11-мавзу. Волейбол ўйин техникасининг таснифи
Волейбол ўйин техникаси таснифи ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш. Волейбол ўйини техникасини бўлимларга бўлиниши бўйича назарий маълумотларга эга қилиш. Волейбол ўйинида ҳаракатланиш техникаси ва тўпни бошқариш техникаси ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш. Яъни ҳаракатланиш техникасидан юриш, югуриш, сакраш ва бурилиш усулларини амалга оширилиши бўйича кўрсатмалар бериш. Волейбол ўйинида тўпни бошқариш техникаси, яъни тўпни тепадан, пастдан узатиш ва қабул қилиш техникаси, тўпни ҳар хил усулда яъни тепадан, пастдан ёндан ва сакраб ўйинга киритиш усулларини бажарилиши бўйича назарий маълумотларга эга қилиш.
12-мавзу. Волейбол ўйин тактикасининг таснифи
Волейбол ўйинида ҳужумга қарши тез ҳимоя тактикалари, ўйинчиларни ўйин вақтида жойларини алмаштириш, тўпсиз ҳаракат қилиш тактикалари ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш.
IV-модул. Таълим муассасаларидаги жисмоний тарбия дарслари ва спорт машғулотларида спорт ўйинларидан фойдаланиш
13-мавзу. Умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия дарсларида баскетбол ўйини
Умумий ўрта таълим мактабларидаги жисмоний тарбия дарсларининг ўқув дастурига мос равишда баскетбол ўйинини ўргатишни режалаштириш: йиллик режа ва чораклик тақвим мавзуларни тузиш ҳамда уларга соатларни тақсимлашга оид назарий маълумотларга эга қилиш.
14-мавзу. Умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия дарсларида гандбол ўйини
Умумий ўрта таълим мактабларидаги жисмоний тарбия дарсларининг ўқув дастурига мос равишда гандбол ўйинини ўргатишни режалаштириш: йиллик режа ва чораклик тақвим мавзуларни тузиш ҳамда уларга соатларни тақсимлашга оид назарий маълумотларга эга қилиш.
15-мавзу. Умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия дарсларида волейбол ўйини
Умумий ўрта таълим мактабларидаги жисмоний тарбия дарсларининг ўқув дастурига мос равишда волейбол ўйинини ўргатишни режалаштириш: йиллик режа ва чораклик тақвим мавзуларни тузиш ҳамда уларга соатларни тақсимлашга оид назарий маълумотларга эга қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |