Антенналар ва УҚТ диапазони антенналарининг ўзига хос хусусиятлари


Вазифаси бўйича антенналар шартли равишда қуйидаги турларга бўлинади


Download 166.72 Kb.
bet2/8
Sana12.03.2023
Hajmi166.72 Kb.
#1264773
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3 маъруза Симсиз алоқа антенналарининг ўзига хос хусусиятлари

Вазифаси бўйича антенналар шартли равишда қуйидаги турларга бўлинади:

Бу гуруҳлардан ҳар бири турли конструктив йиғилган антенналарга эга бўлиши мумкин.
Ишлаш принципи ва конструктив бажарилиши бўйича антенналар қуийдагиларга бўлинади:

  • симли (вибратор) антенналар, улар айрим ҳолларда диаметрлари тўлқин узунлиги билан тенглаштирса бўладиган ингичка симлар ёки йўғон қувурлардан (тўлқин узунлигига таққослаганда) тайёрланади;

  • оптик турдаги антенналар (металл ойна-рефлекторлар ва линзалар);

  • акустик турдаги антенналар (металл рупорлар);

  • сирт тўлқинлари антенналари (диэлектрик антенналар, диэлектрик қопламали ёки даврий тузилмали металл стержень ёки текис антенналар);

  • тирқишли (дифракцион) антенналар;

  • айланадиган поляризацияли электромагнит тўлқинларни нурлантирадиган антенналар (спиралли, хочсимон ва бошқалар).

Кўплаб антенналарда асосий нурлантирувчи элементлар сифатида симметрик вибраторлар қўлланилади.

Изотроп нурлантиргич

Изотроп нурлантиригчи деганда электромагнит энергияни барча томонларга бир текис ва бир хил нурлантирадиган қурилма тушунилади.


Лекин амалда йўналтирилмаган нурлантиргичлар мавжуд эмас. Ҳар бир узатиш антеннаси, ҳатто энг оддийлари энергияни нотекис нурлантиради ва максимум энергия нурлантириладиган йўналиш доимо мавжуд бўлади.
Энг оддий ёки элементар нурлантиргич симнинг исталган нуқтасидаги амлитудаси ва фазаси бир хил бўлган электр токи оқиб ўтадиган, тўлқин узунлигига қараганда жуда қисқа симдан ташкил топган электромагнит электр вибратор ҳисобланади. Элементар вибраторнинг амалий модели Герц диполи ҳисобланади. Герц диполи нурланиши майдонинг тузилмаси диполга перпендикуляр бўлган тўғри чизиқда ётадиган нуқтада максимумга эга бўлади. Диполь бўйлаб майдон нолга тенг бўлади.

Download 166.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling