РЕАБИЛИТАЦИЯ КОМПЛЕКСИНИ ТУЗИНГ
(Реабилитациянинг индивидуал дастурини тузиш)
Дз: Асосий: ЮИК зўриқиш стенкардия ФС III. СЮЕ NYHA ФС II.
Фон: Церебрал атеросклероз. Дисциркулятор энцефалопатия II.
Артериал гипертензия 2-даража.
ВАРИАНТ - 3.
Назарий савол
Миокард инфаркти билан беморларни тиббий(жисмоний) реабилитация асосий принципи - доимо назорат қилинган ҳолатда жисмоний юкламани ошириб бориш (Ҳаракат тартиботи, Ҳаракатбилан даволаш),
бу нималарга олиб келади, ЮҚТ қандай ўзгаришлар кузатилади ?
Миокард инфаркти билан беморларни тиббий реабилитация қилингандан қандай вазифа ва мақсадлар қўйилади ?
Юрак соҳасига паст частотали магнитотерапия, ЛОК – қонни лазер нури билан нурлатиш, йодобромли ванналар, антикоагулянтларни ва дезагрегантларни дори воситаларни электрофорезини юрак қон-томир касалликларида қўллашдан мақсад.
Масала:
Участка терапевтига мурожаат қилинди. Бемор 56 ёш, аёл. ЮИК Зўриқиш стенокардияси ФС III. Юрак ритми бузилиши якка экстрасистолиялар билан. СЮЕ I (NYHA) ташхиси қўйилган. 6 йилдан бери участка терапевти ва кардиолог назоратида стандарт медикаментоз даво олади. Навбатдаги режали стационар даводан кейин. Маҳаллий ихтисослашган саноторийда (Турон) 12 кун давомида тиббий реабилитация ўтгандан сўнг бемор умумий ҳолати яхшиланган, оғриқ хуружи ҳолатлари камайганлиги, ҳаракатда хансираш камайган, ЭКГда ритм синусли, экстраситолиялар тушмаган, S-T сегмент ва Т – тиш шакли нормада, Умумий оқсил 90 г/л гиперпротеинемия; юкламалий синама ВЭМ натижасига қараб жисмоний юкламаларга чидамлик 20% ошган, сайр қилиш темпи ҳам ошганлиги аниқланди, Стенокардия ФС II ўтган.
Беморга УАВ сифатида қандай тавсия берасиз (реабилитатация амбулатор этапида). Амбулатор шароитда қайси реабилитацион чора тадбирлар ўтказилади.
1-йил давомида қандай ижобий натижалар кутиш мумкин. Чора тадбирларни самарасини назорат усуларини белгилан.
Do'stlaringiz bilan baham: |