Аҳоли турмуш даражаси статистикаси


Инсоннинг баркамоллашуви индекси


Download 184.23 Kb.
bet7/9
Sana08.05.2023
Hajmi184.23 Kb.
#1446516
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
20-mavzu

Инсоннинг баркамоллашуви индекси турмуш қиймати индексига нисбатан кенг маънога эга бўлиб, қуйидаги учта кўрсаткич билан характерланади: жон бошига тўғри келган ялпи ички маҳсулот даражаси; маълумотлилик даражаси; ўртача яшаш ёши даражаси.
Мазкур кўрсаткичлар биринчи марта БМТ тараққиёт дастури тадқиқотчилари гуруҳи томонидан 1990 йилда таклиф этилган.
Жон бошига тўғри келган ялпи маҳсулотнинг меъёрий даражаси этиб жаҳон бўйичажон бошига тўғри келган ялпи ички маҳсулот даражаси қабул қилинади. 1994 йилда бу меъёр ўртача 5120 доллар бўлган. Энг кам даражадаги меъёр охирги 30 йиллик ўртачага, энг максимал даражадаги меъёр эса 2020 йилги перспектив (истиқболда) даражага асосланб белгиланади.
Маълумотлилик даражаи аҳолининг ўртача неча йил ўқишини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Бу муддат 0-15 йил деб қабул қилинган, Умумий кўринишда инсон тараққиёти индекси қуйидагича ҳисобланиши мумкин:
JИТИ=JdЯИМ · J·· JkЯМ
Бу ерда,
JdЯИМ - мазкур мамлакатда жон бошига тўғри келган ялпи ички
маҳсулотнинг жаҳон меъёрига нисбатан бўлган салмоғининг индекси.
J - мазкур мамлакатда ўртача ўқиш муддатининг жаҳон меъёрига
нисбатан бўлган салмоғининг индекси.
JkЯМ - мазкур мамлакатда келажакда яшаш муддатининг жаҳон меъёрига
нисбатан бўлган салмоғининг индекси.
Агар Jити 0,5 дан кичик бўлса, у ҳолда мазкур мамлакатда инсон тараққиёти даражаси паст; 0,5 - 0,8 бўлса - ўртача; 0,8 ва ундан юқори бўлса, у ҳолда бу кўрсаткич юқори ҳисобланади.
Яшаш минимуми - бу энг кам истеъмол савати қийматининг пулдаги ифодасидир. Бу саватча таркибига қуйидаги 13 та йириклаштирилган гурухлардаги маҳсулотлар киради: нон ва нон маҳсулотлари; картошка; сабзавотлар; мева ва ризаворлар; гўшт ва гўшт маҳсулотлари; сут ва сут маҳсулотлари; балиқ ва балиқ маҳсулотлари; тухум; шакар ва қандолат маҳсулотлари; ўсимлик ёғи; маргарин; туз; қалампир, мурч.
Айнан шу таркибдаги истеъмол буюмлари инсоннинг соғлом, бақувват, тетик бўлишини, ҳаётга фаоллик кўрсатишини таъминлайди. Бундан ташқари яшаш минимумига ноозиқ-овқатлар ва хизматларнинг қиймати ҳам энг кам
истеъмол савати миқдорида қўшилади. Яшаш минимумига қараб иш ҳақининг энг кам миқдори белгиланади.
Аҳоли пул даромадлари ва харажатлари баланси пул даромадларининг манбаларини ва харажатлар миқдори, таркибини характерлайди. У қуйидаги кўринишга эга.
Баланснинг даромадлари қисмида мулк шаклларидан қатъий назар барча корхона ва муассасалардан аҳоли ихтиёрига тушган пул маблағлари, нақц пулсиз ўтказмалар, натура шаклида тўланган иш ҳақи ва бошқа даромадлар киради.
Аҳоли гурухлари ўртасидаги пул оборотлари балансда ҳисобга олинмайди.
Аҳоли даромадларини индексация қилиш дейилганда аҳоли истъмол буюмлари ва маиший хизматларнинг қимматлашган бир қисми ёки тўла қисмини қоплаш учун фуқароларнинг даромадини ошириш тушунилади.

Download 184.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling