Ҳарбий эпидемиология атамаси, вазифалари ва ривожланиши Ҳарбий эпидемиология


ҲАРБИЙ ЖАМОАЛАР ОРАСИДА ЭПИДЕМИК ЖАРАЁННИНГ ТАРҚАЛИШ ҚОНУНИЯТЛАРИ


Download 33.47 Kb.
bet3/9
Sana24.03.2023
Hajmi33.47 Kb.
#1290250
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-mavzu harbiy epidemilogiya

ҲАРБИЙ ЖАМОАЛАР ОРАСИДА ЭПИДЕМИК ЖАРАЁННИНГ ТАРҚАЛИШ ҚОНУНИЯТЛАРИ
(ҳарбий эпидемиологиянинг назарий асослари)
Эпидемик жараённинг ҳарбий қисмларда тарқалишининг автономлиги

Ҳарбийлар орасида эпидемик жараённинг ривожланиши унинг нисбатан автономлиги билан характерланади.


“Автономлик” – атамаси ҳарбий хизматчиларнинг юқумли касалликлар билан касалланишини ҳарбий жамоаларга хос бўлган ички омиллар таъсири натижасида юз беришини назарда тутади. Лекин бу автономлик тушунчаси нисбийдир. Чунки, ҳарбий хизматчиларнинг юқумли касалликлар билан касалланишига улар жойлашган жой ҳамда ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётган ҳудуддаги эпидемик, эпизоотик ҳолатларга боғлиқ бўлган ташқи омиллар ҳам таъсир қилади.
Юқорида кўрсатилган ички ва ташқи омиллар йиғиндиси ҳарбий хизматчилар орасида юқумли касалликлар тарқалишини ва уларнинг қайси турда эканлигини белгилайди.
Эпидемик жараённинг ҳарбий хизматчилар орасида ривожланиш қонуниятлари ҳам бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган қуйидаги учта бўлимлар бўйича ўрганилади:


1. Эпидемик жараённинг ривожланиш омиллари (сабаб ва шароитлар)
2. Эпидемик жараённинг ривожланиш механизми
3. Эпидемик жараённинг намоён бўлиши

Ҳарбий хизматчилар орасида эпидемик жараённинг намоён бўлиши назарий жиҳатдан биологик, ижтимоий ва табиий омилларнинг ҳарбийлар орасида ўзига хос хусусиятларга эга бўлишини хисобга олган ҳолда тушунтирилади. Умумий эпидемиология қисмидан муълумки, биологик омиллар юқумли касалликлар қўзғатувчиларининг эволюция жараёнида биологик тур сифатида сақланиб қолиши учун табиий яшаш муҳитига мослашуви ва юқумли касалликларнинг резервуарларини ҳосил қилиши билан ифодаланади. Ҳарбий хизматчиларнинг юқумли касалликлар билан касалланиши, учта гуруҳга мансуб касаллик қўзғатувчи манбалари орқали юзага келади. Албатта, бу ерда гап антропонозлар (касаллик қўзғатувчи манбаи бўлиб одам ҳисобланади), зоонозлар (касаллик қўзғатувчи манбаи бўлиб ҳайвонлар ҳисобланади) ва сапронозлар (касаллик қўзғатувчи манбаи ташқи муҳитнинг абиотик омиллари ҳисобланади) ҳақида бораяпти.


Ҳарбий хизматчиларнинг зооноз ва сапроноз касалликлари билан касалланиши Е.И.Павловскийнинг юқумли касалликларнинг тибиий ўчоқлилик (1939 й.) тўғрисидаги назарияси билан тушунтирилади.
Юқумли касалликнинг юқиш механизми (Л.М.Громашевский, 1941) ва паразитар тизимининг ўз-ўзини бошқариши (В.Д.Беляков, 1975) тўғрисидаги назариялар барча юқумли ва паразитар касалликлар учун умумий ҳисобланади. Бу назарияларнинг асосий қоидаларига асосланиб ҳарбий хизматчиларнинг антропоноз, зооноз ва сапроноз касалликлари билан касалланишлари таҳлил қилинади.

Download 33.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling