Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Рим империяси варварлар томонидан босиб олиниш aрафасида
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Рим империяси варварлар томонидан босиб олиниш aрафасида. Империянинг инқирози IV acp охирида —V acp бошларида юмшаш у ёқда турсин, яна баттарроқ кескинлашди. Кўгина ижтимоий-сиёсий ислохотлар ўтказилишига қарамай, диннинг ўзгаришига қарамай, қулларни эксплуатация қилиш щаклини (плантaторларнинг казарма шароитидаги қулларини оброк тўлайдиган қулларга ва колонларга айлантириш йўли билан) юмшатишга харакат қилинишига қарамай, Рим жамияти қулдорликка асосланган жамият ҳолича қолганда, тикланолмас эди. Рим империясининг давлат машинасини — қулдорлик жамиятининг энг муҳим сиёсий қуроли бўлган бу давлат машинасини синдириб ташлаш, ишлаб чиқарувчи кучларнинг янада ўсишини ва жамиятнинг ривожланишини таъминлаш учун қулдорлик тузумини йўққилиш каби бундай жуда катта ижтимоий ўзгаришларнинг ҳарақатлантирувчи кучлари Рим жамиятининг ўзидаги эзилган гурухлар ҳамда варварлар бўлди. Қуллар, колонлар, шаҳар ҳунармандлари III—V асрлар давомида ўз золимларига, айрим қулдорларга ва Рим қулдорлик империясининг ўзига қарши қаттиқ кураш олиб бордилар.
Галлия ва Испанияда бaгaудларнинг III—V асрдаги қўзғолони, Шимолий Африкада циpкумцеллионлар ёки агонистикларнинг IV асрдаги —V асрнинг бошларидаги харакати, Реция, Паннония ва Норикада сукамарларнинг V aсp ўрталаридаги ғалаёнлари бунга яққол далилдир. Лекин Римдаги эзилган омманинг ьжтимоий кучлари тарқоқ, сочилган, мутлақо уюшмаган эди. Уларнинг чиқишлари, одатда, мағлубият билан тугар эди. Бироққулдорлик Римга қарши империя аҳолисининг пастки табақаларидан ташқари яна бир куч-қўшни варварлар ҳaм бош кўтарди. Рим империясининг қийин аҳволга тушиб қолганлигидан фойдаланиб, бўш ep вa бошқа хил ўлкалар пайида бўлган вaрварлаp IV—V асрларда булар асосан турли герман қабилалари эди), кейинчалик славянлар вa шунингдек бошқа халқлар вилоят кетидан вилоятни қўлга ола бошладиларки, ниҳоят, 47б йилда Ғарбий Рим императорлари хокимятини бутунлай йўққилдилар, бу вақтда Ғарбий Рим императорлари қўлида биргина Италия қолган эди. Ғарбий Рим империяси территориясида майда вa aнчa йирик варвар қиролликлари вужудга келди, бу қиролликларда янги ижтимоий тузум яратилиши учун (Римдагига қараганда) қулайроқ шароитлар туғилди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling