Ҳарбий эпидемиология атамаси, вазифалари ва ривожланиши Ҳарбий эпидемиология


Download 33.47 Kb.
bet9/9
Sana24.03.2023
Hajmi33.47 Kb.
#1290250
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-mavzu harbiy epidemilogiya

Карантинмаъмурий, алоҳидаловчи, чекловчи, даволаш-профилактик, санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар мужмуасидан иборат бўлган ва эпидемик ўчоқдан хавфли юқумли касаллик қўзғатувчиларини ташқарига чиқиб кетишининг олдини олиш, ҳамда касалликни чегаралаш ва йўқотиш юзасидан қилинадиган чораларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирдир.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ёки унинг биринчи муовини буйруғига асосан ҳарбий қисм (қўшин)да карантин ўрнатилади. Режимли чеклов ва бошқа чора-тадбирларни ўтказиш устидан умумий бошқарувни олиб бориш фавқулотда эпидемияга қарши кураш ҳайъати (ФЭҚКҲ) зиммасига юклатилади. Карантинда ҳам ҳудди обсервациядаги каби чора-тадбирлар қўлланилади, фақат бунда чора тадбирлар жиддийроқ ва қаттиқроқ бўлади. Агар ўта хавфли инфекция аниқланса, у ҳолда ушбу жой махсус қоровуллар ёрдамида қўриқланади. Бу ҳудудга кириб чиқиш таъқиқланади, ҳарбийлар орасида кучайтирилган эпидемиологик назорат олиб борилади. Касаллик пайдо бўлган жойда бу касалликни батамом бартараф этиш таъминланади. Ҳарбий қисмни озиқ-овқат ва керакли техника билан таъминлаш махсус майдон орқали амалга оширилади.
Бу ҳудудда юқумли касалликлар ва ўта хавфли юқумли касалликлар госпиталлари жойлаштирилиб, беморларни даволаш ишлари олиб борилади. Бу вақтда ҳарбий қисм аъзолари кичик (взводгача, бўлинма) гуруҳларга ажратилади ва гуруҳларнинг бир-бирлари билан мулоқотлари таъқиқланади; умумий йиғилишлар (клубда, ошхоналарда, мажлисларда) ўтказилмай турилади, қисм шахсий таркиби ва бўлинмалари аҳолидан изоляция қилинади. Юқумли касалликлар қўзғатувчилари билан зарарланганларга шошилинч профилактика ва махсус профилактика ўтказилади. “Карантин” ва “Обсервация” муддати инфекциянинг яширин даврига боғлиқ бўлиб, бу муддат охирги бемор аниқланганидан ва якуний дезинфекция ўтказилганидан кейин ҳисобланади. Карантин армия, фронт қўмондони томонидан юқорида таъкидланганидек тайинланади ва бекор қилинади.
Ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалганда ҳарбий қисм жанговор ҳолатда бўлса ҳам карантин ўрнатилади. Тартибни назорат қилиш мақсадида комендантлик хизмати жорий қилинади. Карантинда эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказиш учун санитария-эпидемиология ва даволаш муассасаларидан мутахассислар ажратилади. Вазиятга қараб даволовчи-изоляцион, дезинфекцион, лаборатория текширувлари, эмлаш ва зудлик билан қилинувчи профилактик ишларни бажариш учун мутахассислар гуруҳи ташкил этилади. Бактериологик қурол ишлатилганда шахсий ва жамоатчилик ҳимоя воситалари қўлланилади. Шахсий ҳимоя воситаларига нафас олиш аъзолари, ҳамда ташқи қопламларни ҳимоя қилувчи воситалар киради. Нафас аъзоларини оммавий ҳимоя қилувчи воситаси бўлиб фильтрланувчи типдаги противогазлар ҳисобланади. Шунингдек, бундай ҳимоя қилувчи воситаларга, жумладан, ҳар хил типдаги респираторлар ва қўл воситалари (дастрўмол ва бошқалар) киради. Бактериологик қуролдан ҳимояланувчи жамоатчилик воситаларга тўлиқ изоляция шароитида ишловчи фильтр вентиляцион қурилмалардан тузилган ҳар хил конструкциядаги герметик бошпаналар киради.
Bottom of Form
Download 33.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling