Антик давр саньати
Download 32.79 Kb.
|
Антик давр саньати
Урта асрлар саньати
Ер юзида феодализм тузумининг пайдо бўлишидан тортиб, унинг ривожланиши ва ниҳоят, унинг инқирозидан кейинги тузумига ўрнини бўшатиб бергунча бўлган даврдаги санъати, одатда, Ўрта асрлар санъати дейилади. Бу санъат турли мамлакатларда турли вақтда бошланган ва давом этган. Жумладан, Европада у Буюк Константин подшолик қилган даврдан (IV аср) бошланади. Унинг дастлабки инқирози эса XIII-XIV асрлардаги Италиядаги шаҳар-давлатларнинг вужудга келиши билан тезлашади. Европадаги айрим мамлакатларда феодализм VII-VIII асрлар ва ундан кеч ҳам бошланиб, XVII асрларнинг сўнгигача давом этган (масалан, Византия, Қадимги Русь). Аксинча, Шарқ мамлакатларида (масалан Хитой, Ҳиндистонда) Ўрта асрчилик бирмунча эрта бошланган. Лекин унинг инқирози чўзилиб кетиб, XIX асргача ва ундан кейинроқ ҳам давом этган. Ўрта асрларда меъморчилик етакчи ўринни эгаллади. Бизгача Ўрта асрлар меъморчилик санъатининг жуда кўп нодир ѐдгорликлари сақланиб қолган. Бу ѐдгорликлар, айниқса, монументал меъморчилик санъати Ўрта асрлар ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаѐтини ўрганишда муҳим ўринни эгаллайди. Улар даврнинг диний, фалсафий қарашларини акс эттирибгина қолмай, инсон ақл-заковатининг қудратини улуғлайди. Бу аврда қурилган Европадаги ибодатхоналар, мусулмон шарқидаги ҳашаматли мачитлар, буддизм ѐдгорликлари Ўрта аср тафаккурининг маҳсули сифатида ҳозиргача кишилар қалбини тўлқинлаштиради. Буюк инсон ақл-заковати қудратига таъзим этишга даъват этади. Византия санъатининг ўзига хос томонлари IV асрда унинг майдонига христиан динининг кириб кела бошлаган давридан шакллана борди. Бу хусусият Византиянинг дастлабки гуллаган даври VI-VII асрларда яққол намоѐн бўлди. Константинопаль бу даврда катта Византия империясининг фақат сиѐсий маркази эмас, балки маданий ўчоғига ҳам айланди. Византия меъморчилиги услуби грек ва рим меъморчилиги анъаналарининг маҳаллий анъаналар билан уйғунлашишидан вужудга келган. Жумладан, Константинополдаги София ибодатхонаси ўз конструктив тузилиши жиҳатидан Пантеон ибодатхонаси конструкциясига ўхшаб кетади, лекин бу ўхшашлик бир мунча яширинган ҳолда талқин тилиши билан характерланади. Византия рангтасвирининг нодир намунаси XII аср биринчи ярмида Константинополлик уста томонидан ишланган «Владимир Биби марями» иконаси ҳисобланади. Византия санъати маданияти, жаҳон халқлари санъати ва маданиятининг ривожланишига катта таъсир ўтказади. Бу маданият жанубий Славянларга ўз таъсирини кўрсатади. Қадимги Рус санъати ва маданияти тараққиѐтида муҳим рол ўйнайди. Византия меъморлиги амалий санъат намуналари кўпгина халқ санъаткорлари учун намуна мактаби вазифасини ўтади. VI-VII асрларда славян қабилаларининг Болқон ярим ороли томон оммавий кўчиши Византия империясида феодал муносабатларнинг тезланишига, қулдорлик тузумининг тугашига олиб келди. Шу билан бирга славян қабилаларининг Византия билан тўқнаши уларнинг ижтимоий ва сиѐсий ривожланишларида, аста-секин эса илк феодал давлатларнинг пайдо бўлишида муим аҳамиятга эга бўлди. Бу ерда улар Болқон қабилалари билан ассимиляциялашиб кетишди. Болқон ярим оролида йирик давлатлар галма-галдан майдонга чиқди ва инқирозга учради. Ана шулар ичида Болгария подшолиги, Сербия ва Хорватия давлатлари йирик бўлиб, тараққиѐтида ҳам сезиларли из қолдирдилар. Болгария санъати ва маданиятининг биринчи тараққиѐти IX-Х асрларга тўғри келди. Бу даврда словян ѐзуви ва болгар адабиѐти пайдо бўлди. Болгар санъатига хос бўлган хусусиятлардан бири, антик анъаналарнинг унда узоқ яшашидадир. Жумладан, унинг меъморчилигида текис ѐйилган томи ва ѐн томонларидаги бинолар узоқ вақт сақланган. Бунга авлиѐ София ибодатхонаси мисол бўла олади. XI асрдан бошлаб, буд-гумбаз типидаги бинолар қурила бошланди. Шу типда қурилган дастлабки ибодатхоналар Пресп кўли атрофидаги Герман черкови (1066 й.) бўлиб, у ўзининг нозик нисбати, конструктив тузилишининг аниқлиги билан характерланади. Бино жуда содда безатилган. 1187 йили Болгария мустақил давлатга айланди. Тарихчилар иккинчи Болгария подшолиги даврини шу йилдан бошлаб ҳисоблайдилар. Феодализмнинг янги босқичи бўлган бу давр савдо-сотиқ, маданият ва санъатнинг жонланиши билан характерланади. Меъморчилик безагига эътибор бериш Болгарияда кенг ўринни эгаллади. Бу даврда миниатюра, айниқса, ѐғоч ўймакорлиги жуда ривожланди. Бу ўймакорликнинг қадимги намунаси Охирддаги Николай черкови учун ишланган эшик юзасидаги турли қуш, ҳайвон ва ўсимликлар дунѐсидан олинганобразлар тасвиридир. Ёзув манбалари Болгарияда заргарлик санъати ҳам юксак бўлганлигидан далолат. Download 32.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling