Андижон давлат университети “Келишилди” “Тасдиқлайман”


Download 103.5 Kb.
bet1/8
Sana26.06.2023
Hajmi103.5 Kb.
#1655641
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
физика мута


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Келишилди” “Тасдиқлайман”
Олий ва ўрта махсус таълим Андижон давлат университети
вазирининг биринчи ўринбосари ректори, проф. А.С.Юлдашев
Ф.Х.Ризаев _________________________ _________________________
“______”__________2015 й “______”__________2015 й


5А140202 – ФИЗИКА (ФАН ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА) МУТАХАССИСЛИГИ БЎЙИЧА МАГИСТРАТУРАГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ
Д А С Т У Р И


Андижон - 2015
Дастур Андижон давлат университети Илмий-услубий Кенгаши томонидан тасдиқланган. 2015 йил “30” июнь 12–сонли мажлис баёни.


Ўқув ишлари бўйича проректор: М.Тўраев


Тузувчилар: ф.-м.ф.д. проф. С.Зайнобидинов,
ф.м-ф.н., доц. М.Носиров
ф.-м.ф.н. доц. Ш.Эрматов
Тақризчи: ф.-м.ф.д.,проф. Р.Расулов (Фар.ДУ)

5А140202 - Физика (йўналишлар бўйича) мутахассислиги бўйича мутахассислик фанидан синов дастури Физика кафедрасининг 2015 йил 27 июнь куни ўтказилган 11 – сонли ўқув-услубий кенгаш мажлисида муҳокама қилинган ва маъқулланган (2014 йил 27 июнь куни ўтказилган 11 – сонли мажлис баёни).




Кафедра мудири: доц. Ш.Эрматов


Кириш
Мазкур дастур 5140200 - Физика бакалавриат таълим йўналиши учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Механика”, “Молекуляр физика”, “Электр ва магнетизм”, “Оптика”, “Атом физикаси”, “Ядро физикаси” фанлари учун 2012 йилда тасдиқланган ишчи ўқув дастурлари ҳамда “Назарий механика”, “Электродинамика”, “Квант механикаси”, “Термодинамика ва статистик физика” номли фанлар учун Андижон давлат университетининг илмий-услубий кенгаши томонидан тасдиқланган ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган.
Механика:
Физика предмети. Физик катталиклар ва уларни ўлчаш, ўлчов бирликлари тизими. Координаталар системалари. Фазо ва вақт. Координаталарни ўзгартириш. Вақт тушунчаси. Моддий нуқта ва қаттиқ жисм кинематикаси. Моддий нуқта ҳаракатини тавсифлаш усуллари. Тезлик ва тезланиш. Қаттиқ жисмнинг эркинлик даражалари. Илгариланма ҳаракат. Айланма ҳаракат. Бурчак тезлик ва бурчак тезланиш. Галилей алмаштиришлари. Саноқ система. Нисбийлик принципи. Вақт ва фазо ҳақидаги замонавий қарашлар. Бир вақтлиликнинг нисбийлиги ва сабабият. Тезликларни қўшиш формуласи. Моддий нуқта динамикаси. Кучлар ва ўзаро таъсир. Ньютон қонунлари. Моддий нуқталар системасининг ҳаракати. Моддий нуқталар тизимининг ҳаракат тенгламаси. Сақланиш қонунлари. Сақланиш қонунларининг математик ифодалари. Энергиянинг сақланиш қонуни. Потенциал ва кинетик энергия. Ноинерциал саноқ системалари. Қаттиқ жисм динамикаси. Қаттиқ жисмнинг ҳаракат тенгламалари системаси. Ишқаланиш кучлари мавжудлигидаги ҳаракат. Ўзгарувчан массали жисм ҳаракати. Реактив ҳаракат. Тўқнашувлар. Тўқнашувларда энергиянинг сақланиш қонуни. Тортишиш кучи майдонидаги ҳаракат. Ньютоннинг тортишиш қонуни. Осмон жисмлари ҳаракатининг асосий қонунлари. Ер сунъий йўлдошларининг ҳаракати. Космик тезликлар. Тебранма ҳаракат. Математик ва физик маятник. Тебранишларни қўшиш. Қаттиқ жисмлардаги кучланишлар ва деформациялар. Мустаҳкамлик, мўртлик, қолдиқ деформация. Суюқлик ва газлар механикаси. Тўлқинлар. Товуш. Ультратовуш. Акустика элементлари.

Download 103.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling