Н А М У Н А
Андижон вилояти ҳокими
Ш.Қ.Абдурахмоновга
Андижон шаҳар
55-умумтаълим мактаб директори А.Махмудовдан
К А Ф О Л А Т Х А Т И
Мен, Махмудов Акмал Акрамович, Андижон шаҳридаги
55-умумтаълим мактаби директори лавозимида 2008 йилдан буён ишлаб келмоқдаман. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 5-декабрдаги 02-3070-сон топшириғи ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 20 декабрдаги 380-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларининг таълим жараёни билан боғлиқ бўлмаган фаолиятга жалб қилиниши тақиқланганлиги сабабли қуйидагиларни кафолатлайман:
Умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларини касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай ишларга жалб этмасликларини таъминлаш;
Давлат органлари, сектор раҳбарлари, махаллалар ва бошқа муассасаларнинг тадбирларини ташкил қилмаслик;
Маҳаллалар ва ижтимоий соҳа объектларида турли хил масалаларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳларда иштирок этмаслик;
Жойларда ярмарка ва бошқа оммавий тадбирларни ташкил этмаслик;
Давлат ташкилотлари учун турли хил ҳисоботларни тузиш ва юбормаслик;
Олийгоҳларда тест синовларини ўтказишга ва бошқа ишларга жалб қилмасликни таъминлайман.
Юқорида қайд этилган масалалар юзасидан ўқитувчиларни касбий фаолиятига оид бўлмаган турли тадбирларга жалб қилсам, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишим тўғрисида расман огохлантирилдим.
Андижон шаҳар 55-умумтаълим
мактаби директори: А.Махмудов
Do'stlaringiz bilan baham: |