Андижон давлат университети ҳузуридаги фалсафа доктори(PhD) илмий даражасини берувчи phD
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
ozbek reklama lingvistikasi nazariya va amaliyot
Экспрессив стилистик бўѐқлар. Бадиий тасвир воситаларининг
реклама матнидаги ўрни борасида ишнинг юқоридаги қисмида тўхталиб ўтилган. Реклама жозибадорлигини ошириш мақсадида экспрессив бўѐқдор сўзларга кўп мурожаат қилинади. Масалан, Икром Алининг “Комила”фильми ўткир сюжетли фильм (мураккаб воқеалар жараѐни тузилмасига эга фильм). ―Ўткир‖ лексемаси аслида, тиғли буюмларга нисбатан ишлатиладиган сифат, ушбу мисолда эса экспрессив стилистик бўѐққа эга бўлиб, метафорик маъно англатади. Яъни, ―воқеалар ривожи мураккаб‖ семасини кучайтириб, томошабин(истеъмолчи)ни қизиқтиришга қаратилган бўлиб, ―мураккаб воқеалар жараѐнига эга фильм‖ семасини реаллаштириш ва ҳосила семага нисбатан ижобий муносабат ҳосил бўлиши кўзда тутилган. Демак, ўткир лексемаси реклама истеъмолчиси фильмни танлаши учун бўрттириш мақсадида танланган. Нутқ жараѐнида прагматик маъно ҳосил қилишга хизмат қиладиган ҳодисалардан яна бири персонификациядир. “RT Plast” дераза совға қилади! (“RT Plast” эшик, ромлари), Шошманг, мен келдим! (―Шевролет‖ компаниясининг ―Tracker‖ автомобили). Бу ерда “RT Plast” ва ―Tracker‖ лексемалари ўз денотатини жонлантириб, унга жонли кўриниш ва ҳаракат бахш этган ҳолда реаллашган. Ушбу жумлалар креоллашган матндан олинди. Реклама матнида лисоний ҳодисалардан бири эйфемизм ҳам муҳим аҳамиятга эга. Эйфемизм ўз денотати ифодалаб келган семаларни силлиқлаб, маданийлаштиришга хизмат қилади. ―Микрокредитбанк” сармоялари – тадбиркорлик, бунѐдкорлик ва тараққиѐт хизматида! (―Микрокредитбанк‖). Ушбу жумлада сармоя сўзи пул маъносини ифолайди. Ўзбек тилидаги реклама матнида феълларда ҳам метафора ҳодисаси кузатилади. Кесим вазифасида келган феълда персонификация содир бўлади. Унинг ҳосила семасида ижобий муносабат ифодаланади. 1. ―Медиапарк” бозори – нархларни синдиради! ―Синдиради‖ феъли кўчма маънода “пасайтиради” маъносини ифодалайди. Реклама матнида метафоранинг қўлланиши ифоданинг қисқа ва аниқ, қизиқарли ва ҳайратланарли, ноодатий ва жозибадор бўлишига хизмат қилади. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling