Режа: Зиналар. Пардадеворлар. Дарвоза ва эшиклар. Деформация чоклари. Зиналар


Download 93.59 Kb.
bet1/5
Sana03.12.2023
Hajmi93.59 Kb.
#1780970
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1544336947 73267


Саноат биноларининг бошка элеметлари


Режа:



  1. Зиналар.

  2. Пардадеворлар.

  3. Дарвоза ва эшиклар.

  4. Деформация чоклари.


Зиналар.
Саноат бинолари зиналари асосий, хизмат, ёнғинга ва шикастланишга қарши ўрнатиладиган зиналарга бўлинади.
Асосий зиналар қаватлар аро алоқани бир - бирига боғлаш ва одамлари эвакуация қилиш учун хизмат қилади. Тузилмалари фуқаро бинолари зиналарига ўхшаш бўлади. (Расм 33)


Расм 33.Саноат бинолари асосий зиналари тури
а – икки маршли (марказий маршли), б – уч маршли, косоурларга алоҳида поғоналар ўрнатилади: 1 – косоур, 2 – ўровчи материал, 3 – тўсин, 4 - лифт
Зиналар майдони девори ғиштдан ёки панелдан қилиниб, зина пойдеворларига ёки пойдевор тўсинларига таянади. Зина марши ва майдончаси темирбетон элементлардан бутун (яхлит) қилиб тайёрланади. Айрим ҳолларда зина марши ва майдончаси алоҳида бўлади, у ҳолда зина майдончаси деворлари юк кўтарувчи бўлиб, бино асосий каркасига тузилмавий боғланмаган бўлади.
Унификацияланган маршлар эни 1350,1500 ва 1750 мм, маршни кўтарилиш баландлиги 1,2 дан 2,1 м гача. Марш қиялиги 1:2, поғона ўлчами 300х150 мм олинади. Бинодаги зиналар сони меҳёрлар бўйича ҳисобланиб топилади. Ыандай категорияли ишлаб чиқариш бўлиши, бинонинг ёнғинга чидамлилик даражаси ва уни қаватларига боғлиқ ҳолда, энг узоқдаги ишчи жойидан яқиндаги эвакуацион чиқиш жойигача масофа 30 дан 100 м гача бўлиши керак. Ишлаб чиқариш хоналарига олиб борадиган ташқи эшик ва зина майдончасидаги эшиклар чиқиш томонига очилиши лозим. Одам ташийдиган ва юк лифтлари зина майдончасига бириктирилади.
Хизмат зиналари ишчи майдончалари билан алоқа қилишга хизмат қилади.
Хизмат зиналари доимий ҳаракат бўладиган жойларда қўлланиб, у маршларга ва ўтиш майдончаларига монтаж қилинади. Маршлар қиялиги 450 ва 600, эни 600 – 1000 мм, проступлар қадами 200 ва 300 мм. Маршлар баландлиги 6 м гача бўлади.
Зиналар полларга, қурилиш тузилмаларига ва жиҳозларга маҳкамланади.

Download 93.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling