«anor bank» ажда жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича Универсал шартномага 6-илова


МИКРОҚАРЗДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ТЎЛОВ


Download 392.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/14
Sana27.12.2022
Hajmi392.14 Kb.
#1067640
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
obshieuslovie uzb

5. МИКРОҚАРЗДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ТЎЛОВ 
5.1. Банк микроқарзнинг Якка тартибдаги шартларида кўрсатилган йиллик фоиз 
ставкаларни ҳисобидан Микроқарз бўйича асосий қарзнинг ҳақиқий қолдиғига фоизларни 
ҳисоблаб чиқаради. 
5.2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасини ўзгариши 
ёки капитал бозорида ресурслар учун тўловларни ортиши/пасайиши, Микроқарзнинг Якка 
тартибдаги шартларида кўрсатилган Микроқарздан фойдаланиш учун ҳисобга ўтказилувчи 
фоизлар ставкасининг миқдорини икки томонлама розилик бўйича Томонлар билан қайта 
кўриб чиқилиши мумкин, бу МБХда ёки ёзма равишда тузиладиган оферта акцепти (яъни 
қўшимча битим) билан тасдиқланади. 
5.3. Микроқарз бўйича асосий қарзнинг қолдиғига фоизлар йилига 365 (уч юз олтмиш 
беш) кун ҳисобидан иш кунининг якунига ва ҳар бир ойда кунларнинг ҳақиқий миқдорига 
ҳар куни ҳисобланади. Хисоблаш ссуда ҳисобида қарздорлик вужудга келиш кунига амалга 
ошириш бошланади.
5.4. Мижоз тўлов санасига микроқарзнинг Якка тартибдаги шартларига мувофиқ 
ҳисобланган Микроқарздан фойдаланганлик учун фоизларни Банкка тўлайди. 
5.5. Микроқарзнинг тўлиқ қиймати (МТҚ) Ўзбекистон Республикасининг 
қонунчилигига мувофиқ ҳисобланади. МТҚни ташкил этувчилари ҳақидаги батафсил 
маълумотлар микроқарзнинг Якка тартибдаги шартларида келтирилади. 
5.6. Мижоз мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ бажарилмаслик хавфини олиб 
келмайдиган Шартнома шартларига ўзгартиришлар киритиш (фоиз ставкасини ошириш
шахсий маълумотлар қисмида ўзгартиришларни киритиш ва ҳоказолар), ҳамда асосий 
қарзни қисман муддатидан олдин сўндириш муносабати билан сўндириш жадвалига 
ўзгартиришлар киритиш бир марталик комиссияларни ундирмасдан амалга оширилади. 
5.7. Қарз олувчи томонидан мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаслик хавфини 
олиб келмайдиган таъминот қисмида микроқарз ажратиш Шартномаси шартларига 
ўзгартиришлар киритиш (қўшимча таъминотни тақдим этиш, техпаспортни, кадастр 
ҳужжатларини, гаров предметининг жойлашиш жойи, суғурталаш муддатини узайтириш ва 
ҳоказолар) юқоридаги Шартноманинг шартларига таъминот қисмида ўзгартиришларни 
киритиш учун бир марталик комиссия ундирмасдан амалга оширилади. 
5.8. РФС ставкасини қўллаш ҳолатида, якка тартибдаги шартларда кўрсатилган РФС 
ставкаси бўйича Микроқарзни тўлиқ сўндирилган тақдирда фоизлар РФС ставкасида қайта 
ҳисобланади, Бунда кредитлашнинг бутун даври давомида асосий қарз ва фоизлар бўйича 
тўловлар муддатини тўлов жадвалидан кечиктирмаганлик шартида, Қарз олувчининг дебет 
банк картасига/талаб қилиб олингунча депозит ҳисобига/электрон ҳамёнига РФС 
ставкасидан юқори ҳисобланган ва олинган фоиз тўловларини қайтариш (солиқ 
харажатларини чегириб юбориш билан) амалга оширилади. 

Download 392.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling