кўпроқ инженерлик ихтироларига талаб ортиб борди; ички ёнар двигателлари, иссиқлик машиналари, пар трубиналарини ишлаш, теплотехника бўлимини ривожланишининг маҳсулидир.
XIX асрнинг бошларида физиканинг электротехника бўлимини ривожланиши юксала борди. Электротехникани ривожланиши электротелеграфда муҳим рол ўйнади. 60-70 йилларда телеграф ва телефон алоқаларини йўлга қўйилиши, электродинамикани ривожланишида муҳим босқич бўлди. Электродинамиканинг ривожланиши электр тебранишларини очилишида муҳим рол ўйнаб, В.Томсон томонидан электр тебранишларни ихтиро қилиниши электротехникани ривожланишида асос бўлди.
Электр тебранишлар электр приборлар, электр ўлчагич асбобларни ривожлантиришга олиб келди, электрўтказгичлар ихтиро қилина бошланди. 1876 йилда Павел Николаевич Яблочков томонидан, Яблочков шами қайсики ёруғлик берувчи электрэнергиясини фойдаланиш йўлидаги биринчи қадам бўлиб, Европа, Америка, Осиёда «Рус ёруғи» номи билан машҳур бўлган.
Рус ихтирочиси Александр Николаевич Лодыгин (1847-1923) томонидан 1873 йили биринчи марта Петербург кўчаларини Лодыгиннинг чўғланма лампалари ёрита бошлади.
1874 йили Лодыгин ўзининг ихтироси учун фанлар Академиясининг Ломоносов мукофатига сазовор бўлган.
Америкалик ихтирочи Томас Альва Эдисон (1847-1931) электр ёритгичлар билан шуғуланиб, 1879 йили мувоффақиятли ва анча эффектив чўғланма лампа ихтиро этди. Чўғланма лампалардаги ваккум физиканинг ваккумли техникасида катта роль ўйнаб, модда тузилишининг электрон назариясини ривожланишида муҳим роль тутган.
Таниқли англия физиги Ж.Ж.Томсон шундай деган эди: «Агар фан саноатга ёрдам берган бўлса, саноат ҳам фаннинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшди».
XIX асрнинг охирида физика тарихида биринчи принципиал янгиликлар яратилди. қайсики буни физикадаги илмий революция дейиш мумкин эди.

  1. Электроннинг ихтиро этилиши ва унинг массасини тезликка боғлиқлиги бўлди.

  2. Радиоактивликнинг очилиши.

  3. Фотоэффект ва унинг қонунлари.

  4. Рентген нурлари.

1895 йили Вильгялм Рентген (1845-1923) томонидан очилган ёруғлик нури кейинчалик рентген нури номи билан машҳур бўлиб кетди.
Рентгенгача ҳам газ разряди билан шуғилланишган эди. Масалан: Фарадей газни бир қанча газ разрядини кузатган.
Газ разрядларини математик Плюкер (1801-1868) кузатиб 1859 йили кучли разрядда нозик ҳаворанг ёруғлик дастасини кузатган. Бу даста катоддан чиқиб анодга етишида шиша трубкани ёритганлигини кўрган Плюкернинг шогирди Гитторф 1869 йили изланишларни давом эттириб, бу нур йўлига жисм қўйганда унинг соясини хосил бўлишини кузатди.
Гольдштейн бу нурни ўрганиб, 1876 йили уни катод нури деб номлади. 1879 йили Вильям Крукс катод нурларини ўрганиб, модданинг 4-ҳолати эканини айтиб ўтди. Крукс биринчи марта катод нурини магнит майдони таъсирида ўз йўналишини ўзгартиришини аниқлади.
В.К.Рентген 1845 йили Германиянинг Голандия билан чегарасидаги шаҳри Ленепда туғилган, олдинига унинг мақсади инженер бўлиш эди. Шу сабабли у Цюрихдаги политехникумни битирди, лекин физикага бўлган қизиқиши уни университетга киришида сабаб бўлган эди. Докторлик диссертациясини ёқлаганидан сўнг (1868) философия фанлари доктори, олдинига Цюрих, кейинчалик Тсен университетларида физика кафедрасида ассисент бўлиб етишди.
Рентген ўзининг физика мактабини жуда кўп физик эксперементаторлар тайёрлаган Страсбурглик Кундтдан ўрганди ва жуда лойиқадли экспрементор бўлиб ишлашди.
Рентген нурлардан ташқари газлар учун Ср/Сv га нисбатини ҳам аниқлаган, суюқликларнинг ёпишқоқлиги ва диэлектрик ўтказувчанлигини аниқлашда тажрибалар қилган, кристалларнинг ҳусусиятларини ўрганди, магнит майдонида ҳаракатланаётган зарядни ўлчади. (Рентген токи) деб юритилади. Кўпгина тажрибалар ўзининг ихтидорли шогирди, кейинчалик машҳур совет физиги А.Ф.Иоффе билан биргаликда амалга оширган.
Рентген нурлари учун 1901 йили физика соҳасида биринчи «Нобел» мукофатига сазовор бўлган олим 1900 йилдан то умрининг охиригача (1923 йил 10 февралгача) Мюнхен университетида ишлади.

Download 415 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling