Режа: Зиналар. Пардадеворлар. Дарвоза ва эшиклар. Деформация чоклари. Зиналар


Download 93.59 Kb.
bet4/5
Sana03.12.2023
Hajmi93.59 Kb.
#1780970
1   2   3   4   5
Bog'liq
1544336947 73267

Сурилиб букланадиган дарвозалар тавақаси бир бирига шарнир боғланган қисқа тавақалар (створкалар) дан иборат бўлиб, очилганда букланиб озгина жойни эгаллайди.
Кўтариладиган дарвозалар бир, икки ва бирнеча элементли горизонтал тавақалардан иборат, очилаётганда тавақа йўналиши бўйича юқорига кўтарилади.
Кўтарилиб - буриладиган дарвозалар тавақаси каркаси тўғри бурчакли металл қувурлардан қилиниб юпқа тахта, органик шиша, коғоз қатламли пластиклар билан тўлдирилади. Бу дарвозалар тавақаси икки тавақали, очиладиган пайтда тавақалар буралиб тепадон (перемичка) тагига букланиб горизонтал ҳолатни олади.
Тебранадиган дарвозалардаги тавақа ромига резина ёки ялтироқ эгилувчан пластик тортилади. Бундай дарвозалардан ҳайдовчи тўхтамай ўтади.
Саноат бинолари эшиклари материали бўйича ёғочдан, металдан ва шишадан қилинади, тузилмаси бўйича бир ва икки тавақали ланг очиладиган, суриладиган ва тебранадиган ёппа (глухие) ва ойнакланганга бўлинади.
Бир тавақали ёғоч эшик блоклари эни 788 ва 988 мм, икки тавақалиники - 1490, 1890 ва 2280 мм қилиб чиқарилади. Девордаги ўринлар ўлчами 10 – 30 мм га оширилади.
Ёғоч кесаки 94х56 мм чорқирра ғўлалардан (бруслардан) йиғилади ва ёғоч тиқинларга (пробка) михлар билан маҳкамланади.
Темир эшиклар кесакиси 75х5 мм ли метал бурчаклардан тайёрланади, тавақага қалинлиги 2 мм темир лист пайвандланади.
Деформация чоклари. Режаси катта ўлчамли ёки баландлиги ва асосий тушаётган юклари ҳар хил бир нечта ҳажмдан ташкил топган саноат биноларида деформацион чоклар кўрилади, улар қўлланишига қараб ҳарорат, чўкиш ва зилзилага қарши чокларга бўлинади.
Ҳарорат чокларини қўйишдан мақсад ташқи ва ички ҳаво ҳарорати тебраниши натижасида бўладиган деформациядан бино тузилмавий элементларида ёриқлар ҳосил бўлишдан сақлашдир. Ҳарорат чоклари (бўйлама ва кўндаланг) вертикал бўйича бинонинг ер устидаги ҳамма тузилмаларини алоҳида қисмларга бўлади, ҳамда горизонтал аралашмаслигини таҳминлайди. Пойдевор ва бинонинг бошқа ер ости элементлари ҳарорат чоклари билан қисмларга бўлинмайди, чунки улар ҳарорат таҳсир остида хавфли ҳолатгача деформацияланмайди.
Чўкиш чоклари бинонинг қўш қисмларида бир хил бўлмаган ва нотекис чўкишлар кутилган ҳолда кўрилади.
Бундай чўкиш қўш қисмлар баландлиги орасидаги фарқ (10 м дан ошиқ ёки 3 қават юқори) катта бўлганда, асосга тушаётган юклар катталиги ва характери ҳархил бўлганда, пойдевор остидаги асос грунтлари ҳархил таркибда бўлганда ҳосил бўлади. Чўкиш чоклари бинонинг қўш қисми чокларига қўйилади, уни ҳарорат чоклардан фарқи вертикал бўйича бинонинг ҳамма тузилмаларини мустақил чўкадиган, ҳажми алоҳида блокларга бўлади.
Чўкиш чоклари қисмларни горизонтал бўлакларга бўлинишини ҳам таҳминлайди, шунинг учун уларни ҳарорат чокларига бирлаштирилади.

Download 93.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling