Андижон давлат университети “Келишилди” “Тасдиқлайман”


Download 103.5 Kb.
bet7/8
Sana26.06.2023
Hajmi103.5 Kb.
#1655641
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
физика мута

Лазер физикаси:
Ёруғликнинг модда билан ўзаро таъсири. Дисперсиянинг элементар назарияси. Ёруғликнинг ютилиши ва сочилиши.
Спонтан ва мажбурий ўтишлар ва нурланишлар. Эйнштейн коеффициентлари.
Лазер нурланиши қувватини ошириш. Генерация бўсағаси. Асллик. Лазер нурланиши қувватини ошириш усуллари.
Дамлаш. Дамлаш усуллари: оптик, электрик, газодинамик, кимёвий, фотодиссосиация, электрон оқимли ва инжекцион усуллар.
Резонаторлар. Оптик резонаторлар. Ясси парамел кўзгули, сферик кўзгули, конфокал оптик резонаторлар.
Лазерларнинг иш режими. Узлуксиз ва импульсли режимли лазерлар. Кўп сатҳли системаларда нурланиш.
Турли лазерларнинг тузилиши ва ишлаш принципи. Газли, кимёвий, бўёқ моддали, қаттиқ жисмли, ярим ўтказгичли ва электрон оқимли лазерлар. Фаол муҳит энергетик сатхлари. Лазерларнинг ишлаш принциплари, оптик схемаси, нурланиш спектрлари ва қўлланилиши.


Андижон давлат университетида 2015/2016 ўқув йили магистратура қабулида 5А140202-Физика (Лазер физикаси) мутахассислиги бўйича мутахассислик фанларидан ўтказиладиган синовларнинг


БАҲОЛАШ МЕЗОНИ


Магистратурага кирувчиларнинг фанлардан билимини ёзма иш ўтказиш орқали аниқланади. Ҳар бир вариантда 3 тадан савол ва 1 та мисол бўлади.
Саволларга берилган жавоблар абитуриентнинг махсус фанлардан ижодий қобилияти ва назарий билимлари даражасини кўрсатади, ҳар бир саволнинг жавоби энг кўпи билан 20 баллга баҳоланади.
Мутахассислик фанлар бўйича масаланинг киритилишидан асосий мақсад абитуриентнинг илмий-техник ахборот билан ишлаши, тизимли мустақил таҳлил қила олиши, хулосаларни шакллантириш бўйича билим даражаси баҳоланади. Шу сабабли масаланинг ечимини топиш жараёнидаги ижодий ёндашишга 40 балл ажратилади. Саволларга жавобларни ва масала ечимини баҳолаш мезонлари қуйидаги талаблар асосида амалга оширилади.

Абитуриентларнинг ёзма иш жавобига қуйиладиган талаблар

Баҳолаш баллари

Саволларга жавобларни баҳолаш мезонлари

а) берилган саволни тўлиқ билса, унинг моҳиятини тушунса, у бўйича ижодий фикрлай олса, тасаввурга эга бўлса, мустақил мушоҳада юрита олса, назарий масалаларни амалиёт билан боғлай олса, саволнинг назарий ва амалий жихатларини тўлиқ очиб бера олса, хулоса ва қарор қабул қилса, ўз фикрини тўлиқ, равон баён қила олса.



17-20

б)берилган саволларни етарли даражада билса, унинг моҳиятини тушунса, савол юзасидан тасаввурга эга бўлса, мустақил мушоҳада юрита олса, назарий масалаларни амалиёт билан боғлай олса, саволнинг назарий ва амалий жихатларини етарлича очиб бера олса, ўз фикрини етарлича, равон баён қила олса.

13-16

в) берилган саволни қисман билса, у тўғрисида тасаввурга эга бўлса, унинг моҳиятини тушунса, савол бўйича ўз фикрини баён қила олса.

9-12

г) берилган саволни яхши билмаса, у тўғрисида тўлиқ тасавварга эга бўлмаса, ўз фикрини тўлиқ баён қила олмаса.

0-8

Масала ечимини баҳолаш мезонлари

Масалани ечиш жараёнида илмий-техник ахборотдан фойдаланиш, маълумотларни тегишли формулалардан фойдаланиб тизимли ва тўғри таҳлил қилиши, жавоб ва хулосани тўғри шакллантириш

35-40

Масалани ечиш жараёнида тегишли ахборотдан фойдаланиш, маълумотларни формулалардан фойдаланиб тўғри таҳлил қилиши ва масала жавобини тўғри шакллантириш

29-34

Масалани ечиш жараёнида ахборотдан фойдаланиш, маълумотларни тизимли ва қисман тўғри таҳлил қилиши ва масала жавобини қисман тўғри ечиши

22-28

Масалани ечиш жараёнида илмий-техник ахборотдан фойдаланмаслик, маълумотларни таҳлил қилишда тегишли формулалардан фойдаланмаслик, масалани ечишга тўғри ёндашмаслик ва жавобни аниқлай олмаслик

0-21

* Изоҳ: Магистратурага ҳар бир кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганлар навбатдаги кириш синовига киритилмайди ҳамда магистратурага қабул қилинмайди.



Download 103.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling