Му = Св : Ем Бунда: Му–меҳнатнинг унумдорлик даражаси, киши-куни, соати, сўм; Св–маҳсулот етиштириш, хизмат кўрсатиш учун сарфланган иш вақти, киши-куни, соатда; Ем–сарфланган вақт ичида йтиштирилган маҳсулот, сўм. Бу кўрсаткич етиштирилаётган бир бирликдаги (цен, тонна, сўм) маҳсулот учун қанча вақт сарфланганлигини ёки сарфланган бир бирликдаги вақт эвазига қанча маҳсулот етиштирилганлигининг, хизматлар бажарил ганлигининг даражасини ифодалайди. Маҳсулот бирлигига сарфланган жонли меҳнат миқдори камайса ёки сарфланган бир бирлик меҳнат эвазига йетиштирилган маҳсулот бирлиги кўпайса, меҳнат унумдорлиги ошганлигидан далолат беради. Бу кўрсаткич қишлоқ хўжалигида айрим иш, маҳсулот турлари, даврлари ҳамда хўжалик миқёсида натура ҳамда қиймат кўринишида аниқланади. Унинг даражасини қиймат кўринишида бир неча йиллар давомида аниқлашда қиёсий баҳолардан фойдаланиш лозим. Шунда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баҳолари ўзгаришининг таъсири бартараф этилади. - Мавзу: Қишлоқ хўжалигида ялпи ва товар маҳсулоти, уларни тақсимлаш ва кўпайтириш йўллари.
- Режа:
- 1.Ялпи маҳсулот тушунчаси, унинг таркиби, ҳисоблаш ва баҳолаш.
- 2.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини таксимлаш ва сотиш.
- 3.Ялпи маҳсулотни кўпайтириш, унинг товарлилик даражасини ошириш йўллари.
- 1.Ялпи маҳсулот тушунчаси, унинг таркиби, ҳисоблаш ва баҳолаш.
- Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг пировард натижаси- ялпи маҳсулотдир. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти деганда, шу тармоқнинг маълум бир давр ичида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар миқдорининг йиғиндиси тушунилади. Унинг таркибига фақат деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари киради. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти натура ва қиймат кўрсаткичларда ҳисобга олинади. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотини қишлоқ хўжалик корхоналари ялпи маҳсулоти билан алмаштирмаслик керак. Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ялпи маҳсулоти анча кенг маънога эга бўлиб, у ўз ичига қишлоқ хўжалик маҳсулотидан ташқари ёрдамчи, саноат ва бошқа ишлаб чиқаришларни, иш ва хизматлари олади. Масалан: хўжаликда қайта ишланган
- ( ун, ўсимлик, мол ёғи ва ҳ.к) деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ва бошқалар қишлоқ хўжалик маҳсулоти эмас, балки саноат маҳсулоти ҳисобланади. Улар ҳам қишлоқ хўжалик корхоналари ялпи маҳсулоти таркибига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |