Араб эътиқод, ишонч, итоат худо ёки худолар, ғайритабиий кучлар мавжудлигига ишониш


Download 80.05 Kb.
bet9/15
Sana14.12.2022
Hajmi80.05 Kb.
#1006351
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
ДИН

дунёвий олий таълим муассасалари ўқув режаларига “Диншунослик” фани киритилган. Ушбу фан доирасида жаҳон ва дунё динлари, миллий динлар ҳақида бирор бир динга устунлик бермаган ва камситмаган ҳолда таълим берилади. Шу ўринда алоҳида қайд этиш лозимки, барча диний таълим муассасаларида ҳам диний фанлар қаторида дунёвий фанлардан таълим берилади.
Ўзбекистонда диний таълимдан фарқли ўлароқ академик диншунослик-исломшунослик таълими ҳам йўлга қўйилган. Ўзбекистон халқаро ислом академияси бу йўналишда малакали мутахассис-кадрларни тайёрлашга ихтисослашган етакчи таълим ва илмий тадқиқот муассасаси ҳисобланади. Мазкур ўқув юртида исломшунослик ва диншунослик йўналишлари доирасида Қуръон илмлари, ҳадис, ислом ҳуқуқи (фиқҳ), ақида, тасаввуф каби таълим мутахассисликларига фан сифатида академик ёндашув асосида ушбу соҳа учун илмий ходимлар, олимлар тайёрланади (диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари бўлган имом-хатиб, ноиб-имом, мутавалли, муаззин эмас). 

Ўзбекистонда дин ва давлат муносабати, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар


Ўзбекистонда дин ва давлат муносабати, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар
Савол-жавоб
1. Ўзбекистон Республикасида дин ва давлат муносабати, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолияти қайси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади?
Республикамизда дин ва давлат муносабати, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолият юритиши бўйича ҳуқуқий асосан яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ҳамда “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 1998 йил 20 июндаги 263-сон, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон, “Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2004 йил 1 мартдаги 99-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Download 80.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling