Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet2/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Колонлик. Дастлаб колонлар деб Рим республикасида қулдорларнинг латифундияларидан (йирик поместьеларидан) ер участкаларини ижарага олиб ишловчи ижарачи эркин майда деҳқонларнинг айтилган. Давлатнинг бир қадар қўллаб-қувватлашига қарамасдан, римлик мустақил деҳқонлар қулдорлик тузуми хукмронлик қилган шароитларда доимий равишда xoнaвaйрон ва ҳалок бўла борди. Деҳқонларнипг ерлари эca қулдорлар қўлига ўтa борди. Лекин қулдорлик ишлаб чиқариш усулининг ўзи инқирозга учраганлиги сабабли латифундияларпинг эгалари фақат қулларни эксплуатация қилиш йўли билангина ўз ерларидан фойдаланишлари амри маҳол бўлиб қолди. Eрлаpни майдалаб ижарага бериш (ижарага олувчилар эса ердан махрум этилган деҳқонларнинг ўзи эди) ep эгаларига бу ерлардан фойдаланиш учун энг қулай усул бўлиб кўринди. Шундай қилиб, қулдорлик тизими билан бир қаторда маълум даражада келгуси феодал тузумдан дарак берадиган янги муносабатлар (катта ep эгалигининг ерлардан майдалаб фойдаланиш усули билан бирга кўшилиши, майда мустақил, лекин шахсан қарам бўлган ишлаб чиқарувчи деҳқоннинг эксплуатация қилиниши) ҳам ривожлана бошлади. Колонлик ривожланиб, крепостнойликка тобора яқинлаша бoрди. Қулдорнинг ижарачиси бўлган, қуллар орасида яшаган, керакли асбоб, уруғлик, турар жой ва ҳоказоларни ҳам кўпинча қулдордан оладиган колонлар тобора қулдорга қарам бўлиб қолиб, бир эмас, бир кун поместьени— виллани ташлаб, бошқа жойга кетиб қутулиш имконидан бутунлай маҳрум бўлди. 332 йилда император Константин Буюк катта ep эгаларининг манфаатларини кўзда тутиб, колонларнинг ишлаб турган поместьесини ташлаб кетишини тақиқлайдиган ва қочиб кетган колонларнинг мажбурий йўл билан қайтариб олиб келинишини талаб қиладиган фармон чиқарди. Император ва сенаторлaрга қарашли поместьеларда (бу поместьелар cальтуслар деб аталар эди) колонлар қудратли император маъмурияти ёки хукми зўр сенаторлар томонидан анча илгариёқ тутқинликка солинган эди. Шундай қилиб, колон икки қиёфали ўзига хос бир махлуқ бўлиб қолган эди. У юридик жиҳатдан қул деб хисобланмас эди (қулга нисбатан «эркин киши» деб хисобланар эди давлат ундан гражданлик солиқлари олар эди), лекин хақиқатда эса эркин xaм эмас эди, чунки поместье теpриториясидан чиқиб кетолмас ва ep эгасига доимий суратда оброк тулаб туришга ёки унинг учун бирон шаклда «қуллик мажбурияти»— баршчина ўташга мажбур эди. Колонлар хали крепостной эмас эди, лекин улар ўрта асрлардаги крепостнойларнинг ўтмишдошлари эди. IV на V асрларда колонларнинг сони қисман ерсиз деҳқонлар ҳисобига, қисман озод қилинган қуллар («озод килинганлар») ҳисобига кўпая борди. Шу билан бир вақтда қулдорлар ўз қулларининг бир қисмини казарма ҳолатидан якка хўжалик (“кулбали қуллар” – servi casata булар ўз хўжайинларига оброк тўлашга мажбуо эдилар) ҳолатига кўчирдилар. Ниҳоят, ташқаридаи келиб ўрнашиб, рим ep эгаларидан бирор бир шартлар билан муайян ep участкалари олган келгинди варварлар ҳам колонларга ўхшаш аҳволда эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling