Аҳоли билан мулоқот самарали натижа бермоқда
Download 14.96 Kb.
|
Вафоев учрашув (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят
Аҳоли билан мулоқот самарали натижа бермоқда 2020 йил инсоният тарихида синовлар йили бўлди. Талафотлар катта, йўқотишлар кўп, асоратлар эса ниҳоятда оғир. Энг муҳими, ана шундай мураккаб вазиятда давлатимиз, ҳукуматимиз одамларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани йўқ. Аксинча, эҳтиёжманд оилалар ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватланди. Айни шу зарурат туфайли Президентимиз ташаббуси билан “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтар”лари жорий этилгани эса масаланинг оқилона ечими бўлди. Бу тизим давлат ёрдамини йўналтириб туриш, ижтимоий барқарорликни сақлаб қолиш учун асос яратди. Айни пайтда ушбу дафтарларга киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш ишларини режали ташкил этишда, рўйхатдагиларга қараб кейинги ишларни мувофиқлаштиришда қўл келмоқда. Мазкур тизимнинг жойларда қай тартибда ишлаётганлиги ҳамда ушбу дафтарларга киритилган фуқароларни қамбағалликдан чиқариш борасида қилинаётган ишлар ҳолати билан танишиши мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Вафоев Пайариқ ва Жомбой туманларига ташриф буюрди. Депутат Пайариқ туманидаги “Сарисув”, “Чоштепа”, “Оққўрғон”,”Хўжа Исмоил”, “Маниобод”, Жомбой туманидаги “Каттақишлоқ” ва “Зарафшон”, маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, ҳудуд фуқаролари билан учрашувлар ўтказди. Мулоқот чоғида У.Вафоев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан муҳокама этилаётган янги қонунлар, мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳақида маълумотлар бериб, одамларнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқди. Депутат маҳаллалардаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий аҳволи билан танишди. Хусусан, Пайариқ туманидаги “Хўжа Исмоил” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Мирзаев, “Каттақишлоқ” маҳалласида яшовчи Д.Қаршиева ва С.Кироновлар хонадонида бўлиб, “Темир дафтар”дан чиқариш учун амалга оширилган ишларни ўрганди. Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистонда камбағалликни камайтириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Kўзланган эзгу мақсадларнинг рўёби эса нафақат юртдошларимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга, балки мамлакатимизнинг жаҳондаги ривожланган давлатлар сафига қўшилишига мустаҳкам замин яратади. Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят Кенгаши ахборот хизмати Download 14.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling