Андижон машинасозлик институти


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/71
Sana07.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1175348
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   71
Bog'liq
Kitob 4389 uzsmart.uz

Ёнғин хавфли зоналар. Ёнғин хавфли зоналар - бу бинонинг ёки очиқ 
майдоннинг ёнувчи моддалар сақланадиган қисмидир. Улар 4 синфга бўлинади, 
яъни П-I, П-II, П-IIа ва П- III. 
П-I синфдаги зонага газ ва буғларнинг 61
0
C дан юқори ҳароратда портлаш 
эҳтимоли бор суюқликлар сақланадиган бинолар киради. 
П-II синфдаги зоналарга - ёнишга мойил чанг ва газлар ажралиб чиқадиган 
ишлаб чиқариш бинолари киради; 
П-IIа синфидаги зона эса - қаттиқ ва толасимон ёнувчи материаллар 
ишлатиладиган ишлаб чиқариш биноларидир; 
П-III зонага-қаттиқ ёнувчи материаллар ишлатиладиган ёки сақланадиган 
ҳамда буғларининг портлаш ҳарорати 61°С дан юқори бўлган суюқликлар 
ишлатиладиган ёки сақланадиган ишлаб чиқариш бинолари ва майдонлари 
киради. 
 Бино ва иншоотларнинг ёнғинга чидамлилиги ва уни ошириш 
йўллари. 
Ёнғинга 
чидамлилик 
деганда 
материаллар 
ва 
конструкцияларнинг ёнғин шароитида ўз мустаҳкамлигини сақлаш 
хусусияти тушунилади. Қурилиш конструкцияларининг ёнғин таъсирида ўз 
хусусиятини ва мустаҳкамлилигини йўқотиш вақти ёнғинга чидамлилик 
чегараси дейилади.


Барча бино ва иншоотлар ёнғинга чидамлилиги бўйича 5 даражага 
бўлинади:
I даражали ёнғинга чидамли биноларга барча конструкциялари 
ёнмайдиган, юқори ёнғинга чидамлилик чегарасига (0,5-2,5 соат) эга 
бўлган бинолар киради;
II даражали ёнғинга чидамли биноларга конструктив элементлари 
ёнмайдиган, юқори чидамлилик чегарасига (0,25-2,0 соат) эга бинолар 
киради;
III даражали ёнғинга чидамли бино ва иншоотлар ёнмайдиган ва қийин 
ёнувчи материаллардан тайёрланади;
IV даражали ёнғинга чидамли биноларга барча конструкциялари қийин 
ёнувчи материаллардан тайёрланган бинолар киради;
V даражадаги биноларга эса барча конструкциялари ёнувчи 
материаллардан ташкил топган бинолар киради. 
Талаб этилган ёнғинга чидамлилик даражаси бино ва иншоотларнинг 
конструкцияси, вазифаси, неча қаватлилиги, технологик жараёнларни 
ёнғинга хавфлилиги ва ёнғинни автоматик ўчириш воситаларини 
мавжудлигига боғлиқ ҳолда белгиланади. 

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling