Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ


Download 20.7 Kb.
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi20.7 Kb.
#1612475
1   2   3   4
Bog'liq
467 05.07.2017 17.07.2020

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 5 июль,
467-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ер кодекси ва Фуқаролик кодексига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулкни (кейинги ўринларда ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб аталади) аниқлаш ва бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш ушбу соҳада ваколатга эга давлат органлари томонидан шаҳарча, қишлоқ, овул, маҳалла фуқаролар йиғини (кейинги ўринларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари деб аталади) билан ҳамкорликда амалга оширилади.
3. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш:
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ер участкасини ажратиш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори мавжудлигини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
уй-жой қуриши учун туман қурилиш бўлими билан келишилган якка тартибда ишлаб чиқилган лойиҳанинг мавжудлигини;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилганлигини текшириш орқали амалга оширилади.
2-боб. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари
4. Қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) ҳисобланади:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари;
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Ваколатли органлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда фаолият юритади.
5. Ваколатли органлар ҳар йили ўзларининг ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш чора-тадбирлар режасини (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар режаси деб аталади) ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Чора-тадбирлар режаларининг ишлаб чиқилиши ва уларнинг ижросини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари тегишлилиги бўйича мувофиқлаштиради.

Download 20.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling