Ҳарбий эпидемиология


Тартибли чекловчи тадбирларга нималар киради?


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/54
Sana16.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1493780
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54
Bog'liq
2-Харбий-эпидемиология

Тартибли чекловчи тадбирларга нималар киради? 
Бу ҳарбийларни эпидемиядан сақлаш мақсадида уларнинг ҳаракатларини 
тартибга солувчи ва чегаралаб турувчи тадбирлардир. Бу турдаги чора-
тадбирлар ҳарбийлар орасида юқумли касалликлар тарқалиши ёки четдан олиб 
кирилиши ҳавфи туғилганда, ҳамда касалликларни ҳарбий қисм ҳудудидан 
четга тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўтказилади.
Бу тадбирларнинг қанча вақтга ўрнатилганлиги касалликларнинг 
тарқалиш ҳавфи қанча вақт давом этишига ва максимал яширин (инкубацион) 
даврига боғлиқ бўлади. Тартибли чекловчи тадбирларнинг мезони касаллик 
турига ва ҳарбий қисмдаги ўзига хос хусусиятларга боғлиқ.
Бундай тадбирларни уч хил гуруҳга бўлиш мумкин: 
1. Кучайтирилган тиббий назорат 
2. Обсервация 
3. Карантин 
Кучайтирилган тиббий назорат – бу ҳарбий хизматчилар орасидан 
юқумли касалликка чалинганларни сўраб суриштириш ва махсус усуллар 
(термометрия, лаборатория текширувлари ва бошқалар) ёрдамида фаол 
аниқлаш ва уларни алоҳида қўйиш ёки даволашдан иборатдир. 
“Обсервация” сўзи кузатиш деган маънони англатади. Бундай хизматда 
кучайтирилган тиббий назорат билан бирга бир мунча қўшимча тадбирлар 
амалга оширилади, яъни бунда ушбу ҳудуд махсус кўрсатгичлар, тўсиқлар 
ёрдамида ажратилиб, у ҳудудга кириш ва чиқиш чекланган ҳолда амалга 
оширилади.
Кузатиш ишлари ҳар хил касалликларда ҳар хил ташкиллаштирилади
чунки ҳар хил қисмда шароит, жойлашиш жойи турлича бўлади. Бу вақтда 
командировка, таътил ва жавоб беришлар таъқиқланади. Ошхоналарда 
ишловчиларни иложи борича алмаштирмасдан доимий ишлаши таъминланади. 
Бу давр уруш вақтига тўғри келса жанговор ҳаракатлар давом эттирилаверади.
Обсервация тартибини қисм ёки бирлашма командири тиббий хизмат 
бошлиғининг маълумотномасига асосан белгилайди.
Обсервация даврида касаллик ўчоғида даволаш-профилактика ва 
беморларни алоҳидалаш ишлари олиб борилади, бу чора-тадбирлар касаллик 
қўзғатувчиларининг эпидемия ўчоғидан четга тарқалиб кетишига йўл 
қўймайди. 
Обсервацияда ҳарбий қисм аъзолари кичик (4-5 киши) гуруҳларга 
бўлинади. Уларни ҳар куни 2 маротабадан тана ҳароратлари ўлчаниб, 
касалликнинг клиник белгиларини текшириб турилади. Бунда соғлигида бирон-
бир ўзгариш кузатиладиган киши дарҳол ажратилиб, инфекцион госпиталга 
жўнатилади.
Зарарланган кишиларга касалликнинг олдини олиш учун антибиотиклар 
бериш билан бир қаторда, уларни “санпропускник”да зарарсизлантирилади.


18 
Душманнинг бактериологик воситалари таъсирига тушиб қолган шахсий 
таркиб устидан тиббий назорат ўрнатилади. Бундан мақсад, касалланганларни 
ўз вақтида аниқлаш ва тезда алоҳидалаш, ҳамда госпитализация қилишдир.
Бу таъсирга учраган ва заҳарланган қисм (бирлашма)ларнинг барча 
шахсий таркиби аъзоларига обсервация чоғида шошилинч носпецифик 
профилактика, ишлатилган бактериологик восита тури аниқлангач эса махсус 
профилактика ўтказилади.
Биологик зарарланиш ўчоғида оддий фуқаролар ҳам яшайдиган бўлса 
тиббий хизмат маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда аҳоли 
орасидаги зарарланган кишиларни ҳам аниқлаш ишларини ташкиллаштиради. 
Ўчоқда зарарланганларни аниқлаш юзасидан ўтказиладиган барча ишлар 
махсус ҳимоя кийимларида ўтказилади.
Қисмлар тиббий хизмати бактериалогик қуролни аниқлаш учун махсус 
бўлмаган индикцияни ташкиллаштиради ва амалга оширади, синамаларни 
олади ва уларни махсус индикация ўтказиш учун санитария-эпидедемиология 
лабораторияларига етказиб беради.
Тиббий бўлинмалар, қисмлар ва муассасаларда эпидемияга қарши иш 
тартиби ўрнатилади.
Қисмлар (бирлашмалар) тиббий хизмати эпидемиологик жиҳатдан 
аҳамиятга молик бўлган объектлар (эпидемиологик текширувлар натижасида 
аниқланган объектлар) устидан мақсадга йўналтирилган санитария-
эпидемиологик назорат ўрнатади.
Ҳарбий қисмларда (бирлашмаларда) жорий ва якуний дезинфекция, 
дезинсекция, шунингдек дератизация ўтказилиши ташкилаштирилади. 
Санитария тарғибот ишлари кучайтирилади.
“Карантин” сўзи 40 кун деган маънони билдириб, бу сўз ўрта асрларда 
ўлат касаллиги тахмин қилинган кемаларни 40 кун денгизда ушлаб 
турилишидан келиб чиққан. Карантин пайтида ҳарбий қисм аъзолари 
бошқалардан ажратиб қўйилади.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling