Аннотацияси таянч сўзлар
Педагогика фанлари доктори, проф
Download 27.08 Kb.
|
диссертацияга иловалар - Турдимуродова А
Педагогика фанлари доктори, проф.
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти “Бошланғич таълим методикаси” йўналиши 2-курс талабаси Жумаева Наргиза Очилдиевнанинг “Интерфаол методлар бошланғич синф ўқувчиларини танқидий фикрлашини ривожлантирувчи омил сифатида” мавзусидаги диссертация ишига ТАҚРИЗ Сўнги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, жаҳон талаблари даражасида таълим олиши ва касб эгаллаши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди. Интерфаол методларнинг бош мақсади ҳам - оммавий таълим шароитида таълим жараёнининг зарурий самарадорлигини таъминлаш ва талабалар томонидан ўқишнинг кўп синалган натижаларига эришиш кафолатидан иборатдир, деб кўрсатилган3. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур, замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур4” - деган сўзларидан ҳам кўриниб турибдики, ҳар томонлама мукаммал, маърифатли, илмли тарбиячи, қисқа қилиб айтганда, ҳар даврнинг ўзига хос замонавий тарбиячисига талаб доимо юксак бўлган. Қолаверса, Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2020-йил 24-январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида: “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш” деган дастурий ғоя ёшларни Она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш - ўта шарафли вазифа эканлигини таъкидладилар5. Талаба Жумаева Наргиза Очилдиевна диссертация ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги асосланган, мақсад ва вазифа тўғри белгиланган, тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти етарлича асосланган. Шу жиҳатдан талаба Жумаева Наргиза Очилдиевна томонидан танланган битирув ишининг муаммоси сифатида танланган мавзу шу жиҳатдан долзарб саналади. “Интерфаол методлар бошланғич синф ўқувчиларини танқидий фикрлашини ривожлантирувчи омил сифатида” мавзусидаги диссертация ишида таълим технологияларидан самарали фойдаланиш йўлларини аниқлаш битирув ишида асосий вазифа етиб белгиланган. Ишнинг биричи бобида ўқитишда педагогик технологиялар ва интерфаол методлардан фойдаланиш масалалари ёритилган. Шу билан бирга педагогик технологиялар бўйича илмий изланиш олиб борган олимларнинг фикрлари, қарашлари ўрин олган. Иккинчи бобида ўқитишга доир машғулот ишланмаси, кейслар, даражали тестлар, глоссарий берилган бўлса, учинчи бобида тажриба-синов ишлари дастури, саволлар жамланмаси ҳамда натижалар келтирилган. Диссертация ишининг учинчи боби “Интерфаол методлар бошланғич синф ўқувчиларини танқидий фикрлашини ривожлантирувчи омил самарадорлиги” деб номлаган бўлиб, мазкур бобда талабаларнинг интерфаол методлар бўйича ўтилган машғулотларидан сўнг фан бўйича билимлари қай даражада шаклланганлиги тажриба-синов дастури, тажриба-синов натижалари ва уларнинг таҳлили батафсил ёритилган. Талаба томонидан ўтказилган тажриба синов ишларининг натижалари жадвалларда, диаграммаларда келтирилган. Маълумотлар таҳлилий ўрганилганда ҳаққонийликка даҳлдорлиги мавжуд. Умумий хулосалари ва берилаётган тавсиялари тадқиқот ишининг белгиланган вазифаларига мувофиқ бўлиб, диссертация тадқиқоти якунланган. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати талаб даражасида расмийлаштирилган. Диссертация иши якунланган бўлсада бир қатор камчиликлар, жумладан матннинг таҳрир этилмаганлиги, айрим ўринларда тугалланмаган жумлаларнинг мавжудлиги каби жараёнлар борлигини ҳам қайд этиш мақсадга мувофиқдир. Аммо юқоридаги камчиликлар мазкур диссертацияни ҳимояга олиб чиқишга монелик қилмаслигини, талаба Жумаева Наргиза Очилдиевна магистр академик даражасини олиши учун мазкур диссертация ишини кейинги босқичга тавсия этаман. Download 27.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling