Олиниш усуллари. Циклоалканларлар нефт таркибида бўлади. Уларни синтетик усуллар ёрдамида ҳам олиш мумкин:
Дигалогеналканлардан галоген атомларини рух металли ёрдамида тортиб олинганда циклоалканлар ҳосил бўлади:
Бу усулда уч атомли циклоалканлар осон ҳосил бўлади.
Галогенкарбонилли бирикмалардан галогенводородни тортиб олиш орқали циклоалканлар олинади:
Икки асосли карбон кислоталар кальцийли ёки барийли тузларини қуруқ ҳайдаш ва ҳосил бўлган циклик кетонни қайтариш орқали циклоалканлар олинади.
Натрий малон эфирига дигалогенли бирикмаларни таъсир эттириш орқали циклоалканлар олинади:
Циклоалканлар саноатда асосан ароматик углеводородларни каталитик қайтариш, ацетилен ёки диен углеводородларидан олинади:
Ароматик углеводородларни қайтариб циклоалканлар олиш жараёни 200-300 атм босими остида боради.
Диен углеводородларидан фойдаланиб 6 ва 8 аъзоли циклоалканларни олиш мумкин. 6 аъзоли циклик бирикмалар диен синтези ёрдамида олинади:
Бу жараён махсус катализаторлар ёрдламида олиб борилганда 8 аъзоли ҳалқа ҳосил бўлади:
Ацетилен никель ва кобальт карбониллари катализаторлигида ўзаро бирикиб циклооктатетраенни ҳосил қилади. Бу жараённи немис олими Реппе ўрганган.
Кейинги йилларда польшалик олима Ружечка икки асосли карбон кислоталарнинг торийли тузларини қуруқ хайдаш оркали ҳалқасида 30 ва ундан ортиқ углерод атоми сақлаган ёпиқ занжирли бирикмаларни синтез қилиб олди.
Do'stlaringiz bilan baham: |