Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet1/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги
Андижон Давлат Университети
Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Умумий тарих кафедраси


Ўрта асрлар тарихи фанидан маърузалар матни


Тузувчи: катта ўқитувчи Мирзаев А.


Андижон -2014

1 - Мавзу: Ўрта асрлар тарихи манбалари. Илк ўрта асрлар Ғарбий Европада феодал тузумнинг вужудга келиши.


РЕЖА:
1.Ўрта асрлар тарихи манбаларини туркумлаш. Ўрта асрлар тарихи манбаларини умумий тавсифи ва уларни ўрганиш услуби.
2.V – XIасрлар тарихи манбалари. Ўрта асрлар тарихи манбаларини ўрганиш муаммолари.
3.Қулдорлик тузумининг инқирози ва Рим империясида феодал муносабатларнинг вужудга келиши. Эмфитевсис. Патронат ва коммендация. III – V асрларда иқтисодийинқироз. Рим империясининг ижтимоий ва давлат тузуми. Ғоявий инқироз.Империянинг христианлашиши. Халқ оммасининг ижтимоий норозилиги ва унинг турлари.
4.Иқтисодий тузилиши. Ижтимоий-сиёсий ташкилот. IV – V асрларда сиёсийтузумнинг ўзгариши. Рим империясининг қулаши ва варвар давлатларинингташкил топиши. Халқларнинг буюк кўчишининг сабаблари. Вестготлар.Вандаллар. Хуннлар.
Таянч тушунчалар:колонлик;куриал; поместье; магнат; доминат; консистория; тетрархия; федерат;халқларнинг буюк кўчиши; варвар; вестгот; остгот; лангобард; хунлар; вандаллар;
Ўрта асрлар тарихига оид манбаларни, улардан олинадиган ижтимоий маълумотларни қайд этиш шаклига кўра бешта манбаларга ажратиш мақсадга мувофиқ бўлади: 1) табиий – географик, яъни атроф муҳитнинг ландшафти, об-ҳавоси, тупроғи, ўсимликлари ва бошқ жиҳатларига кўра; 2) этнографик, шу кунгача етиб келган урф-одатлар, уй-жойлар кўриниши, кийим-бошлар, рўзғор буюмлари, фолклор жиҳатлари бўйича; 3) ашёвий, асосан археология томонидан топилган: уй-жой, меҳнат қуроллари, уй жиҳоз буюмлари, транспорт воситалари, қурол-яроғлар; 4) бадиий-тасвир яъни ўз даврини бадиий кўринишларда: архитектура, рассомлик санъати, хайкалтарошлик ва амалий санъат(уй-рўзғор буюмлари) асарларида акс эттирганлиги ҳолати; 5) ёзма, яъни буларга харфлар, рақамлар, ёзувнинг бошқа белгилари билан битилган матнлар киради.
Ўрта асрларга оид ёзма манбаларни учта туркумга ажратиш маъқул бўлади: 1) нарратив(хикоя қилувчи), бутун борлиқдаги ҳолатни эркин тарзда тасвирлаб беради; 2) норматив, мавжуд ҳуқуқий нормаларни, шунингдек хукмдорнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишга интилган ҳоҳиш-иродасини, буларга шунингдек келиб чиқиши нодавлат ташкилотларга тегишли кўрсатмалар киради, масалан, маҳаллий урф-одатлар, черков собор(йиғилиш)ларининг қарорлари, монастирлар, ҳунармандчилик цехлари, университетларнинг низомлари киради; 3) хужжатли, яъни бевосита маълум бир лексик(тил бойлиги, луғат) воситалар орқали ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-ҳуқуқий ва ижтимоий-сиёсий ҳаёт тарзини қайд қилиниши. Нарратив манбалар қаторига Уйғониш даврида шакллана бошлаган илмий адабиётларни киритиш мумкин.
Айтиб ўтилган ёзма манбаларнинг туркуми ўз навбатида турларга ажратилади. Масалан, нарратив манбалар ҳам қуйидагиларга бўлинади: тарихий хикоялар, бунда айрим воқеа-ходисалар сиёсий жиҳатдан ёритилади; турли хилдаги агиографик асарлар, зохидлик, дин йўлида риёзат чекикан авлиёлар ва уларнинг кароматлари ҳақидаги хикоялар; эпистоляр ижодиёт, яъни хат, нома, мактуб тарзида ёзилган бадиий асарлар; панд-насиҳат ва бошқа ўгитлар; трактат, яъни бирор муаммога бағишланган илмий асарлар; Ўз навбатида булар ҳам турли кўринишларга бўлинади. Масалан, Ўрта асрларга доир тарихий асарлар орасида аннал(йилнома, солнома)лар, хроника(йилнома)лар, биография(таржимаи хол)лар, генеалогия(уруғ, насл-насаб, шажара)лар тарихи ва муайян бир воқеа-ҳодисага бағишланган тарихлар яъни “монография”ларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
V-XI асрлар тарихига оид манбалар тўғрисида сўз юритилганда таъкидлаш лозимки, илк ўрта асрларда Ғарбий ва Жанубий Европанинг кўпчилик аҳолисиэски рим қонунлари бўйича яшашгани ҳолда бўлиб ўтаётган ўзгаришларга аста – секин мослашиб боришган. VI – асрда византия императори Юстиниан I нинг фармойишига кўра рим қонунлари кодекс шаклига келтирилди. Булар II – VI аср бошларидаги рим императорларининг қонунлари(Юстиниан “Кодекси” деб номланган), Юстинианнинг ўзи қабул қилган “Янги қонунлар”(Новеллалар), антик даврнинг таниқли юрист(ҳуқуқшунос)ларининг тизимга солинган фикр-мулоҳазалари(Дегистлар ёки Пандектлар), шунингдек қисқача ҳуқуқ дарслиги, Институциялар сифатида маълум бўлган. Буларнинг барчаси биргаликда катта тўпламни ташкил этади ва XII асрда “Корпус юрис цивилис” – “фуқаролик ҳуқуқи тўплами” деб ном олди. Кейинчалик Византияда бу ёдгорлик бир неча марта қайта ишлаб чиқилди, бутун илк ўрта асрларга доир византия қонунчилиги (726 йилги “Эклог”, 886-912 йиллардаги “Василика” ва бошқалар)учун асос бўлиб хизмат қилди.
Ўрта асрлар тарихи курси феодал муносабатларнинг пайдо бўлиши, ривожланиш ва унинг емирилишидан иборат тарихий тараққиёт жарёнини ўрганади. Бу курс V асрдан яъни Рим қулдорликимпериясининг қулашидан то XVII асрнинг 40 йилларида бошланган инглиз буржуа инқилобигача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу тузум иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётни янги формаларини вужудга келиши ва ривожланиши, илгариги тарихий даврларга нисбатан, моддий ва маънавий маданиятни ривожланишидаги маълум даврдаги илгари силжиш билан ажралиб туради. Феодал зулм, догматик дунёқарашни хукмронлиги ва ўзгача фикрлашни қаттиқ таъқиб этишини кўриниши Билан бир қаторда ўрта асрлар кишилик хотирасида халқ оммасини зулмга қарши курашишини, чет эл босқинчиларига қарши ватанпарварлик ҳаракатларини ҳам қолдирди. Жахон маданияти хазинасига бу давр ёзувчи, шоир ва усталарини буюк асарларини киритиш мумкин. «Ўрта асрлар» термини (аниқроғи ўрта аср) лотинча medium aevum Италияда XV-XVI асрларда тарихчи-гуманистлар доирасида вужудга келди, улар ҳам буни ўз навбатида гуманист-филологлардан олганлар, гуманист-филологлар лотин тилини қадимги, ўрта ва янги (Ренессанс ёки Уйгониш даври — янги давр деб аталган) тил деб, учга бўлганлар. Бу терминология XVIII асрда узил-кесил қарор топди.Масалан, XV-асрда яшаган Римлик тарихчи Флавио Бьондо «Римнинг қулашидан кейинги тарих» асарида антик давр билан ўзи яшаган пайт ўртасидаги даврни «ўрта аср» деб атаган. Германиядаги Галл университетининг профессори Йожеф Келлер XVII асрда жаҳон тарихини умумий даврлаштиришда уни антик давр, ўрта асрлар даври ва янги даврга ажратиб, «ўрта аср» терминини қўллади.
Ўрта тapиx ёки кўпроқ ўpта асрлар тарихи дeб аталган тарихнинг хронологик чегаралари турли вақтларда турлича белгиланиб келган. Баъзи тарихчилар ўрта асрлар тарихи Константин Буюк подшолик қилган даврдан (IV acp бошларидан) бошланиб, 1453 йилда Константинополнинг қулаши билан тамом бўлади деб ҳисоблаганлар.Масалан Й.Келлер, ўрта асрларни, Рим империясини милодий 395 йилда император Феодосий I даврида батамом Ғарбий ва Шарқий қисмларга ажралганидан бошланиб, 1453 йилда туркларнинг зарбалари остида Константинополни қулаши билан тугаши билан белгилаган.XIX acp тарихчилари ўрта асрлар тарихининг хронологик чегаралари 47б йилдан — Ғарбий Рим империяси қулаган вақтдан бошланиб, 1492 йилда Американи кашф қилинишига қадар бўлган даврни ўз ичига олади, деб ҳисоблаганлар. Европа ва Осиёдаги барча халқлар, шунингдек Африка ва Лотин Америкасини кўплаб халқлари ўз ривожланишида феодал тузум даврини босиб ўтган, демак ўз ўрта асрини бошдан ўтказишган.
Турли халқларда феодализмга ўтиш бир вақтни ўзида бўлмаган. Шунинг учун, ўрта бир вақтни ўзида бўлмаган. Шунинг учун, ўрта аср даврини хронологик чегараси турли континентларда ва хатто айрим мамлакатларда бир хил эмас. Ҳар бир талаба, биринчидан тарихий-хронологик тартибда баён этилган тарихий фактларни зарур даражадаги минимумини ўзлаштириб олиши, тарихий воқеалар ҳамда хронологик саналарни эсда махкам сақлаб қолиши , иккинчидан, тарихни тўла тушуниш учун тавсия этилган барча манбааларни синчиклаб ўрганиш керак. Фақат анна шундагина тарихий фактларни тўғри таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш мумкин.
Ўрта асрлар тарихи курсининг асосий вазифаси-феодализмнинг пайдо бўлишидан то унинг емирилишигача бўлган тараққиёт жараёнини кўрсатишдан иборатдир. Ҳозирги даврдаги Россиялик медиевистларнинг хулосаларига кўра, Ғарбий Европада ўрта асрлар даври V асрдан то XVIII асргача, яъни варварларнинг Рим империясининг босиб олиши (V асрнинг иккинчи ярми) дан то Англия буржуа инқилобига қадар (XVII асрнинг 40-йиллари) бўлган даври ўз ичига олади.
Бунга кўра ўрта асрлар курси қуйидаги 3 та катта даврга бўлиб ўрганилади:
1. Илк ўрта асрлар (V-XI асрлар). Бу даврда феодал ижтимоий-иқтисодий тузум ташкил топди. (Феодал жамиятнинг генезиси(шаклланиши) даври)
2. Феодал муносабатларнинг ривожланган (XI-XV) даври. Бу даврда феодал ишлаб чиқариш, маданият, санъат сохасида жиддий ўзгаришлар рўй берди.
3. Феодализмнинг сўнгги даври (XVI аср-XVII асрнинг биринчи ярми). Бу давр феодал муносабатларнинг емирилишини ва унингнегизида буржуа элементларнинг пайдо бўла бошлаши билан характерланади.
Ўрта асрлар тарихининг хронологик чегараси кенг ва мураккабдир.
Шарқ мамлакатлари (Осиё, Шимоли-Шарқий Африка) да ишлаб чиқариш муносабатлари асосий хилларининг алмашиниши Европадага қараганда бирмунча бошқачароқ тарихий муддатларда амалга ошди. Бироқ тарихини яхлит баён этишни бузмаслик мақсадида биз Европа тарихининг хронологик доирасини асос қилиб оламиз ва худди шу даврдаги Шарқ мамлакатлари тарихини Ўрта асрлар тарихига киритамиз. Материални бундай бўлиш Ўрта асрлар тарихини мазмунини бир бутунлигига хилоф бўлмайди, чунки бу даврда феодал крепостниклик муносабатлари Шарқда хам устунлик қилар эди.
Тарихшуносликда XVIII асрни бошларидан буён «феодализм» термини қўлланиб келади. Феод-(лотинча) ўрта аср Ғарбий Европаси манбааларини - ер, мансаб ва даромадларни белгилашда қўлланиб келинган. Феод – (лотинча термин)Ғарбий Европада феодализм даврида инъор томонидан харбий хизматни ўташ ва бошқа бир қатор мажбуриятларни бажариш шарти билан фойдаланиш учун мерос бўлиб ўтадиган қилиб инъом қилинган ер-мулк. Ўрта асрларда Францияда феод «феър», Англияда «фи», Германияда эса «мен» деб аталган.
Феодализм даврида деҳқонлар меҳнатидан феодал вотчина доирасида фойдаланилган, бунда феодал эгалигини иқтисодий ва ижтимоий ўрни тўла амалга оширилган. Вотчина феодал рентани(оброк, барщина, пул оброги) ундириш ташкилоти ҳисобланган. Бироқ сўнги феодализм даврида деҳқонларни экспулатация қилиш феодал давлат томонидан давлат солиқлари системаси орқали ҳам амалга оширилган. Феодал ер рентаси- бу ер эгаси томонидан ўзлаштириладиган, қарам деҳқонларни меҳнати ёки махсулотини бир қисми ҳисобланади. Демак, феодал рента - феодални ерга эгалигини амалга оширилишини иқтисодий шакли бўлиб иштирок этади. Феодал рента уч шаклда бўлади: ишлаб бериш рентаси (барщина), озиқ-овқат (натурал оброк) пул (пул оброк).
Баъзи халқлар феодализмга қулдорлик тузуми орқали, бошқа баъзи халқлар эса ибтидоий жамоа тузумидан ўтган. Бироқ хар икки холатда ҳам янги тузумга ўтиш зарур прогрессив аҳамиятга эга бўлган.
Феодализмни қулдорлик тузумидан устунлиги шундаки феодализмда майда деҳқон ишлаб чиқариш ташкил топиб, ишлаб чиқариш кучлари ўсди. Чунки қулдорлик тузумидаги ишлаб чиқариш кучлари ўсди. Чунки қулдорлик тизимидаги ишлаб чиқариш кучлардан (ер, ҳайвон, иш қуроли) маҳрум бўлган ва эрксиз, ўз меҳнати самарасидан манфаатдор бўлмаган қулнинг меҳнатидан кўра, феодал жамиятдаги деҳқон мустақил ердан фойдаланувчи сифатида ўз меҳнати янада самарадор қилиб, йўлларини қидиради. Чунки деҳқон шаҳсий қарам бўлсада, лекин қулни шароитидан аҳволи яхши бўлган. Илк ўрта асрлар давридаёқ баршина системаси доирасида қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини ошиши, савдони ривожланиши ҳолатлари хунармандчиликни деҳқончиликдан ажралиб чиқишга, ҳамда товар ишлаб чиқаришни ўсишига зарур шарт-шароитлар яратди. Шу асосда ўрта асрда иккинчи даврида савдо ва ҳунармандчилик маркази бўлган ўрта аср шаҳарлари тез ўсиб кўпая бошлади, бу эса феодал жамиятдаги ишлаб чиқариш кучларини прогрессини анча тузатиб, уни кўринишини анча даражада ўзгартирди, сўнгра ўрта асрларда эса феодал тузум негизида ишлаб чиқариш кучларини янада ўсиши асосида Янги капиталистик муносабатлар вужудга кела бошлади. Ўрта асрларда давлат, хуқуқ, расмий дин ва черков феодалларнинг манфаатларини ҳимоя қилган. Феодал давлат турли даврларда турли шаклда бўлган: илк феодал даврида йирик, лекин мустаҳкам бўлмаган давлат бирлашмалари(Буюк Карл империяси каби) X-XII асрларда майда сиёсий бирлашмалари кинязликлар, герцоглик, графликлар, кучсиз қиролга номигагина бўйсуниб, аслида ўзларига мустақил бўлишган (феодал тарқоқлик даври), XIII-XV асрларда кўп мамлакатларда марказлашган давлат тузиш жараёни юз берди.
Фақат Византиядагина бутун ўрта асрлар давомида марказлашган кучли давлат сақланиб қолди ва ниҳоят сўнгги ўрта асрларда феодал давлат ўзини охирги анча марказлашган шаклини-абсолют(мутлақ) монархия шаклини эгаллайди. Марказлашиш жараёни маҳаллий давлатларни тузилишига имкон яратиб, ўрта аср Европаси мамлакатларини иқтисодий ва маданий бирлиги мустаҳкамлаб сўзсиз кўплаб прогрессив аҳамиятга эга бўлган. Феодал хуқуқ, урф-одат ёки қирол қонунчилиги билан феодалларни ерга эгалигини, уларни деҳқонларни шахсига нисбатан хуқуқини, уларни суд ва сиёсий хокимятни мустаҳкамлигини мустаҳкамлаган. Ғарбий ва Марказий Европа мамлакатларида феодаллар хукмронлигини мустаҳкамлашда Рим католик, Византияда православ черкови катта аҳамиятга эга бўлган. Христиан дини черковни қўлида хукмрон гуруҳни идеалогия(ғоя)сига айланди. Шу билан бирга XII-XIII асрларда католик ва православ черкови жамиятни руҳий ҳаётига монопол таъсир ўтказиб, у маданиятини ривожланишига ёзув, адабиёт, архитектура, тасвирий санъат орқали имкон яратди.
Ўрта асрлар тарихи ўрганилиб борилган сари қийин, кўп қиррали янгиликларга бой эканлиги кўзга ташланди. Ўрта асрлар тарихи фанини ўрганиши фақат академик қизиқишга эга бўлмасдан, балки катта назарий ва амалий аҳамиятга ҳам эга. Барча халқлар босиб ўтган кўп асрлик ушбу даврни тарихини ўрганмасдан туриб, кишилик жамияти тузумларини вужудга келишига ривожланиш ва таназзулга юз тутишини умумий қонунларини тушуниб бўлмади. Хозирги замондаги кўплаб муносабатларни томири (негизи) узоқ ўрта аср жамиятига бориб тақалади. Ушбу даврда хозирги Европанинг кўплаб халқлари ва давлатларини ташкил қилган миллий маданият ташкил топган. Бу халқларнинг миллий тили ва характери ташкил топишини бошлаган. Миллатлар вужудга кела бошлади. Хозирги Европадаги миллий этник диний зиддиятларнинг негизи ҳам Ўрта аср даврига бориб тақалади. Ўрта асрларда Европада дастлабки университетлар пайдо бўлди, уларнинг кўплари хозида ҳам фаолият кўрсатмоқда. Ўрта асрлардан мерос бўлиб қолган анча эътиборли ташкилотлардан бири черков, яъни Рим католик, православ, протестантликни турли йўналишлари мавжуд бўлиб, Бу черков ташкилотлари Европа халқ оммасини онгига анча даражада таъсирга эга.
Ўрта асрлар тарихини ўрганувчи тарихчи мутахасислар томонидан ушбу давр тарихи муаммоларини доирасида ва хозирга қадар қизғин тортишувлар мавжуд. Ғарбий Европанинг турли мамлакатларида феодализмни негизи, генезиси ва ривожланишини типологияси, қулдорликни ўрта асрлардаги ўрни, ўрта асрлар шаҳарларининг вужудга келиш йўллари ва бу кўп асрлик даврни турли пайтлардаги, уларни характердаги фарқлар, уларни феодал жамиятдаги ўрни масалалари юзасидан кучли тортишувлар мавжуд. Ўрта аср жамоасини характери ҳақида, феодализмда вотчинани роли, давлат ва унинг сиёсатини бу даврдаги аҳамияти, иқтисодий ва ноиқтисодий фактларни ўзаро муносабати, шунингдек ижтимоий психология ва идеалогик тузилмаларни яъни черков ва динни ўрни масалаларида тортишувлар мавжуд. Олимлар, бундан ташқари XIV-XV асрларда феодализмни инқирози бўлганми ёки йўқлиги, хусусан ўрта аср маданияти ва уйғониш даври маданияти ўртасидаги фарқлар, гуманизм ва реформацияни ўзаро муносабатлари ўрта асрлар тарихини бўлимларига ажратиш масалалари бўйича тортишувлар олиб боришмоқда.
Рим империясидаги қулдорлик тузуми III асрдаёқ тамомила тушкyнликка учраган эди. Қул мехнати унумдорлигининг пастлиги, қул кучининг ўрнини тўлдириб туришнинг тобора қийинлашиб бориши (Рим олиб борган ғолибона урушларнинг тамoм бўлганлиги туфайли), Римга қарши тўхтовсиз хужумлар бўлиб туриши фитналар ва қулларнинг қўзғолонлари — буларнинг хаммаси қулдорлик хўжалигини норентабель қилиб қўймоқда эди, ишлаб чиқарувчи кучларнинг турғунликка ва қулларнинг ўзларини хонавайрон бўлишга олиб келмоқда эди. Рим қулдорлари қулчиликни бир қадар «юмшатиш» ёки қулларни эксплу­атация қилиб туриб, эксплуатация қилишнинг бошқа шаклларини жорий қилиш йўли билан ижтимоий-иқтисодий таназзулдан қутулишга уриндилар, империя ҳаётининг III асрдан V асргача давам этгaн сўнгги давридаги Рим қулдорлари иқтисодиётининг хусусияти ана шундай эди. Бу уринишлар орасида асосий ўринлардан бириниколонлик олади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling