Режа: Иш жойларини шамоллатиш Ҳаво алмаштириш қурилмаларининг турлари. Ишлаб чиқаришда ёритиш ва уни амалга ошириш


Download 189.29 Kb.
bet1/4
Sana18.06.2023
Hajmi189.29 Kb.
#1562036
  1   2   3   4
Bog'liq
9-мавзу.Курилищда ХФХ


9-мавзу.Ишлаб чиқариш корхоналарининг шамоллатиш ва ёритиш тизими
Режа:
1.Иш жойларини шамоллатиш
2.Ҳаво алмаштириш қурилмаларининг турлари.
3. Ишлаб чиқаришда ёритиш ва уни амалга ошириш.
4.Асосий ёруғлик техникаси катталиклари ва уларнинг
ўлчов бирликлари

Иш жойларини шамоллатиш
Ишлаб чиқариш корхоналарида ҳаво таркибидаги зарарли омиллар меъёрларини сақлаш мақсадида шамоллатиш тизимини ташкил этилади. Бу асосан шамоллатиш қурилмаларидан иборат бўлади. Айнанг бу қурилмалар ишлатилиши ҳисобига ҳавони зарарли моддалардан тозалаш ишлари амалга оширилади.
Ҳавони зарарли моддалардан тозалаш ташқаридаги ҳавони ичкарига (хонага) киритиш, ҳамда ичкаридаги ҳавони ташқарига чиқариш орқали амалга оширилиши мумкин. Булар ишчиларни зарарли моддалардан ҳимоя қилиш ҳисобланади. Хонадаги чанг ҳавони ташқарига чиқаришда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида имкони борича чанглар фильтрланади ва тоза ҳаво ташқарига чиқарилади.
Ҳавони қаттиқ ва суюқ қўшимча, зарарли моддалардан тозалашда чанг ва туман тутгичлардан фойдаланилади. Бунда қурилманинг муҳим кўрсаткичи ҳавони тозалаш эффективлиги ҳисобланиб, бу

формуладан аниқланади. Бу ерда q1 ва q2 зарарли моддаларнинг тозалашдан олдин ва тозалангандан кейинги миқдори, мг м3.
Агар бир чанг тутгич зарурий тозалаш эффективликка эга бўлса, бир босқичли тозалаш дейилади. Акс ҳолда кўп босқичли тозалаш дейилади. Кўп босқичли тозалашнинг суммар(умумий) эффективлиги қуйидаги формула билан аниқланади:
ум 1 - (1- 1) (1- 2)...(1- n). Бу ерда 1, 2, ..., п - 1-, 2-, 3-, ...,n - чанг тутгич аппаратларнинг ҳавони тозалаш эффективликлари.
Ҳаво таркибидаги чанглар ёнувчи чанглар бўлса, вентилятор танлашда қуйидагиларга эътибор берилади:
-вентилятор рангли металлардан ёки пластмассалардан тайёрланган бўлиши зарур;
-вентилятор парраклари корпусга тегмаслиги зарур;
-вентиляторларни имкони борича редукторли, марказдан қочма кучга ишлайдиган туридан фойдаланилади;
-ёниш концентрациясидаги чанглар кузатиладиган хоналар ҳавосини тозалашда хона ичига ҳаво киритиш усулидан фойдаланилади.

Download 189.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling