Эркин иқтисодий зона — минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудуддир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорибилан тасдиқланган «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида низом» 2-бандининг иккинчи хатбошиси.
Эркин иқтисодий зона ҳудудида юридик шахслар ва фуқаролар (жисмоний шахслар) хўжалик, молиявий ва бошқа фаолиятнинг исталган турлари билан шуғулланишига йўл қўйилади, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ман этилган фаолият турлари бундан мустасно
Do'stlaringiz bilan baham: |