Зиналар лифтлар уларнинг турлари ва асосий конструктив элементлари


Download 68.5 Kb.
bet1/3
Sana31.01.2023
Hajmi68.5 Kb.
#1143003
  1   2   3
Bog'liq
zinalar zinapoyalar


Зиналар лифтлар уларнинг турлари ва асосий конструктив элементлари
Режа:



  1. Дераза эшиклар ва дарвозалар уларга куйиладиган асосий талаблар ва конструктив ечимлари

  2. Эшиклар ва уларнинг конструктив ечимлари


Зиналар лифтлар уларнинг турлари ва асосий конструктив элементлари
Каватлараро алока зиналар ва лифтлар ёрдамида амалга оширилади. Бу билан бирга зиналардан авария шароитида кишиларни эвакуация килишда хам фойдаланилади.
Зиналар мустахкам, пишик ва одамлар харакати учун кулай ва хавфсиз хамда ёнгиндан мухофазаланган булиши керак.
Зиналарни бино планида жойлаштириш, уларнинг сони ва улчамлари бинонинг вазифасига, катта-кичиклигига ва белгиланган вактда кишиларни эвакуация килиш учун кулайлик таъминланишига караб аникланади. Масалан, турар-жой биноларида зиналар сони камида иккита булиши, ун ва ундан ортик каватли турар-жой биноларида хар бир квартирадан тугридан-тугри ёки богловчи утиш йули оркали иккита зинага чикиш таъминланиши керак.
Зиналар маршларидан ва зина майдончаларидан иборат булади. Марш конструкцияси уз навбатида пиллапоя ва уни кутариб турувчи балка (косбур)дан иборат булади.
Зина майдончалари кават текислиги ва каватлар оралигида жойлашган булади. Кишиларни хавфсиз кутарилиши ёки тушиши учун зиналар ьаландлиги 0,9 м булган туткич панжаралар билан жихозланган булади.
Пиллапоя вертикал кирраса одими горизонтал кирраси пиллапоя юзи деб аталади. Зина марши пиллапоялари энг юкори ва энг пасткисидан (фреза тошидан) ташкари бир хил куринишга ва улчамга эга булади.
Вазифасига кура зиналар асосий ёки бош зина, хар доим ишлатилувчи хизмат зинаси, эвакуация зинаси, ёрдамчи зина (хизмат пайтида фойдаланиладиган) ва авария зиналари (ташки эвакуация зинаси, ут учирувчилар зиначи) каби турларга булинади.
Каватлар орасидаги маршлар сонига кура зиналар бир, икки, уч ва турт маршли турларга булинади. Зиналаридан камчилик фойдаланадиган айрим биноларда винтсимон шаклдаги зиналар кулланилиши мумкин.
Зина маршлари нишаби курилиш норма ва коидалари (Сни П) буйича танланади. Масалан, асосий зиналар учун 1:2 - 1:1,75, ёрдамчи зиналар учун 1:1,25 нисбатда белгиланади. Хар бир маршдаги пиллапоялар сони 16 тадан куп ва з тадан кам булмаслиги керак.
Зина марши кенглиги авария холатида кишиларни эвакуация килишни таъминлашни хисобга олиб танланади. Шунга кура асосий зиналар марши кенглиги икки каватли биноларда камида 900 мм, уч ва ундан куп каватли биноларда эса 1050 мм кабул килинади. Зина майдончалари кенглиги марш кенглигидан каттарок, камида 1200 мм килиб олинади. Юкорида келтирилган коида ва нормаларга асосан пиллапоя эни 250...300 мм, баландлиги эса 150 мм булиб, айрим холлардагина 180 мм га боради. Бунда кишиларни уртача кадами горизонтал холда 600 мм лиги, зинада юришда эса бу катталик 450 мм га тенг эканлиги (300 мм + 150 мм = 450 мм) хисобга олинади.
Зина ва зинапоя улчамларини бино кавати баландлигига караб аниклашни куйидаги мисолда куриб чикамиз.
Бино кавати баландлиги Н = 3,3 м, марш кенглиги в = 1,05 м, зина нишаби 1:2 булган турар-жой биноси учун икки маршли зина улчамлари аниклаш талаб этилган.
Бу масалани ечишда пиллапоя улчамларини 300х150 мм га, зинапоя кенглигини эса В = 2в + 100 = 2.1050 + 100 = 2200 мм килиб оламиз. Бу ердаги 100 сони маршлар орасидаги тиркиш кенглиги.
Битта марш баландлиги:
Н/2 = 3300/2 = 1650 мм
Битта маршдаги пиллапоялар сони:
п = 1650 / 150 = 11
Бундан пиллапоялар сонини 10 та килиб оламиз, чунки энг юкоридаги пиллапоя сахни зина майдончаси сахни баландлигида булиб, у билан текисликда жойлашган булади, яъни
п - 1 = 11 - 1 = 10
Марш горизонтал проекциясининг узунлиги
а = 300 (п-1) = 300 . 10 = 3000 мм
Кават ичидаги зина майдончаси билан кават сахнига тугри келган зина майдончасини 1300 мм килиб олиниб, зинапоянинг тула узунлигини топамиз:
А = а+с1 + с2 = 3000 + 1300 = 5600 мм
Зиналарни график усулда хисоблаш кават баландлиги 150 мм катталикда булиб чикилади, горизонтал йуналишда эса пиллапоялар сонига тенг булакка булиниб расмда курсатилгандек зина профили чизилади.
Бинолари хоналарининг эшиги билан зинапоягача ёки бинодан ташкарига чикиш эшигигача булган масофалар бинонинг оловбардошлик даражасига кура турлича: 1 ва П даражали бинолар учун 40 м. У даражали учун эса 20 м килиб белгиланади.
Лифтлар беш ва ундан юкори каватли турар-жой биноларида кулланилади. Улар уч хил булади: одамларни кутариб туширишга мулжалланган юкларни кутариб тушириш учун (саноат биноларида) хамда хизмат (медицина) лифтлари.
Лифтларнинг асосий элементи машина булинмасига урнаштирилган кутарувчи лебедкага пулат арконлар ёрдамида осилган кибинадан иборат булади. Лифт шахтаси бутун баландлиги буйича турт томонлама уралади ва уни остки кисмида баландлиги 1300 мм га тенг чукурча булиб, у жойга амортизатор ва тортиб турувчи ускуна жойлаштирилади. Машина булими шахтанинг тепа космида ёки остки кисмида жойлашган булиши мумкин.
Хозирги пайтда турар-жой биноларида урнатиладиган лифт шахталари калинлиги 120 мм булган темир-бетон йигма кути куринишидаги элементлардан тузиб чикилади.
Лифт шахталарини одатда зинапоя якинига урнатиш максадга мувофик хисобланади.

Download 68.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling