Антенналар ва рэ


Спирал антенна. Конструкцияси ва характеристикалари


Download 0.59 Mb.
bet14/20
Sana10.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1187316
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
Bog'liq
A va T tarqalish Javoblar

Спирал антенна. Конструкцияси ва характеристикалари

Javob
Спиралсимон антенналар сантиметрли, дециметрли ва айрим холларда метрли тўлқин диапазонида қўлланилади.
Антенна қўзғатувчи коаксиал кабель ички ўтказгичи билан уланган спиралсимон ўтказгичдан иборат. Кабелнинг ташқи ўтказгичи металл дискка (экранга) уланади, у 155 кабелнинг ички юзасидан оқаётган токнинг, унинг ташқарисига оқишининг олдини олади. Бундан ташқари, диск антеннанинг орқа ярим фазода нурланишини камайтирувчи рефлектор вазифасини ўтайди.
Спирал диаметри d (10.15.а - расм) 0,18λ дан кичик бўлса, кичик нурланиш қаршиликли штирсимон антенна каби ишлайди. Спирал диаметри 0,45λ дан катта бўлганда, антеннанинг йўналганлик диаграммаси ўққа нисбатан иккига бўлинади. Спирал диаметри (0,25...0,45)λ бўлганда, антенна ток тўлқини тарқалиш йўналиши бўйича ўқ бўйлаб максимал нурланиш ҳосил қилади. Ўрам узунлиги тахминан тўлқин узунлигига тенг бўлган (L ≈ λ) ҳолдаги спиралсимон антеннада ва ўрамлар сони учтадан кўп бўлганда, югурма тўлқин режими ўрнатилади.
Ўқ бўйича нурланиш режимини таъминлаш учун, спирал диаметри d шундай танланадики, бунда ўрам узунлиги L тахминан спиралдаги ток тўлқини узунлиги λСП га тенг бўлиши керак (бунда d ≈λСП /π). Назарий тадқиқотлар кўрсатадики, чексиз узунликдаги спиралда L ≈ λСП шартида V = 0,8с (с/V = 1,25) фазавий тезликка ва λСП ≈ λV/с тўлқин узунликка эга югурма ток тўлқини режими ўрнатилади, бу ерда с – ёруғлик тезлиги, λ – эркин фазодаги тўлқин узунлиги. Тўлқин узунлиги λ қисқартирилганда, ёруғлик тезлигига яқинлашган ҳолда фаза тезлиги ортади, тўлқин узунлик оширилганда, унинг қиймати камаяди. Чекли узунликдаги спиралда унинг охиридан қайтиш юзага келиши мумкин, лекин у унча катта эмас (қайтариш коэффициенти 0,2 дан ошмайди).
Ўрам S қадами ҳисобига реал ўрамни бир текисликда ётмаганлигини инобатга олган ҳолда, ўрам узунлиги L га қўйилувчи аниқ талабни, аниқлаймиз.
Антенна ўқидаги нуқтада қўшни иккита ўрам майдони орасидаги фаза силжиши спирал ўрами бўйича ток тўлқини келиш (набега) фазаси ψ = βL ва ўрам қадами ҳисобига фазалар фарқи ψ1 = kS қўшилишидан иборат. Натижавий фаза силжиши Δψ = ψ - ψ1 га тенг. Максимум ЙКни таъминлаш учун бу силжиш π/n га яқин бўлиши керак. Лекин ўқ бўйича нурланиш режимида спиралда ψ катта қийматга эга (2π га яқин) бўлганлиги учун, максимал ЙКни фақат Δψ=2π+π/n шарт бажарилганда таъминлаш мумкин.


  1. Download 0.59 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling