Ҳар бир кўп квартирали уй-жойнинг кадастр паспорти қуйидагиларни ўз ичига олади?


Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш учун хизматлар ҳамда ишлар рўйхати ким томонидан шакллантирилади ва тасдиқланади?


Download 26.33 Kb.
bet2/3
Sana07.03.2023
Hajmi26.33 Kb.
#1246862
1   2   3
Bog'liq
Коммунал йўналишдаги тест

4. Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш учун хизматлар ҳамда ишлар рўйхати ким томонидан шакллантирилади ва тасдиқланади?
А) Бошқариш органи томонидан кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари билан биргаликда шакллантирилади ва кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида тасдиқланади.
Б) Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тегишли ҳудуддаги бошқариш органлари билан биргаликда ишлаб чиқилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқланади.
В) Мурожаат қилган жой мулкдори ёки бошқа фойдаланувчи томонидан шакиллантирилади ва Бошқариш органи томонидан тасдиқланади.
С) Бошқариш органи томонидан шакиллантирилиб, бир йилда бир мартта Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқланади.

(Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.01.2022й. 3-сон “Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори.)




5. Маиший чиқинди қутиларининг турар-жой бинолари, болалар ва спорт майдончалари ҳамда дам олиш масканларидан қанча масофада жойлаштириш белгиланган?
А) 100 метр.
Б) Камида 50 метр.
В) Камида 20 метр.
С) Аҳоли билан келишилган ҳолда масофа белгиланади.

(Асос: СанПиН 2.1.2.2645-10).




6. Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари бошқарув фаолиятини қачон амалга оширишни бошлайди?
А) Кадастр паспорти тасдиқлангандан сўнг.
Б) Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарори билан.
В) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорларига асосан.
С) Электрон реестрга киритилгандан сўнг.

(Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.08.2022 йилдаги ПҚ-346-сон).




7. Иссиқ сув беришда танаффусга йўл қўйиладиган давомийлигининг тўғри ёзилган бандини белгиланг?
А) Боши берк магистралда авария юз берганда - узлуксиз 24 соат; иссиқ сув таъминотининг муҳандислик-марказлаштирилган техникавий таъминлаш тармоқларида ҳар йилги таъмирлаш ва олдини олиш ишларини бажариш учун - 15 сутка.
Б) Боши берк магистралда авария юз берганда - авария бартараф этилгугача; иссиқ сув таъминотининг муҳандислик-марказлаштирилган техникавий таъминлаш тармоқларида ҳар йилги таъмирлаш ва олдини олиш ишларини бажариш учун - 7-10 сутка.
В) Боши берк магистралда авария юз берганда-авария бартараф этилгунган қадар;
иссиқ сув таъминотининг муҳандислик-марказлаштирилган техникавий таъминлаш тармоқларида ҳар йилги таъмирлаш ва олдини олиш ишларини бажариш учун-7 сутка.
С) Боши берк магистралда авария юз берганда - узлуксиз 24 соат; иссиқ сув таъминотининг муҳандислик-марказлаштирилган техникавий таъминлаш тармоқларида ҳар йилги таъмирлаш ва олдини олиш ишларини бажариш учун – 15 суткада икки сменали иш ташкил этилади, шундан, тунги вақтда (соат 0:00 дан соат 05:00 гача) ва кундузги вақтда (соат 05:00 дан соат 00:00 гача).

(Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.07.2014 йилдаги 194-сон).





Download 26.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling