«O‘zbekiston» телерадиоканали» давлат унитар корхонасининг штатлар жадвалига ўзгартириш киритиш тўғрисида


Download 50 Kb.
Sana14.12.2022
Hajmi50 Kb.
#1007104
Bog'liq
Приказ Спорт штат ўзгартириш 1 11 22


«Sport» teleradiokanali» давлат муассасасининг тузилмаси ва штат жадвалига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мустақил телерадиоканалларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ-3678-сон Фармонининг 7-банди, «Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирлар ҳақида» 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сон Қарорининг 2-банди, «Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг рақамли телеканаллари сонини кенгайтириш, улардан тўлиқ форматда фойдаланиш, сифатли тўлдириш ва хизмат кўрсатиш тўғрисида» 2012 йил 30 июлдаги ПҚ-1794-сон Қарорининг 3-бандига асосан ҳамда ишлаб чиқариш заруриятидан
келиб чиқиб, шунингдек мавжуд иш ўринларидан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ошириш мақсадида буюраман:
1. «Sport» teleradiokanali» давлат муассасаси томонидан 2022 йил 27 октябрдаги мурожаатига асосан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Н. Хикматуллаевнинг муассасанинг штат жадвалига ишлаб чиқариш заруратини инобатга олиб ўзгартириш киритиш, яъни қайтадан тасдиқлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. «Sport» teleradiokanali» давлат муассасасининг тузилмаси ва штат жадвалида 2022 йилнинг 1 ноябридан:
2.1. «Болалар спорти, оммавий спорт ва халқ ўйинлари» бош муҳарририяти, «Таълим, тарбия ва дам олиш дастурлари» бош муҳарририяти, «Трансляция ва спорт янгиликлари» бош муҳарририяти, «Трансляцияларни уюштириш» бўлими, «Спорт янгиликлари» бўлими, «Махсус лойиҳалар, медиатехнология ва медиаметрия» студияси, «Архив фонд» сектори, «Мухбирлар тармоғи», «Компьютер графикаси ва дизайн» гуруҳи, «Девонхона ва хатлар» сектори, «Дастурларни режалаштириш» бўлими тугатилсин;
«Спорт тарғиботи ва кўнгилочар дастурлар» муҳарририяти, «Бош режиссёр» хизмати таркибида «Режиссёрлар ва режиссёр ассистентлари» гуруҳи, «Информацион-таҳлилий дастурлар муҳарририяти», «Спорт трансляциялари» муҳарририяти, «Махсус лойиҳалар, роликлар ва анонслар» студияси, «Компьютер графикаси ва монтажчилар» гуруҳи, «Девонхона ва хатлар» сектори, «Иқтисод» бўлими ташкил этилсин;
2.2. тугатилаётган бўлинмалар ва штат бирликлари 1-иловага;
янги ташкил этилаётган бўлинмалар ва штат бирликлари 2-иловага мувофиқ;
муассасанинг янгиланган тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
муассасанинг штатлар жадвали 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва амалга киритилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
«Sport» teleradiokanali» давлат муассасасининг тузилмаси ва штат жадвалига киритиладиган ўзгартиришлар муассасанинг жорий йилга тасдиқланган умумий штат бирликлари ва иш ҳақи учун ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади;
штат жадвалидаги тугатилган иш ўринларида ишлаган ходимлар ўз розиликларига кўра таклиф этилган тегишли иш ўринларига ўтказилади, ходим таклиф этилган бошқа ишга ўтишдан бош тортган тақдирда тегишли меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган умумий асосларда бекор қилинади.
4. «Sport» teleradiokanali» давлат муассасаси (З. Каримов):
бир ой муддатда штат жадвалида янги ташкил этилаётган бўлинмаларнинг низомлари ҳамда уларнинг штат бирликларида ишлайдиган ходимларнинг лавозим мажбуриятлари ва жавобгарликларини белгилаш бўйича ички меъёрларни тасдиқланишини;
Молия-иқтисод бошқармаси (О. Рахматов), Кадрлар билан ишлаш бошқармаси (Н. Усманов) билан биргаликда ўрнатилган тартибда муассасанинг янгиланган штат жадвалини ишлаб чиқиб, тасдиқлашга киритилишини таъминласин.
5. Девонхона бўлими (У. Ярмухамедов) ўрнатилган тартибда ушбу буйруқ нусхаларини тегишли бошқарма, бўлим, бўлинмалар, ташкилотларга етказилишини таъминласин.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Н. Хикматуллаев зиммасига юклатилсин.
Раис А. Хаджаев



Download 50 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling