Аннотацияси таянч сўзлар


Download 27.08 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi27.08 Kb.
#1530243
TuriДиссертация
1   2   3   4
Bog'liq
диссертацияга иловалар - Турдимуродова А

ХУЛОСАСИ
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, жаҳон талаблари даражасида таълим олиши ва касб эгаллаши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди.
Бу ҳақида Президент Ш.М.Мирзиёев шундай дейди: “...Барчамиз яхши тушунамиз, таълим-тарбия ҳар қайси давлат ва жамиятнинг нафақат бугунги, балки эртанги кунини ҳам хал қиладиган энг муҳим устувор масаладир. Шунинг учун мамлакатимизда бу масалага давлат миқёсида улкан имкон қаратилмоқда”1.
Қолаверса, Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2020-йил 24-январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида: “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш” деган дастурий ғоя ёшларни Она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш - ўта шарафли вазифа эканлигини таъкидладилар2.
Янги шароитлардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси қонунларига, 2017-2021-йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”га мувофиқ, таълим босқичларининг узлюксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, таълимнинг замонавий методологиясини яратиш, давлат таълим стандартларини компетенсиявий ёндашув асосида такомиллаштириш ва амалиётга жорий этишни тақозо этади.
Шу жиҳатдан талаба Жумаева Наргиза Очилдиевна томонидан танланган битирув ишининг муаммоси сифатида танланган мавзу шу жиҳатдан долзарб саналади. “Интерфаол методлар бошланғич синф ўқувчиларини танқидий фикрлашини ривожлантирувчи омил сифатида” мавзусидаги диссертация ишида таълим технологияларидан самарали фойдаланиш йўлларини аниқлаш битирув ишининг мақсади етиб белгиланган.
Талаба ўз диссертация ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблигини асослаган, объект, предмет, мақсад ва вазифаларни тўғри белгилаган, илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамиятини ёрита олган.
Ишнинг биричи бобида ўқитишда педагогик технологиялар ва интерфаол методлардан фойдаланиш масалалари, таълим жараёнида фойдаланиладиган технологиялар мазмуни, унинг ривожланишига таъсир этаётган объектив ва субъект омиллар ёритилган. Иккинчи бобида таълим жараёнида фойдаланиладиган технологияларнинг турлари, даражалари, шакллари, методлари, ўқитишга доир машғулот ишланмаси, кейслар, даражали тестлар, глоссарий берилган. Учинчи бобида тажриба-синов ишлари дастури, саволлар жамланмаси ҳамда натижалар келтирилган.
Талаба Жумаева Наргиза Очилдиевна томонидан тадқиқот дастурида белгиланган вазифалар етарли даражада тадқиқ этилган. Иш якунланган.
Аммо ишда етарли даражада камчиликлар мавжуд:
1. Диссертация матни тўлиқ таҳрирга мухтож.
2. Адабиётларни расмийлаштирилишини қайта ўрнатилган тартибда таҳрирлаш керак.
3. Тавсияларни яна такроран қайта кўриб чиқиш талаб этилади.
Мазкур камчиликлар диссертация ишини ҳимояга олиб чиқишга монелик қилмайди.
Талаба Жумаева Наргиза Очилдиевна томонидан ёзилган “Интерфаол методлар бошланғич синф ўқувчиларини танқидий фикрлашини ривожлантирувчи омил сифатида” мавзусидаги диссертация тадқиқот иши якунланган бўлиб, ОТМларида магистрлик диссертациясига қўйилган талабларига тўла жавоб беради, деб ҳисоблайман ва мазкур диссертация ишини ҳимояга тавсия этаман.



Download 27.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling