Андижон вилояти ҳокими
мухтарам
Шухратбек Қўшоқбоевич Абдурахмонов га
Андижон шахар М. Саидов кўчаси 35 – уйда истиқомат қилувчи тадбиркор Джураев Шариббек Шаятжановичдан
А Р И З А
Мени ариза ёзишимдан асосий мақсадим шуки, Андижон шахар Бозор кўчаси 2 – уйда жойлашган 2 қаватли авария холатидаги бино ўрнига янги замонавий, кўп қаватли, сайёхларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган мехмонхона қуришдан иборат.
Хозирда ушбу авария холатидаги бинода Республика “Усто” бирлашмасига қарашли “Рассом” ИИЧ комбинати ДУК фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу “Усто” бирлашмаси рахбарларининг хам бизнинг таклифимизга хеч қандай қаршилик ва эътирозлари йўқ.
Агарда ушбу бино иншооти бизнинг тасарруфимизга берилса, ушбу бино ўрнига 9 қаватли, янги замонавий мехмонхона қурилиб, чет элдан инвесторларни жалб қилган холда, 150 дан ортиқ ёш иқтидорли ёшларимизга янги ишчи ўринлари ташкил этилади. Мақсадимиз юртимиз равнақига ўз хиссамизни қўшишдан иборат.
Шунинг учун юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан ушбу авария холатидаги бино иншоот ўрнига янги замон талабига жавоб берувчи мехмонхона қурилишига рухсат беришингизни илтимос қилиб сўрайман.
Қурилиши режалаштирилаётган янги замонавий мехмонхонанинг таклифий кўринишидан фотолавхалар илова қилинади.
Аризачи: Шариббек Джураев
Тел: + 998 90 545 66 11
+ 998 93 440 71 01
Do'stlaringiz bilan baham: |