Андижон машинасозлик институти


 Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик тадбирларини режалаштириш


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/71
Sana07.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1175348
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   71
Bog'liq
Kitob 4389 uzsmart.uz

 
5. Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик тадбирларини режалаштириш 
Режалаштириш фавқулодда ҳолатлар вақтида ҳаёт фаолият хавфсизлигини 
таминлашнинг етакчи функцияси ва марказий звеноси ҳисобланади. 
Режалаштиришда хавфсизликни таминлаш мақсадида амалга ошириладиган 
тадбирлар вақти, ресурси ва тадбирларни бажарувчи шахслар аниқлаштирилади. 


Режалаштиришда ҳужжат, режа тузилади ва у қуйидаги қисмлардан 
иборат бўлади: аниқ кўрсаткичлар (иш тури, тадбирлар); ушбу ишларни 
бажариш вақти; ишларни бажариш учун зарур ресурслар (тури, сони, миқдори, 
манбаи); ишни бажарувчи масъул шахс (ҳар бир пункт бўйича); ишни 
бажарилишини назорат қилиш усули. 
Режанинг матн қисми икки бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлимда 
фавқулодда ҳолатлар вақтидаги шарт-шароитларни баҳолаш бўйича хулосалар, 
иккинчи бўлимда эса фавқулодда ҳолатлар хавфидан аҳолини ҳимоялаш 
тадбирлари кўрсатилади. Ушбу тадбирларга асосан қуйидагилар киритилиши 
мумкин, яъни: фавқулодда ҳолат тўғрисида хабар бериш тартиби; кузатиш ва 
разведкани ташкил этиш; қутқарув ва бошқа муҳим ишларни бажариш учун куч ва 
воситаларни тайёрлаш; фавқулодда ҳолатлар таъсирини бартараф этиш ёки 
сусайтириш тадбирлари; одамлар ва моддий бойликларни ҳимоялаш тадбирларини 
тезкор бажариш усуллари; тиббий таминлаш, дозиметрик ва химиявий назорат
ишлаб чиқаришни авариясиз тўхтатиш тартиби; одамларни ҳимоялашни ташкил 
этиш, шахсий ҳимоя воситалари билан таминлаш; эвакуация тадбирларини ташкил 
этиш; уларни бошқариш; ҳар хил шароитларда қутқарув ишларини ташкил этиш 
тартиби; юқори ташкилотларга ва фавқулодда ҳолатлар бўйича тузилган 
комиссияларга ахборот ҳамда маълумотлар бериш тартиби. 
Режага турли хил зарур луғавий ва тушунтирувчи ҳарактердаги 
материаллар ҳам илова қилинади. Режа реал қисқа мазмўнли, лекин, тўлиқ ифода 
этилган, иқтисодий жиҳатдан мақбул бўлиши ҳамда объектнинг барча 
имкониятларини ифода этиши зарур. 
Режанинг реаллиги табиий ва техноген кўринишдаги фавқулодда ҳолатлар 
вақтида ҳақиқий ишлаб чиқариш шароитида ҳаёт фаолиятни таминлаш бўйича 
системали равишда турли хил машғулотлар ва амалий машқлар ўтказиш йўли 
билан текширилади. 

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling