Ҳарбий хизматчилар аҳЛОҚий руҳий тайёргарлигида мафкура ва уни шакллантириш масалалари


Download 18.09 Kb.
Sana14.11.2023
Hajmi18.09 Kb.
#1772077
Bog'liq
макола2


ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР АҲЛОҚИЙ РУҲИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИДА МАФКУРА ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ.
XX-асрнинг охирларидан бошлаб дунёнинг қатор ривожланган мамлакатлари иқтисодий ва сиёсий ривожланиш жараёнини бошдан кечираётган, мамлакатлар устидан хукмронликни ўрнатиш, уларнинг ижтимоий ва иқтисодий ресурсларидан зимдан фойдаланиш мақсадида мафкуравий майдонларни тақсимлаш ишларига жадаллик билан киришиб кетдилар. Хозирги даврда улар давлатлар ва инсонлар хуқуқларини химоя қилувчи ташкилотларнинг мавжудлиги ва уларнинг ижтимоий роли ошиб бораётганлиги эндиликда муайян давлатни мутлоқ босиб ололмасликларини, уларни том маънода мустамлакага айлантира олмасликларини яхши англаб турибдилар. Лекин мамлакатларни бугун бошқа усуллар билан бошқариш, “Бўлиб ташла ва хукмронлик қил” тамойили асосида йўл тутаётганлигини кузатмоқдамиз. Бу ишларнинг салбий оқибатларини бугун барчамиз шарқий европа ва яқин шарқ мамлакатлари мисолида гувоҳи бўлиб турибмиз. Гегемон давлатларнинг манфаатлари тўқнаш келадиган мамлакатларда, сиёсий бухронларни вужудга келтириш ва шунинг асосида уларнинг моддий ресурсларидан фойдаланиш, ёки миллий қадриятларидан мосуво қилиш асосида миллий ўзликдан махрум қилиш каби мақсадларни амалга ошириш ниятида доимий равишда оммавий маданиятни тарғиб қилиш, инсонлар орасида ижтимоий-сиёсий низоларни келтириб чиқаринга уринишлар давом этади. Улар бу ниятларини узоқ вақтларни кўзлаб амалга оширишлари учун, бугунги кун ёшларидан фойдаланишлари турган гап. Сир эмаски ғоявий қарашлар тушунчаси ҳар-бир авлод учун ўзига хос кўриниш ва аҳамият касб этади. Катта авлод ўзининг дунёқарашини муқим шаклланганлиги, оқ-қорани ажрата олиши билан ёт ғоялар ва тушунчалар таъсирига тушмаслигини яхши англаган холда, ёш, хаётда шахс сифатида энди шаклланиб келаётган авлодни заҳарлаш, улар учун осонроқ ва узоқ муддатли кафолатни бериши билан аҳамиятли бўлишини яхши тушунишади. Бундай ишларни амалга оширишда манфаатли давлатлар бутун бошли илмий-текшириш ва тажриба-синов инситутлари, лаборотриялари, катта илмий салоҳият ва тажрибага эга бўлган психологик хизмат, радиоэлектроника, компьютер муҳандислиги, психокимё, нейробиология ва бошқа илм-фаннинг ютуқларидан фойдаланилаётганлигини гувохи бўлмоқдамиз.
Бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлодни уларнинг таъсиридан химоя қилиш, асраб қолишда, кириб келатган ёт ғояларни тўхтатиш имконияти жуда камлигини, уларни таъқиқлаш ишларини амалда имконияти камлигини инобатга олсак, бизда ҳам тажлибали мутахассислар кўмагидан фойдаланиш, оммавий босимни таъсирини камайтириш мақсадида, ёт ғояларнинг асл мақсадини илмий асослаб бера олсак, ёшлар тафаккурида яхши ва ёмонни фарқлай олиш маданиятини шакллантира олсак кўзлаган мақсадимизга эриша оламиз. Бунинг учун халқимиз орасида мафкуравий иммунитет ва мафкуравий профилактика ишларини мукаммал тарзда йўлга қўйишимиз зарур.
Мафкуравий имммунитет системаси ўз атрофида қатор элементларни мужассамлаштиради. Буларнинг дастлабкиси, чуқур ва илмий асосланган билимлардир. Билимлар бир томондан ёт ва ғайринсоний тушунчаларни англаб олиш, уларни келажакда ва бугун келтириб чиқариши мумкин бўлган зарарлари ҳақида тасаввур хосил қилиш имкониятини берса, иккинчи томондан, улар шахсни милллий ва умуминсоний қадриятларни устиворлигини, инсонларни ижтимоий кафолатларини, инсон қадр қимматини, ҳар бир инсонни бетакрорлигини англаб етиш учун хизмат қилиши керак.
Мафкуравий иммунитетда яна бир муҳим элемент бу, қадрият тушунчасидир бу эгалланган билимларнинг объективлиги, хаққонийлиги, хар томонлама чуқур бўлиши асосида мафкуравий иммунитет барқарорлигин таъминлайди. Соддароқ қилиб айтганда қабул қилинаётган, ёки сингдиришга уринилаётган ҳар қандай таъсирларга танқидий ёндоша олиш қобилиятини шакллантиришдир.
Мафкуравий иммунитетда яна бир муҳим элементлардан бири давлат ва жамиятнинг шахс идеологияси билан уйғунлигини таъминлашдир. Халқни, инсонларни давлатга бўлган ишончини ошириш, ҳар бир шахс дунёқарашини жамият ва давлат мафкурасига уйғунлиги, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик жараёнарнинг бош меъзонидир.
Бундай мафкуравий имунитет тизимини шакллантиришда мафкуравий профилактиканинг аҳамияти катта. Чунки у ўз моҳиятига кўра, ёт ғояларни кириб керишини олдини олиш ва уларни йўқотишга қаратилган чора-тадбирлар тизимини ўз ичига олади. Мафкуравий прфилактика хилма-хил шаклларда итимоий инситутлар (оила, маҳалла, ўқув муассасалари, ёшлар иттифоқи, хуқуқни муҳофаза қилиш идоралри) томонидан амалга ошириладиган ғоявий-тарбиявий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий ишлар комплексидан ташкил топади. Жамиятда юқорида санаб ўтилган сохаларнинг қай бирида камчилик сезилса, ёт ғояларни ўша жойдан тиқиштиришга уриниш бўлади. Шу ўринда оммавий аҳборот воситалари ва телевидения орқали ватанпарварлик мавзусидаги кўрсатувлар, эшиттиришлар, ёт ғояларнинг жамият учун келтирадиган зарарли оқибатларини чуқур таҳлил қилиб, уларни илдизини очиб берадиган чиқишлар, теле ва раддио дастурларни мунтазам йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини ёдда тутишимиз зарур.
Шундай экан, камол топаётган ҳар-бир ёшни маънавий баркамол, иродаси мустахкам, иймони бутун, кучли мафкуравий билимларга эга, ўзининг мустахкам билимлари асосида ёт ғояларга қарши тура оладиган шахс бўлиб шаклланишлари мамлакатимиз учун муҳим масалалардан бири бўлиб қолаверади.

Фойдаланилган адабиётлар:



  1. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. (Маъруза матнлари учун материаллар) Тошкнт. “Янги аср авлоди”. 2002 йил.

  2. Миллий истиқлол ғоясини шакллантиришда ташкилий – услубий ёндошувлар. Тошкет. “Академия”. 2002 йил.

Download 18.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling