Andijon viloyati Asaka tumani
1-sonli kasb hunar maktabini 12-22 guruh talabasi
Hayitboyev G’ayratbekning ning Kimyo
fanidan tayyorlagan
MUSTAQIL ISHI
Reja
1. УГЛЕВОДОРОДЛАРНИНГ ГАЛОГЕНЛИ ҲОСИЛАЛАРИ
2. Химиявий бирикмаларнинг захарлилик хоссаларни аниклаш
3. Циклоалканлар
УГЛЕВОДОРОДЛАРНИНГ ГАЛОГЕНЛИ ҲОСИЛАЛАРИ
Углеводородлардаги бир ёки бир неча водород атомини галоген атомларига алмашинишидан ҳосил бўлган бирикмаларга углеводородларнинг галогенли ҳосилалари дейилади. Шунинг учун улар тўйинган ва тўйинмаган, бир ва кўп галогенли ҳосилаларга бўлинадилар.
3.1. Тўйинган углеводородларнинг бир галогенли ҳосилалари
Маъруза режаси:
Тўйинган углеводородларнинг галогенли ҳосилалари (галогеналканлар)
Физик ва кимёвий хоссалари
Айрим вакиллари
Дигалогенли ҳосилалар
Полигалогенли ҳосилалар
Тўйинмаган углеводородларнинг галогенли ҳосилалари
Ароматик углеводородларнинг галогенли ҳосилалари
Тўйинган углеводородларнинг бир галогенли ҳосилаларини галоген алкиллар деб аталади ва қуйидаги умумий формула билан ифодаланади СnH2n+1X.
Бу ерда X = -F; -Cl; -J; -Br бўлиши мумкин. Галоген атомининг қандай углерод атоми билан боғланганлигига қараб улар бирламчи, иккиламчи ва учламчи галоид алкилларга бўлинадилар:
- бирламчи;
-иккиламчи;
-учламчи.
Изомерияси ва номланиши. Эмперик номенклатура бўйича галоген алкилларнинг номини молекуладаги углерод радикали номига галоген номини қўшиб ҳосил қилинади. Систематик номенклатура бўйича эса галогеннинг углерод узун занжиридаги жойини рақамлар билан кўрсатилиб, тўйинган углеводороднинг номи ўқилади. Галоген алкилларнинг изомерияси уларнинг учинчи вакилидан бошланади. Улар изомерларининг сони тегишли тўйинган углеводородларникига нисбатан кўп.
Галоген алкилларнинг номланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |