Андижон машинасозлик институти “Технологик жараёнлар бошқаруви ва компьютер тизимлари” факултeти “ахборот тeхнологиялари” кафeдраси
Download 43.82 Kb.
|
ТТАТ силлабус2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жами соат: 30 Амалий машғулотлар мавзулари
- Бўлимлар ва мавзулар номи Маъруза соатлари
- Жами соат: 16 Лаборатория машғулотлари мавзулари
- Бўлимлар ва мавзулар номи Лаборатория соатлари
- Жами соат: 16 ЮКЛАМА
- Мавжуд ўқув материаллари
Маъруза машғулотлари мавзулари
Амалий машғулотлар мавзулари
Лаборатория машғулотлари мавзулари
ЮКЛАМА
EТКАЗИБ БЕРИШ СТРАТЕГИЯСИ Индивидуал таълим Машғулотлар давомида ўқитувчи талабаларга мавзуга доир муҳим маълумотларни етказиб беради. Бундан ташқари муаммоларни ўртага ташлайди ва талаба билан биргаликда муаммони ҳал этади. Бунда талаба муаммони ечишда аҳамиятли бўлган элементларни аниқлашни ўрганади ва қатнашувчилик ёндашуви қўлланилиб, муаммоли машғулотларда талаба ва ўқитувчи ўртасидаги мулоқот аҳамиятли ҳисобланади. Ўқитувчи маълумотлар базасини яратишга доир мисол кўрсатади ва талабалар ўзларига ажратилган топшириқни ўқитувчи томонидан кўрсатилган маълумотлар асосида бажарадилар. Ҳар бир талабага индивидуал топшириқ берилади. Синф иши Янги мавзуни бошлашдан олдин ўқитувчи ўтган мавзуни мустаҳкамаш мақсадида талабаларга камида тўртта савол беради. Ёритилмай қолган саволларга ўқитувчи томонидан тўлиқ маълумот берилади ва янги мавзу ўтилган мавзуларни давоми эканлигини изоҳлаб янги мавзуни бошлайди. Янги мавзу таҳлиллар, аниқ мисоллар, тажриба ва юқори даражали билим асосида тушунтирилади. Дарс охирида янги мавзуни мустаҳкамлаш учун камида учта савол ва топшириқлар берилади. Мавжуд ўқув материаллари Талабада қуйидаги ҳужжатларни олиш имкони бўлади: - ўқув услубий қўлланма; - ҳар бир мавзуга доир презентация слайдлари; - ҳар бир дарс юзасидан муаммолар; - Лабораторияларни бажариш бўйича услубий қўлланма. Лабораторияларни бажариш қуйидаги кўринишга эга: - мақсадлар; - масаланинг қўйилиши; - масалани ечиш; - тушунтириш;. - изоҳ. БАҲОЛАШ (assessment) Ўқишни баҳолаш талабаларнинг бутун курс давомидаги иштироки, шунингдек, назарий ва лабаратория бўйича якуний ёзма иш натижасига кўра амалга оширилади. Баҳолаш қуйидагича тақсимланади: - маъруза машғулотлари – 30%; - амалий машғулотлар – 20% - лаборатория машғулотлари – 20% ; - якуний назорат – 30%. Назария бўйича баҳолаш: Курс давомида иккита оралиқ назорат, мустақил таълим ва машғулотга актив қатнашиш бўйича баҳоланади. Оралиқ назоратларда учта савол берилади ва талабалар ёзма жавоб берадилар. Мустақил топшириқ индивидуал берилади ва топшириш муддати қўйилади. Машғулотга актив қатнашишда эса дарс давомида ўқитувчилар томонидан берилган саволларга жавоб бериш, мавзуга тўғри ёндашиш каби омиллар орқали баҳоланади. Амалий ва лаборатория машғулотларини баҳолаш: Жами еттита амалий ва саккизта лаборатория иши берилган бўлиб, ҳар бир амалий ва лаборатория учун икки балл ажратилган. Ажратилган икки балл қуйидаги жадвалда тақсимланган. Ажратилган балларни тақсимлаш
Download 43.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling