Антибиотикларнинг классификацияси Пеницилинлар гурухи антибиотиклари фармакологияси


Антибиотикларнинг умумий таъсир механизми куйидагича


Download 41.46 Kb.
bet6/9
Sana21.04.2023
Hajmi41.46 Kb.
#1375032
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Антибиотиклар

Антибиотикларнинг умумий таъсир механизми куйидагича:
Микробларнинг хужайра парда тузилишини бузади. Антибиотикларнинг бундай таъсири усаётган, купаётган микробларни кузатиш давомида яхши куринади. Бунда парда тузилиши учун зарур булган айрим кимёвий моддалар (мукополипептидлар, 1-аланин) тусилади, биокимёвий ва биофизикавий жараёнларнинг кечиши узгаради. Натижада парда емирилиб, янги хужайралар хосил булиши тухтайди. Бу хил бактерицид ва бактериостатик таъсир пенициллин гурухига кирувчи препаратларга хос.
Микроб хужайрасининг парда утказувчанлигини бузади. Бундай холат антибиотикнинг пардага утириши хисобига парда сатхининг тортиш кучи камайиши окибати деб каралади. Натижада микроорганизмнинг усиши, купайиши тухтайди, тинч холатдагиларининг фаолияти сусаяди. Буларга полимиксинлар, нистатин, амфотерицин препаратлари мисол булаолади.
Микроб рибосомаларга богланиб, уларни т-РНК билан бирга ферментлар хосил килишига тускинлик килади. Микроб хаёти учун зарур ферментларнинг булмаслиги хужайранинг емирилишига олиб келади. Бундай бактерицид таъсир механизми стрептомицин, канамицин, неомицин, гентамицин ва бошкаларга хос.
Микроб хужайраси оксиллари синтезини сусайтиради. Антибиотиклар таъсирида хужайра рибосомаларида оксилнинг синтез булиши тухтайди ва натижада янги хужайралар хосил булмайди, микробларнинг купайишига чек куйилади. Буларга тетрациклин, левомицетин ва бошкалар мисол булади.
Антибиотиклар юкорида курсатилган микроорганизмлар келтириб чикарадиган барча касалликларда (ангина, пневмония, менингит, перитонит, сепсис, остеомиелит, дизентерия, корин тифи, вабо ва хакозоларда) берилади. Лекин уларни ишлатишда дориларнинг таъсир спектрини эътиборга олиш жуда мухим.
Антибиотиклар айрим холларда, хусусан бемор танаси сезувчанлигида тавсия этилмайди.
Антибиотикларнинг асорати, ножуя таъсирлари хилма-хил. Уларнинг бевосита захарли таъсири натижасида юз берадиган асоратлар асосан нерв тизимида (куриш нерви, полиневрит, атаксия ва бошкалар), пешоб чикариш аъзоларида (нефроз), жигарда (паренхиматоз сариклик касали), меъда-ичак тизимида (огрик, ич кетиши ва бошкалар) акс этади. Купинча бундай холатларга стрептомицин, неомицин препаратлари сабабчи булади.
Тетрациклин туфайли юз берадиган асоратлардан бири тератоген таъсирдир.
Хомиладорлик даврида антибиотик таъсирида хомиланинг тугри ривожланиши бузилади ва бола ногиронлик аломатлари билан тугилади. Антибиотиклар туфайли кузатиладиган асоратлардан яна бири аллергия холатидир. Аллергия турлича (терида, шиллик каватида ва хакозо) намоён булиши мумкин. Бу хил асоратларнинг энг хавфлиси анафилактик шок хисобланади, уни асосан пенициллин келтириб чикаради (кон босимининг тушиб кетиши, эс-хушнинг коронгилашиши ва бошкалар). Шунинг учун хам пенициллин биринчи бор юборилишида бемор танасининг антибиотикка сезувчанлигини аниклаш шарт.
Хозирги вактда антибиотикларнинг сони 60 тадан ортади, бирок уларни синтез килиш ва янги препаратлар олиш давом этмокда. Антибиотикларнинг олиниши, кимёвий тузилиши, таъсир кучи ва спектри турлича булгани учун улар турлича тасниф килинади. Булар ичида куп ишлатиладигани ва кулайроги антибиотикларнинг микробларга таъсир спектри буйича тасниф этиш.
Ушбу тасниф буйича ишлатиладиган антибиотиклар асосан куйидаги 6 гурухга булинади:
1. Пенициллин, цефалоспорин ва макролидлар гурухи.
2. Стрептомицин ва бошкалар.
3. Тетрациклин гурухи.
4. Левомицетин гурухи.
5. Замбуругларга карши моддалар.
6. Хавфли усмаларга карши препаратлар.
Биринчи гурухга кирувчи антибиотиклар (бензилпенициллиннинг Na, K ва новокаинли тузи, бициллин, феноксиметилпенициллин, метациллин, оксациллин, ампициллин, эритромицин, цефалоспорин ва бошкалар) асосан граммусбат коккларга ва айрим грамманфий бактерияларга, замбуруг ва спирохеталарга таъсир курсатади. Улар сабабчи булган касалликларда наф килади.

Download 41.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling