Андижон вилоятида Республика ишчи гуруҳи томонидан аниқланган муаммолар юзасидан маълумот


) Андижон вилояти «Сувтаъминот» МЧЖ


Download 32.8 Kb.
bet2/3
Sana08.11.2023
Hajmi32.8 Kb.
#1754922
1   2   3
Bog'liq
Маълумотнома Андидон бўйича 05 11 23й

4) Андижон вилояти «Сувтаъминот» МЧЖ ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилувчи 1 000 нафардан ортиқ ишчиларга ўтган йилнинг октябрь ойидан жами 2 млрд 300 млн сўм ойлик иш ҳақлари берилмаган.
Ишчиларга ойлик иш ҳақлари шу вақтга қадар берилмаганлигининг сабаби, вилоят «Сувтаъминот» МЧЖнинг ҳисоб рақами Республикадан бўлиб, вилоят томонидан ажратилмайди.
Яна бир сабабларидан бири МЧЖнинг электр энергияси ва давлат солиқдан қарздорлиги мавжуд бўлган.
Ушбу муаммоларни бартараф этиш юзасидан Андижон вилоятида 820 нафар Газ, 440 нафар Электр энергия ва 139 нафар Кўмир таъминоти бўйича ишчи ходимлар хизматга жалб этилган.
Уларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 2-2,5 млн сўмни ташкил этган.
Шу сабабли, Газ, Электр энергия ва Кўмир таъминоти ходимларини ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида рағбатлантириш ҳамда 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш зарурат мавжудлиги аниқланган.
Ушбу муаммоларни ҳал этиш юзасидан Энерrетика вазирлиги хабардор қилинган.
Бу йилги қиш мавсумда, Республика ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятидаги Андижон ва Хонабод шаҳарлари, Асака, Шаҳрихон, Бўстон, Балиқчи, Избоскан туманларида алоҳида чора-тадбирлар белгилаш ва муаммолар юзага келишини олдини олиш зарур.
Андижон шаҳри ва Асака, Шахрихон туманларида аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар ҳисобланади ҳамда Андижон шаҳрида 800 тадан ортиқ кўп қаватли уйлар мавжуд.
Ўтган қиш мавсумида 3 та (Андижон шаҳридаги Маориф МФЙга 2 та, Асака туманидаги Кучган МФЙга 1 та) трансформатор пунктларини янгилаш, шунингдек, вилоят бўйича 156 та трансформатор пунктларини таъмирлаш ва 268 та маҳаллада электр энергиясини тиклаш зарурати аниқланган
ва бартараф этиш чоралари кўрилган.
“Hududgaz Andijon” газ таъминоти Шаҳрихон туман филиалининг моддий жавобгар шахси ҳисобланган Н.Рахмонов ўзининг жиноий шериклари билан филиал балансидаги ҳар бирининг нархи 540 минг 668 сўмдан бўлган жами 36 млн 766 минг сўмлик 68 дона газ баллонларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шунингдек, филиал мансабдор шахслари томонидан газ тўлдириш шахобчасида газ баллонларни белгиланган тартибда тўла бўшатилмасдан, қолдиқ газ суюқлиги тўкилмасдан, газ баллонлари тегишли тартибда текширувдан ўтказилмасдан, фойдаланиш учун яроқлилиги ҳақида хулоса тақдим қилиб, истеъмолга чиқарилаётганлиги аниқланган.

Download 32.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling