Ҳарбий эпидемиология


Биологик қуролдан заҳарланган ҳудуд (ўчоқ)-


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/54
Sana16.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1493780
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54
Bog'liq
2-Харбий-эпидемиология

Биологик қуролдан заҳарланган ҳудуд (ўчоқ)- бу шахсий таркиб
аҳоли, қишлоқ хўжалик моллари ва ўсимликлар, шунингдек, ташқи муҳитларга 
зарар етказиш учун бактериологик воситалар тарқатилган жойдир.


22 
Биологик зарарланиш ўчоғи – душман бактериологик қуролининг таъсир 
этиши натижасида шахсий таркиб, аҳоли, қишлоқ хўжалик моллари ва 
ўсимликларининг оммавий зарарланиши юз берадиган ҳудуддир. 
Техник воситалар ёрдамида аэрозол булутларни ҳосил қилишда 
қуйидагилардан фойдаланиш мумкин: ракеталар, бомбалар, снарядлар, миналар 
ва ҳ.к. Булардан ташқари, техник воситаларга яна самолёт, кемалар, 
машиналарга ўрнатилган турли механик генераторлар ва сепувчи қурилмалар 
ҳамда зарарлантирилган кемирувчилар ва бўғимоёқлилар жойлаштирилган 
контейнерларни ҳам киритиш мумкин.
Алоҳида касалликлар қўзғатувчиларини ўрганиш билан бир қаторда, 
америкалик мутахассислар томонидан комбинациялаштирилган, яъни, 
таркибида бир неча қўзғатувчиларни тутган бактериал рецептураларни яратиш 
устида ишлар олиб борилмоқда. Бу соҳада грипп қўзғатувчисининг куйдирги 
ёки ўлат қўзғатувчилари билан комбинацияси, пситтакоз қўзғатувчиси ва 
Венесуелла энцефаломиелити қўзғатувчиларининг комбинацияси энг самарали 
ҳисобланади.
Душман томонидан бактериологик қурол қўлланилган жойларда ўқдори 
портлаши ёки бактериал рецептураларнинг бошқа йўллар билан тарқатилиши 
натижасида ўша жойларда зарарланган ўчоқ ҳосил бўлади.
Бирламчи аэрозоллардан биологик рецептураларни ўзида тутган қисмлар 
ерга чўкади. Бир қатор ҳолатларда бу қисм (частица)лар ер юзасига 
ўтирганларидан кейин ҳам зарарловчи таъсирини йўқотмайдилар ва аэрозол 
булутининг тарқалиш йўли бўйлаб жойлашган тупроқ, сув манбалари, жангавор 
техника, кийим-кечаклар ва бошқаларни зарарлайдилар.
Зарарланган жойларнинг (участкаларнинг) хавфлилик даражаси биологик 
агентнинг чидамлилиги, метеорологик шароит ва жойнинг характери (рельеф, 
тупроқ, ўсимликлар) билан боғлиқ.
Шундай қилиб, бактериологик зарарланиш ўчоғи бўлиб зарарли 
аэрозолни ўзида тутган ҳаво қатлами ва аэрозол булут учиб ўтган ҳудуд (унда 
жойлашган одамлар,ҳайвонлар, жангавор техника, транспортлар, иншоотлар ва 
бошқа предметлари билан) ҳисобланади.
Зарарланиш ўчоғидаги шахсий қисм таркиби потенциал зарарланганлар 
ҳисобланадилар. Организмга биологик аэрозол кириши натижасида касал 
бўлганлар ҳам, зарарланган шахслар ҳисобланади.
Кишиларнинг зарарланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда, санитар 
йўқотишларни икки тоифага бўлиш мумкин: бирламчи ва иккиламчи. 
Бактериологик қурол ўчоғида бирламчи санитар йўқотишлар бўлиб, 
бирламчи зарарли аэрозолларни ҳаво орқали юқтириш туфайли зарарланганлар 
ҳисобланади. Иккиламчиси эса – иккиламчи аэрозол юқтиришлар туфайли 
зарарланганлар, зарарланган озиқ-овқат маҳсулотлари ёки сувни истеъмол 
қилганлар, зарарланган объектлар билан мулоқотда бўлганлар ёки контагиоз 
инфекцияли беморлардан инфекция юқтирганлар ҳисобланади.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling