Андижон давлат университети ҳузуридаги фалсафа доктори(PhD) илмий даражасини берувчи phD


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/33
Sana17.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1525864
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33
Bog'liq
ozbek reklama lingvistikasi nazariya va amaliyot

- Предикат яширин тарзда ѐзилади: ―Дубай‖ сухариклари. Тез ва 
мазали(дир)!, ―Милагро‖ чойи. Хушбўй ва енгил(дир)! 
- Предикат тушириб қолдирилади: Sale – 70 % гача чегирма(бор)!
―Скорпион‖ – 1 декабрдан юртимиз кинотеатрларида (намойиш этилади)!
- Тўлиқсиз гап шаклида ѐзилади:Uz Study‖ ўқув маркази –
Келажакка “Uz Study” орқали…! 
- Предикатнинг ўзи ѐзилади: ―Билайн‖ – Етакчи. Ишончли. 
Инновацион., “Блисс‖ – Мазали. Фойдали. Ажойиб. 
Реклама матнида муҳим коммуникатив-прагматик функцияларни 
бажарадиган сўроқ ва рағбатлантирувчи гаплар ҳам қўлланилади. Сўроқ 
гаплар истеъмолчини ўзига жалб қилади, диққатни жамлашга ундайди.
“Bliss” - сизнинг севимли таъмингиз қандай? “Сникерс” - кўпроқ арахис 
керакми? “Кредит маркет” - сиз яқинларингиз учун совғани танладингизми? 
Ўзбек халқи менталитетида “оилам ва фарзандларим” деган инсон
бахтли саналади. Шунинг учун реклама матнида оила ва фарзанд учун 
аталганлик ишорасини берувчи лексемалар истеъмолчини руҳлантиради.
“Family” - сизнинг оилангиз суви!, “Bliss” – дадалар “Bliss”ни тавсия 
этадилар!, “Болалар боғи” - бахтли болалар - бахтли ота-оналар!
Ўзбек реклама матнларида рағбатлантирувчи жумлаларни ҳаддан зиѐд 
ишлатиш, кўпинча, эҳтиѐтсизлик ва ишончсизликни келтириб чиқаради, 
чунки инсон ақли онгли равишда ҳар қандай буйруқ ва кўрсатмаларга қарши 
туради. Шунинг учун реклама берувчининг мақсади шунчаки кўрсатиш ва 
ундаш ўрнига таклиф қилиш шаклида ифодаланиши керак. “Фастум гель” -
оғриқсиз ҳаѐт - бизнинг мақсадимиз., “Art hause” - янги маҳсулотлар 
келиши!, “Регистон” ўқув маркази - вақтингизни деворга уриб, ундан эшик 
пайдо қилишга сарфламанг! каби матнлар мазмуни сотиб олишни 
англатмайди, балки шунчаки маҳсулот билан танишишни таклиф қилади, бу 
эса ўз навбатида истеъмолчида кўпроқ ишонч уйғотади. 
Реклама матнида шундай прагматик ѐндашишлар мавжудки, матндаги 
мурожаат ѐки таклиф маҳсулотга эмас, балки тўғридан-тўғри қабул 
қилувчига қаратилган бўлиб, яқинлик ҳисси билан унинг ички туйғуларига 
таъсир қилади ва истеъмолчида кўпроқ ишонч ҳосил бўлади. “Бионур” 
клиникаси сизнинг соғлигингиз ҳақида биз қайғурамиз.


19 
Диссертациянинг учинчи боби тўрт бўлимдан иборат бўлиб, “Реклама 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling