Андижон вилоятида 2010 йил 22-26 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукумати қарорлари билан белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, корхоналар


“Аму-Сурхон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг


Download 1.01 Mb.
bet3/8
Sana29.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1072256
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
копия

“Аму-Сурхон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг

таркибий тузилмаси




  1. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ҳамда баёни билан юклатилган вазифаларнинг ижро ҳолати.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Рақамли Ўзбекистон -2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони 10-иловаси билан тасдиқланган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида Сурхондарё вилоятини рақамли трансформатсия қилиш дастурида белгиланган Сув хўжалиги вазирлигига тегишли бандлари бўйича Сурхондарё вилоятида амалга оширилган ишлар Сув ресурслари, гидрометрия ва диспетчерлик хизмати фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш белгиланган бўлиб 1-босқич: "Аму-Сурхон" ирригация тизимлари ва ҳавза бошқармасининг сув ресурслари, гидрометрия ва диспетчерлик хизматини замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан таъминланди. 2-босқич: "Аму-Сурхон" ирригация тизимлари ва ҳавза бошқармасида Сув ресурслари, гидрометрия ва диспетчерлик хизмати фаолиятига Сув хўжалиги ягона ахборот тизими, "Сувдан фойдаланиш режасини тузишва уни ҳисоблашнинг ахборот тизими", "Давлат сув кадастри автоматлаштирилган" ахборот тизимлари, "Томчи" мобил иловаси, "ArcGIS" дастури - сув хўжалиги объектларининг рақамли хариталари ва маълумотлар бзаси ҳамда тегишли маълумотлар базаларини жорий этилди. 3-босқич: Сув ресурслари, гидрометрия ва диспетчерлик хизмати ходимларини ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш бўйича ўқитилмоқда. Шунингдек, геоахборот тизимларини жорий этиш ва сув хўжалигини рақамлаштириш бўйича ўқув курслари ташкил этилди. Сув омборлари ва ирригация тизимларида сув ресурсларидан фойдаланишнинг реал вақт режимида мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш бўйича «ақлли» тизимларини жорий этиш белгиланган. 1-босқич: Сув омборлари, вилоят ва туманлараро ирригация тизимлари, туман ирригация тизимларида 431 та автоматлаштирилган қурилмаларни ўрнатиш жойлари белгилаб олинди. 2-босқич: 2021 йилда Сурхондарё вилоятидаги 167 та сув омборларида ва ирригация тизимларида сув ресурсларини фойдаланишнинг мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш бўйича автоматлаштирилган қурилмалар ўрнатилди. Жумладан: ЖССО-1 та, Тўпаланг сув омборида-2 та, Тўпаланг-Қоратоғ ИТБ-20 та, Аму-Занг ИТБ-15 та, Сурхон-Шеробод ИТБ-7 та, Сурхондарё МТБ-7 та, Ангор ТИБ-8 та, Денов ТИБ-10 та, Жарқўрғон ТИБ-5 та, Қумқўрғон ТИБ-11 та, Музработ ТИБ-15 та, Термиз ТИБ-14 та, Шеробод ТИБ-15 та, Бандихон ТИБ-5 та, Бойсун-ТИБ-4 та, Қизириқ ТИБ-4 та, Олтинсой ТИБ-6 та, Сариосиё ТИБ-6 та, Узун ТИБ-7 та, Шўрчи-ТИБ-6 та, жами 167 та сув омборлари ва ирригация тизимларида сув ресурсларини фойдаланишнинг мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш бўйича автоматлаштирилган қурилмалар ўрнатилди. 2022 йилда Сурхондарё вилоятидаги 264 та сув омборларида ва ирригация тизимларида сув ресурсларини фойдаланишнинг мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш бўйича автоматлаштирилган қурилмалар ўрнатилиши режалаштирилган. 2022 йилда 59 та сув омборларида ва ирригация тизимларида сув ресурсларини фойдаланишнинг мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш бўйича автоматлаштирилган қурилмалар ўрнатилди. Сув насос станцияларида сув истеъмоли ҳажмини мониторинг қилиш ҳамда электр энергия сарфини «онлайн» назорат қилиш автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш белгиланган. 1-босқич: 59 та насос станцияларида сув истеъмоли ҳажмини мониторинг қилиш ҳамда электр энергия сарфини «онлайн» назорат қилиш бўйича автоматлаштирилган қурилмаларни ўрнатиш жойлари аниқланди ҳамда режа-жадвал ишлаб чиқилди. 2-босқич: 2021 йилда 45 та насос станцияларида сув ва истеъмол хажмини мониторинг қилиш ва электр-энергия сарфини онлайн назорат қилиш бўйича автоматлаштирилган қурилмалар ўрнатилди. 2022 йилда 31 та насос станцияларида сув ва истеъмол хажмини мониторинг қилиш ва электр-энергия сарфини онлайн назорат қилиш бўйича автоматлаштирилган қурилмалар ўрнатилди. Мелиоратив кузатиш қудуқларида ерларнинг мелиоратив ҳолати, сизот сувларнинг сатҳлари ва минераллашувини автоматлаштирилган ҳолда мониторинг қилиш тизимини жорий этиш белгиланган. 1-босқичи: 215 та мелиоратив кузатув қудуқларига автоматлаштирилган мониторинг қилиш қурилмаларини ўрнатиш жойлари (режа-жадвали)ни аниқланди. 2-босқичи: Режа-жадвалига мувофиқ 2021 йилда 110 та мониторинг қилиш қурилмалари ўрнатилди. 2022 йилда 52 та мониторинг қилиш қурилмалари ўрнатилди.




  1. Download 1.01 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling