Андижон машинасозлик институти
характерга эга бўлган ишлаб чиқариш жароҳатларининг сабабларига
Download 1.37 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 4389 uzsmart.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Техник характерга эга бўлган ишлаб чиқариш жароҳатларининг сабабларига қуйидагилар мисол бўлади
характерга эга бўлган ишлаб чиқариш жароҳатларининг сабабларига
қуйидагилар киради: 1) бевосита кунлик ишларни ёки ишлаётган одамларни соғлиги учун юқори даражада хавфли бўлган ишларни бажариш олдидан хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномаларни ўтилмаслиги; 2) хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномаларни ўтилиши, лекин ишни бажариш жараёнида унга риоя қилинишини етарлича назорат қилмаслик; 3) ишни (ҳар хил ишлаб чиқариш топшириқларини) бажариш вақтида зарур ҳимоя (кўзойнак, ниқоб, респиратор, тўсиқ ва бошқа) воситалардан фойдаланмаслик; 4) ишчи зонада ишни бажариш учун кераксиз бўлган буюм ва нарсаларни мавжудлиги; 5) мураккаб ва масъулиятли ишларда махорати етарлича бўлмаган ишчилар меҳнатидан фойдаланиш; 6) жароҳатлаш эҳтимоли мавжуд жойларда ўраб турувчи шитлар, тўсиқлар ва кожухларни йўқлиги; 7) одам соғлиги учун хавф юқори бўлган иш жойларини етарлича ёритилмаслиги; 8) хавф ҳақида «Тўхта! Юқори кучланиш», ёки «Эҳтиёт бўлинг! Работлар автоматик режимда ишламоқда», «Йўл йўқ, хавфли зона» ва бошқа каби огоҳлантирувчи белгиларнинг йўқлиги; 9) технологик режимдан чалғиш, технологик жараёнларни кўпол бузилиши ва бошқалар; 10) у ёки бу сабабларга кўра ишчига иш вақти давомида танаффус ва дам олиш вақтини берилмаслиги; Техник характерга эга бўлган ишлаб чиқариш жароҳатларининг сабабларига қуйидагилар мисол бўлади: 1) ишчининг айбисиз технологик ускуна ёки станокнинг бирор бир қисмини авария сабаб ишдан чиқиши; 2) мураккаб операцияларни бажараётган бирор бир механизмни огоҳлантирилмасдан электр энергиясидан ажратиш; 3) юк кўтариш механизмининг юк кўтариш вақтида кутилмаганда пўлат арқонини узилиши; 4) ҳар хил ўзгарувчан тебранма юк остида электр узатиш симини ўзилиши; 5) қисилган газ баллонини қуёш нуридан ёки бошқа иссиқлик манбаи таъсирида қизиб кетиши натижасида портлаши; 6) газогенераторли қурилмаларни химиявий реакциялар жараёнида ики кучли қизишидан портлаши; 7) ишлаб чиқаришни ички системаларини таъминловчи газ, иссиқ сув ёки буғ қувурларини ўзилиши; 8) юқори босим остида ишловчи идишларни портлаши; 9) ҳар хил метеорологик омиллар (кучли жала, калин кор, довул ва бошқа) таъсирида бинолар томи ва конструкцияларини қўлаши; Юқорида қайд этилганлардан ишлаб чиқаришда жароҳатларни олдини олишнинг энг самаралиси ташкилий характердаги тадбирлар деб хулоса чиқариш мумкин. Бу тадбирлар қуйидаги ишларни ўз ичига олади: 1) корхона маъмурияти, техника хавфсизлиги бўйича мутахассис ҳамда уста ва бригадирларни ишчилар томонидан техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини, меҳнатни тўғри ташкил этилишини доимий назорат қилиш ва текширув ишларини олиб борилиши; 2) наркотик модда ёки алкогол таъсири остида хушёрликни йўқотган, техника хавфсизлиги қоидаларини бўзган ишчиларни зудлик билан ишдан озод этиш; 3) функционал режими бузилган ёки носоз механизм ва ускуналарда ишлашни тўхтатиш; 4) мураккаб, кўп диққат талаб этадиган ишлар билан банд бўлган ишчиларни доимий тиббий кўрикдан ўтказиш; 5) ишчиларни хавфсизлик техникаси бўйича асосий маълумотларни ўз ичига олган техник ўкишга доимий ва даврий жалб этиш ишларини ташкил этиш; 6) ишга қабул қилинган ҳар бир ишчини техника хавфсизлиги қоидалари билан таништириш, уларга санитар-техник йўриқномалар ўтиш; 7) ишчини қўшимча ишга ёки асосий мутахассислигидан (касбидан) бошқа ишда ишлашига йўл қўймаслик. Download 1.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling