Ҳаракатланувчи таркибни издан чиқишини ва габаритини назорат қилувчи қурилмалар


Download 288.55 Kb.
bet5/8
Sana03.02.2023
Hajmi288.55 Kb.
#1148750
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
16 КГУ и УКСПС

1. ҲТИЧНҚҚнинг ишлашини текшириш
1.1. Поездлар ҳаракати йўқ вақтида СМБ катта электромеханиги ва сигналлаштириш ва алоқа масофаси диспетчери рухсати билан ДУ-46 (бундан сўнг текширув журнали) журналига ёзув расмийлаштириб, ҲТИЧНҚҚ ишлашини текширилади. Ишларни бошлаш вақтини СМБ электромеханиги ДСП ёки поезд диспетчери билан мувофиқлаштиради, улар вақтини ва санасини ёзиб, СМБ электромеханиги ёзуви остига ўзининг имзосини қўяди. Қўйилган имзо СМБ электромеханиги учун ҲТИЧНҚҚ ни текшириш ишларни бошлашга рухсат ҳисобланади.
ҲТИЧНҚҚ ишлашини текшириш кириш ёки ўтиш светофорларини рухсат этувчи ишораси бўлганда, датчикнинг электр занжирини кабел муфтасида ёки ҲТИЧНҚҚ йўл қутисида, кабел толаларини занжирдан узиш орқали бажарилади.
ҲТИЧНҚҚни ўчириш вақтидан бошлаб ДСП бошқарув аппаратида қўнғироқ чалина бошлайди, оқ чироқ ўрнига қизил чироқ ёнади, бунда кириш (ўтиш) светофори рухсат этувчи ишорадан тақиқловчи ишорага ўтади.
Шундай ҳолатда ДСП маршрут тузиш ва линия занжири узилган ҳолатида кириш светофорини рухсат этувчи ишорага очишга уриниб кўради (ҲТИЧНҚҚ датчикни бузилган ҳолатини содир этиб) кириш светофори рухсат этувчи ишорага очилмаслиги лозим.
Ёрдамчи ҳисоблаш тугмаси ((ЁҲТ), (ВКС)) ишини, ҲТИЧНҚҚ электр занжири узилган вақтда босиб текширилади. Бунда кириш светофори рухсат этувчи ишорага очилиши лозим.
ҲТИЧНҚҚ электр занжири тикланганда ва ёрдамчи ҳисоблаш тугмаси ((ЁҲТ), (ВКС))ни нормал холатга қайтарилганда, кириш светофорини оддий тартибдаги иши текширилади (маршрут тузиб).
ҲТИЧНҚҚ ишга тушганда қўнғироқни ўчириш схемаси ишини текшириш, шунингдек ҲТИЧНҚҚ ишлаш фаолияти тиклангандан сўнг ДСП бошқариш аппаратида, КЗК (контроль занятности крышки) тугмаси ёрдамида бажарилади.
ҲТИЧНҚҚ ни ишлашини текшириб бўлингандан сўнг СМБ электромеханиги ДСПга ёки поезд диспетчерига ахборот беради, ДУ-46 журналига ёзади ва сигналлаштириш ва алоқа дистанцияси диспетчерига ҳам ахборот беради. ДСП ДУ-46 журналига ёрдамчи ҳисоблаш тугмаси ((ЁҲТ), (ВКС))ни кўрсаткичи кўрсатиб тегишли ёзувни ёзади.
Маршрутларни тузиш, ҲТИЧНҚҚ нормал фаолияти тиклангандан сўнг поездларни кириш светофорини рухсат ранги билан қабул қилиш, ДСП томонидан Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида поездлар ҳаракати ва маневр ишлари бўйича қўлланмада ўрнатилган тартибда олиб борилади.
1.2. ҲТИЧНҚҚга техник хизмат кўрсатиш, сунъий иншоотларни тўсиб турувчи (тоннеллар, кўприклар), тоннел ва кўприкларда ўрнатилган тўсиш светофорларини текшириш билан биргаликда олиб бориш керак бўлади
Ишни СМБ электромеханиги поездлардан бўш вақтда ДСПларнинг, перегонни чегаралаб турувчи, поезд диспетчери, тоннел, кўприкни қўриқлаб турувчи навбатчини, шунингдек СМБ катта электромеханиги ёки дистанция диспетчерининг рухсати билан бажаради.
ҲТИЧНҚҚни тоннелга, кўприкга яқинлашишда ишлашини текшириш учун, СМБ электромеханиги тонел, кўприкдаги постда навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш журналига ёзув ёзади. СМБ электромеханиги ёзувини остига тонел, кўприкдаги пост навбатчиси ўзининг имзосини, вақт ва санани ёзиб қўяди.
Тоннел, кўприкларни тўсиб турувчи ҲТИЧНҚҚни ишлашини, датчикнинг электр занжирини кабел муфтасидаги ёки йўл қутисидаги толаларини узиб қўйиш усули билан текширилади.
ҲТИЧНҚҚ ишлаган вақтдан бошлаб, тоннел, кўприкларни тўсиб турувчи, постдаги қўриқловчи-навбатчининг бошқариш щитида овозли ва ёруғлик сигналлари ишга тушади, тўсиш светофорларида ва беркитиш светофорларида қизил чироғи ёнади.
Товушли сигнални тоннел, кўприкларни постдаги қўриқловчи-навбатчи ВЗВ тугмасини босиб қўйиб ўчиради.
ҲТИЧНҚҚни ишлаб кетиши назорати ДСП нинг бошқарув аппаратига узатилади.
1.3. ҲТИЧНҚҚга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишлар тугаши билан, тоннел, кўприкларни тўсиб турувчи, шунингдек тўсувчи светофорларни ишлаши ва тонел ёки кўприкдаги сигналларни кўринишини текшириб бўлгандан сўнг, СМБ электромеханиги, перегонни чегараловчи бекат навбатчиларига (поезд диспетчерига), шунингдек тоннел, кўприкдаги постдаги навбатчига ахборот беради ва қабул қилиш ва топшириш журналига ёзув ёзади. СМБ электромеханик ёзуви остига постдаги навбатчи ўзининг имзосини, вақти ва санасини қўяди.

2. ҲТИЧНҚҚ назорат релесидаги кучланишни ўлчаш

ҲТИЧНҚҚ назорат релесидаги кучланишни реле чўлғамининг чиқишида ўлчанади. Назорат релесидаги кучланишни ўлчашдан аввал ўчаш асбобидаги ток турини ўтказгичини тўғри ўрнатилганига ишонч ҳосил қилиш керак бўлади. Назорат релесида ўлчанган кучланиш, ҲТИЧНҚҚ да қўлланиладиган ушбу реле турига ўрнатилган меъёрга мос бўлиши лозим.
ҲТИЧНҚҚ да тонал частотадаги аппаратура қўлланса, СМБ электромеханиги назорат релесида ва путевой приемник киришида кучланишни ўлчайди.
ҲТИЧНҚҚ ишини текшириш натижалари, назорат релесида ва путевой приемникда ўлчанган кучланишлар ҲТИЧНҚҚнинг тўғри ишлашини текшириш жадвалига ёзиб қўйилади. Жадвалга ёзиш формаси ушбу технологиянинг 2- иловасида келтирилган.
Бажарилган ишлар ҳақида электрмеханиги ШУ-2 журналига ёзиб қўяди.


Download 288.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling