Университетни 2021-2022 ўқув йилида жами 3200 нафар талабалар битирди. Шундан бакалавриатда 2845 нафар, магистратурада 355 нафар талаба ўқишни тамомлади. Ўтган давр мобайнида битирувчиларни 2231 (69.7%) нафари ўз иш фаолиятларини бошлаган бўлса, 711-нафар (22.2%) битирувчилар асосли сабабларга (декрет таътили, бола парвариши, касаллик, хорижга чиқиб кетган ва хк) кўра бандлиги таъминланмаган, 258 нафар битирувчи хозирда ишга жойлашиш жараёнида.
Педагогик таълим йўналишлари талабаларининг амалиётларини ҳафтанинг 2 кунида (4+2) бўлажак иш жойларида ташкил этиш тизими йўлга қўйилган. Ҳозирги кунга қадар вилоятдаги 120 та корхона ва муассасалар билан 10 йиллик ҳамкорлик шартномалари тузилиб, шартномалар асосида талабаларни малакавий амалиётларига юборилмоқда.
Ишлаш истагини билдирган талабаларга уларга қулай бўлган, ўқиш жараёнларига таъсир қилмайдиган иш жойлари таклиф этилмоқда. Ўтган давр мобайнида корхона ва ташкилотлардан тушган талаблар бўйича 51 нафар талабага иш жойлари тавсия этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |