Андижон машинасозлик институти
Ёнғин хавфсизлиги системасига талаблар
Download 1.37 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 4389 uzsmart.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёнғинга қарши ҳимоя системаси
4. Ёнғин хавфсизлиги системасига талаблар
Ёнғинни олдини олиш системаси - ёнғин содир бўлиш шароитларини бартараф этишга қаратилган ташкилий тадбирлар ва техник воситалар мажмуидир. Ушбу тадбирлар ишлаб чиқаришда иложи борича ёнмайдиган ва қийин ёнадиган материаллардан фойдаланиш технологик жараёнларни максимал даражада механизациялаш ва автоматлаштириш, ёнғин хавфи бўлган қурилмалар ўрнатилган хоналарни ёнмайдиган материаллар билан бошқа хоналардан ажратиш ёки бундай қурилмаларни мумкин қадар ташқарида ўрнатиш, ёнувчи моддалар учун герметик идишлар ва жиҳозлардан фойдаланиш, бино ҳавосининг таркибидаги ёнувчи газ, буғ ва чанглар миқдорини рухсат этилган даражада сақлаш, иситиш жиҳозларидан тўгри фойдаланиш ва бошқалар орқали амалга оширилади. Ҳар қандай ишлаб чиқаришда ёнғинга олиб келувчи манбанинг ҳосил бўлишини олдини олиш эса, ишлаб чиқаришда ёнғин манбасини ҳосил қилмайдиган машиналар, механизмлар ва жиҳозлардан фойдаланиш, машина ва механизмлардан фойдаланиш қоидалари ва режимларига тўлиқ риоя этиш, электр статик зарядлари ва яшинга қарши ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, материаллар ва моддаларнинг иссиқлик таъсирида, химиявий ва микробиологик усулда ўз-ўзидан аланганланиш шароитларини бартараф этиш, белгиланган ёнғинга қарши гадбирларни тўлиқ амалга ошириш, бино чегарасини даврий равишда тозалаб туриш каби тадбирлар орқали амалга оширилади. Ёнғинга қарши ҳимоя системаси - ёнғин ўчириш жиҳозлари ва техникаларидан фойдаланиш, ёнғиннинг хавфли омилларидан ҳимоя қилувчи шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, ёнғин хабарини берувчи ва ёнғин ўчириш системасининг автоматик қурилмаларидан фойдаланиш, объектнинг конструкциялари ва материалларигаа ёнғиндан ҳимояловчи таркибли бўёқлар билан ишлов бериш тутунга қарши ҳимоя системалари, эвакуация йўллари бўлишини таминлаш, бинонинг ёнғин мустаҳкамлилиги даражасини тўғри танлаш каби тадбирларни ўз ичига олади. Ёнғин тарқалишини олдини олиш системалари эса, ёнғинга қарши тўсикларни ўрнатиш, қурилмалар ва иншоотларда авария ҳолатида ўчириш ва қўшиш жиҳозларидан ва ёнғиндан тўсувчи воситалардан фойдаланиш, ёнғин вақтида ёнувчи суюқликларнинг тўкилишини олдини олувчи воситалардан фойдаланиш каби тадбирлар орқали амалга оширилади. Ташкилий - техник тадбирларга эса, ёнғиндан ҳимояланиш хизматини ташкил этиш, уни техник жиҳозлар билан таминлаш, ёнғин хавфсизлиги бўйича объектдаги моддалар, материаллар, жиҳозлар, қурилмалар ва технологик жараёнларни паспортлаштириш, ёнғин муҳофазаси бўйича мутахассислар тайёрлаш ва уларни ўқитиш, ёнғин хавфсизлиги бўйича инструктажлар ва аҳоли ўртасида турли хил тадбирлар ўтказиш, ёнғинга қарши кўрсатмалар (инструкциялар) ишлаб чиқиш ва бошқа шу каби тадбирлар киради. Download 1.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling