Ҳарбий эпидемиология


Касаллик пайо бўлгунча ўтказиладиган тадбирлар


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/54
Sana16.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1493780
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54
Bog'liq
2-Харбий-эпидемиология

Касаллик пайо бўлгунча ўтказиладиган тадбирлар 
1-бўлим. 
А) Ҳарбий қисм шифокори томонидан тиббий кўрик ўтказиш 
Б) Беморларни аниқлаш 
В) Нимжон ҳарбий хизматчиларни аниқлаш 
Г) Нурланган, электромагнит майдон таъсирига учраган ва заҳарланган 
ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғини ўрганиш 
Д) Соғлиғида ўзгариш аниқланган ҳарбий хизматчиларни ҳисобга олиш 
ва улар устидан назорат олиб бориш. 
 


16 
2-бўлим. Қисмларнинг қандай жойлашиши устидан тиббий хизмат 
олиб бориш чора-тадбирлари: 
А) қисмларнинг санитария-гигиена ҳолатига салбий таъсир этадиган 
ҳолатларни аниқлаш 
Б) ертўла, блиндаж ва бошқа иншоотларнинг санитария-гигиена ҳолатини 
аниқлаш 
В) Ҳарбий қисм аъзоларининг маҳаллий аҳоли билан алоқасини тартибга 
солиш 
Г) Қисм жойлашган ҳудуднинг чиқиндилардан ўз вақтида тозаланишини 
назорат қилиш 
3-бўлим. Озиқ-овқат ва сув таъминоти бўйича тиббий назорат: 
А) қисмларга келтирилнган озиқ-овқат маҳсулотларини текшириш 
Б) озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган миқдорда берилишини 
назорат қилиш 
В) овқат тайёрлашда витаминли маҳсулотлар қўлланилишини назорат 
қилиш 
Г) ҳар ойда бир маротаба ошхона ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан 
ишловчи ишчиларни тиббий кўрикдан ўтишларини ташкиллаштириш 
Д) ҳар ҳафтада ошхонада ишловчи ходимларнинг танасини кўздан 
кечириш. 
 
Эпидемияга қарши чора-тадбирлар: 
 
Эпидемияга қарши чора-тадбирлар жумласига қуйидагилар киради: 
- ҳарбий қисм жойлашган ва ҳаракат олиб борадиган ҳудудларнинг 
санитария ва эпидемиология ҳолатини разведка қилиш 
- бу ҳудудларни доимий равишда кузатиб бориш 
- юқумли касалликлар билан оғриган шахсларни ўз вақтида аниқлаш 
- уларни алоҳидалаб қўйиш ёки касалхоналарга ётқизиш 
Юқумли касалликлар билан касалланишнинг ҳар бир ҳолатини 
эпидемиологик текширишдан ўтказилиб, касалликнинг манбаи, юқиш йўли ва 
бемор билан мулоқотда бўлган шахсларни аниқлаш. 
Бундай шахслар тўлиқ санитария ишловидан ўтказилиб, кийим-кечаклари 
дезинфекция қилинади ва ўзи маълум муддатга назорат остида бўлади. Зарур 
бўлган пайтда карантин ўрнатилади.
Эпидемик ўчоқда дезинфекция, дезинсекция ва дератизация тадбирлари 
ўтказилади. Бартараф қилинган эпидемия ўчоғи устидан эпидемиологик 
назорат ўрнатилади.
Тиббий хизмат касаллик билан оғриган шахсларни эвакуация қилиш 
пайтида касаллик тарқалиб кетишининг олдини олади. Бу хизмат зиммасига 
ҳарбий хизматчилар орасида эмлаш ишларини олиб бориш, доимий равишда 
бактерия ташувчилар ва сурункали юқумли касалликлар билан оғриган 
кишиларни аниқлаш ва соғломлаштириш вазифаси ҳам юклатилади.


17 
Эпидемияга қарши ўтказиладиган чора-тадбирларнинг муҳим қисмидан 
бири – бу янги келган ҳарбий хизматчилар устидан тиббий назорат ўтказишдир. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling