Режа: Зиналар. Пардадеворлар. Дарвоза ва эшиклар. Деформация чоклари. Зиналар
Download 93.59 Kb.
|
1544336947 73267
- Bu sahifa navigatsiya:
- Енгил метал
- Дарвоза ва эшиклар.
- Расм 34.Саноат бинолари дарвозаларининг асосий турлари а – ланг очиладиган, б,в – суриладиган, г – кўтариладиган, д – кўтариб – буриладиган, е – тебранадиган
Бетонли панеллар қалинлиги 80 мм, фибролитлиники - 75 мм. Пардадеворлар пастки ва устки қисмлардан иборат бўлиб, пастки қисм (ўз юкини кўтарувчи) панели стропила тузилмаси тагига нисбатан 1,2 м пастроқгача боради. Кўприксимон кранли бинолар кўндаланг пардадеворлари ўз юкини кўтарувчи қисми кран ости тўсинлари тагигача боради. Пардадеворларнинг юқори осма қисми (ёпма плитагача) панели фибролитдан ёки метал каркасли асбестоцементли листдан қилинади. Панеллар асосий ва фархверх устунларга суялади. Панеллар устунларга бирлаштурувчи элементлар ёрдамида, девор панелларини маҳкамлашга ўхшаган қилиб маҳкамланади.
Енгил метал тузилмали биноларда ажратувчи пардадеворлар метал профилланган туника листлардан ўрнатилади. Бундай пардадеворлар каркаси устунча ва ригеллардан, ҳамда профилланган листлар билан ўралган бўлади. Шиша блокдан ва шиша профили листдан қилинган пардадеворлар яхши, сифатли ҳисобланади. Дарвоза ва эшиклар. Полда юрадиган транспортларни ва одамлар оқимини цехларга кириши учун ташқи деворларга дарвозалар қўйилади. Дарвозалар орасидаги масофа технологик талабларига ва хоналарни эвакуация қилиш шароитига боғлиқдир. Дарвоза ўринлари ўлчами қилиб 600 мм модул қабул қилинган. Типовой дарвоза ўлчамлари 2,4х2,4; 3х3; 3,6х3; 3,6х3,6; 3,6х4,2; ва 4,8х5,4 м бўлади. Оғир машинасозликнинг катта оралиқли йиғув цехларда, самолётсозликда дарвоза ўлчамлари бирнеча ўнлаб метр бўлиши мумкин. Дарвозалар бўйлама кетган ва ён деворларга ўрнатилади. Дарвозадан ташқарига қиялиги 1:10 бўлган пандуслар кўрилади. Дарвозалар қуйидаги кўринишда: ланг очиладиган, суриладиган, кўтариладиган, кўтариб буриладиган ва тебранадиган бўлади. (Расм 34) Расм 34.Саноат бинолари дарвозаларининг асосий турлари а – ланг очиладиган, б,в – суриладиган, г – кўтариладиган, д – кўтариб – буриладиган, е – тебранадиган Дарвозалар тури ўрин габаритини, хонани талаб қилинган герметиклаш даражасини, трансопрт ҳаракатининг интенсивлигини ҳисобга олиб танланади. Ланг очиладиган дарвозалар ром ва унга осилган икки тавақа (полотен) дан иборат. Ром устуни ва тўсини кесими 200х140х4 мм тўғрибурчакли метал қувурларни монтаж қилиниб болтлар билан бирлаштирлади. Баландлиги 480 мм тўсин фибролит билан тўлдирилади ва ташқи томонига ҳимоя листи тикилади. Ром бетон пойдеворга ўрнатилади ва унга таянч метал листлар анкерлар орқали маҳкамланади. Суриладиган икки тавақали дарвозалар тавақаси (полотноси) метал каркасли бўлиб, юпқа тахталар (филенкалар) ва ойна ўрнатилган тавақалардан иборат. Битта тавақасида одамлар ўтиши учун эшикча қўйилади. Тавақалар ўрин тепасига ўрнатилган релсдаги иккита роликга осиб қўйилади, ҳамда вертикал ҳолатдан чиқиб кетмаслиги учун швеллердан қилинган йўналтирувчи тўсиқга ўрнатилади. Download 93.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling