Андижон машинасозлик институти


“Ҳамкорбанк” АТБ томонидан муомалага чиқарилган пластик карточкалар орқали ўтказилган транзакциялар бўйича маълумот


Download 210.56 Kb.
bet13/17
Sana01.03.2023
Hajmi210.56 Kb.
#1238371
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
bank xizmatlari samaradorligini oshirishda zamonaviy axborot texnologiyalaridan foydalanish yollari

“Ҳамкорбанк” АТБ томонидан муомалага чиқарилган пластик карточкалар орқали ўтказилган транзакциялар бўйича маълумот




Кўрсаткичлар



2017 йил
1 январь

2018 йил
1 январь

2019 йил
1 январь

Ўзгариш, %

2018/
2017

2018/
2016

Карточкалар умумий сони, бундан:



289 698


311 021


498 784


160,4


172,2


Ойлик иш ҳақи лойиҳаларидаги карточкалар сони

179 464


291 511


294 789


101,1


164,3


Корпоратив карточкалар сони



4 626


6 358


7 945


125


171,7


Пластик карточкалар ҳисобварақларига ўтказилган сумма (млрд. сўмда)

376


700


884


126,3


235,1


Савдо ва хизмат кўрсатиш пунктларига ўрнатилган терминалларнинг умумий сони

14 277


17 752


27 504


154,9


192,6


2019 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчилар сони 41 278 та бўлиб, уларнинг 38 428 таси интернет-банкинг ва «Hamkormobile» дастурий мажмуаси хизматларидан фойдаланмоқда. Мобиль-банкинг ва SMS-банкинг хизматларидан фойдаланувчилар сони эса 16 850 нафарни ташкил этади. Жорий йил бошидан буѐн банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчилар сони 157 фоиз ошиши таъминланди.
Ҳозирги кунда чет эл иштирокидаги АТ ―Ҳамкорбанк‖ Нодирабегим филиалида 3 та банкомат мавжуд бўлиб, улардан иккитаси миллий валютадаги маблағни ечиш учун мўлжалланган бўлса, биттаси хорижий валюта билан ишлашга мўлжалланган. Албатта, бу воситалар сони етарли эмас ва бу ҳолат кўп холларда мижозларга қийинчилик туғдирмоқда.
Бундан ташқари филиалда 2та инфокиоск ва 2 та интернет –банкинг мавжуд. Интернет-банкинг орқали юридик шахслар ҳисоб рақамлари билан операцияларни мустақил бажара олади. Фикримизча, банк томонидан банкоматлар, инфокиосклар, интернет-банкинг аппаратлари сони кўпайтирилиб, гавжум жойларга жойлаштирилса, бу аҳоли учун ва сайѐҳлар учун қулайликлар туғдирган бўлар эди. Шу билан бирга, ҳар бир транзакция банк учун маълум фоизда даромад келтирган бўлар эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги
«Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан «Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари таркибига киритилган Марказий банкнинг «Чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш клиринг тизимини яратиш ва хизмат кўрсатувчиларнинг биллинг тизими билан интеграллаш» лойиҳаси амалга оширилди ва жорий йил биринчи чорагида
амалиѐтга татбиқ этилган бўлиб, юридик ва жисмоний шахслар томонидан
истеъмол қилинган электр энергияси, газ учун ҳамда солиқ тўловларини тизим орқали ўтказилиши таъминланди.
Мазкур тизим нақд пул муомаласини тартибга солиш, пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш ҳамда аҳолига коммунал ва бошқа хизматлар учун чакана тўловларни амалга ошириш бўйича қўшимча қулайликлар яратди.
Масалан, замонавий банк ахборот-коммуникация инфратузилмаси тўлақонли шаклланиши тижорат банклари ўртасидаги вакиллик ҳисобварақлари доирасидаги ҳисоб-китобларни оптималлаштириш ва жадаллаштириш; маблағларни тўловчи ва олувчилар ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг реал вақт режимида узлуксиз амалга оширилиши орқали тўловларнинг аниқлик ва ишончлилик, шаффофлик даражасини ошириш; банклар учун тизим харажатларини камайиши ҳамда вакиллик ҳисобварақларидаги бўш пул маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, банк хизматларининг ликвидлиги оширилиши; жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмаларини, электрон тижорат доирасида товарлар ва xизматлар учун тўловларни бошқа депозит ҳисобварақлари орқали реал вақт режимида амалга ошириш каби қатор имкониятлар яратилди.
Айни пайтда Клиринг тизими хизматлари доирасини кенгайтириш мақсадида мобиль алоқа операторлари ва коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналарни («Сувсоз», «Иссиқлик қуввати», «Махсустранс» ва бошқалар) мазкур тизимга улаш бўйича техник ва ташкилий ишлар олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар хизматлари бўйича аҳоли томонидан амалга оширилган тўловлар реал вақт режимида маблағлар олувчининг ҳисобварақларига ўтказилмоқда. Коммунал хизматлар учун тўланган маблағларнинг суммаси, вақти ва тўлиқ реквизитлари электрон
журналларда қайд этиб борилади. Маблағларни тўловчилар учун интернет
тармоғи ѐки мобиль телефонларига sms-хабарнома келиши орқали ўз шахсий кабинетларидан ҳар бир тўлов тарихини реал вақт режимида назорат қилиш имконияти яратилди.
Ҳозирги кунда ушбу ахборот тизимини такомиллаштириш ва амал қилиш доирасини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.
Мамлакатимизда «Гаров реестри тўғрисида»ги Қонуннинг кучга кириши билан Марказий банк мутахассислари томонидан «Гаров реестри» дастурий комплекси ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда интернет тармоғида «Гаров реестри» давлат унитар корхонасининг www.garov.uz домени жойлаштирилди. Гаров реестрида гаров маълумотлари электрон шаклда ҳисобга олинади ва юритилади. Гаров маълумотларини киритиш, ўзгартириш ва олиш телекоммуникация тармоғи орқали фақат электрон шаклда амалга оширилади. Маълумотларини қайд этиш ва олишнинг оддий тартиби, гаров айланмаси узлуксиз ва кечаю кундуз кириш реал вақт режимида тегишли дастурий таъминот орқали таъминланади. Натижада кредитлар, заѐмлар ва бошқа молиявий операцияларни расмийлаштириш жараѐнлари янада такомиллаштирилди, гаров мулкига асосан молиявий хизматлар кўрсатувчи кредиторлар таваккалчиликлари камайтирилди ва гаров айланмасини кенгайтириш ҳисобига кичик бизнес субъектларининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилди.
Ишлаб чиқиладиган янги дастур савдо операцияларини амалга ошириш бўйича транзакцион харажатларни анча камайтиради ва электрон тижорат субъектларининг бир-биридан географик узоқлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этади; сотувчилар ва харидорлар ўртасида тўғридан-тўғри тезкор равишда шартномавий муносабатларни ўрнатиш учун шароит яратилади, шу жумладан, бозорда янги иштирокчилар пайдо бўлади (бундай шароитда кичик бизнес субъектлари ҳам халқаро бозорда самарали рақобат қилишлари мумкин);
ахборот тармоқлари воситасида электрон савдо қилишда операцияларнинг
шаффофлиги ошади, бу эса сотувчилар ва харидорларга қисқа фурсатда нархлар, сифат ва товарни етказиб бериш билан боғлиқ бошқа рақобатчилар таклиф этган маълумотларни олиш имконини беради.
Янги технология тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашда қўшимча шароитлар, шу жумладан, халқаро стандартларга жавоб берадиган бозор инфратузилмаси яратилишини таъминлайди ва электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни янада пухталаштиради.
―Ҳамкорбанк‖ АТБда АКТ соҳасида инновацияларни жорий этиш ва ривожлантириш борасида олиб борилаѐтган ишлар банклараро тўлов ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимининг реал вақт режимида, хавфсиз ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, янги банк технологиялари ва хизматларини ишлаб чиқиш, банк-молия, умуман, иқтисодиѐтнинг турли соҳаларида электрон ҳужжат алмашиш тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш имконини беради.

    1. Download 210.56 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling